Лекин тасаввур қилинг, буларнинг ҳаммасини бинонинг ўзи бажаради. Бино тирик мавжудот каби ўзини тутади, ташқаридан на ёрдам ва на кўмак олади. Бинонинг оқилона мавжудот сифатидаги хатти-ҳаракати, яъни компьютер ёрдамида хавфсизлик функцияларини амалга ошириш, худди шу тарзда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш замонавий технологияларнинг ҳозирги ривожланиш даражасида бўлиши мумкин. Агар буларнинг барчаси миллиметрнинг юз мингдан бирига тенг майдонда содир бўлса-чи? Замонавий технологиялар ҳали бундай даражага етмаган. Лекин бу дунёда бундай тизимлар умуман йўқ дегани эмас.
Бир қарашда имконсиз кўринган тизим, инсон дунёда илк бор пайдо бўлганидан бери мавжуд. Бундай тизим ер юзидаги барча одамларнинг жасадларини ташкил этувчи 100 триллион ҳужайранинг ҳар бирининг қобиғида мавжуд.
Ҳужайра қобиғи онгли мавжудот, одам каби хусусиятларга эга, яъни қарор қабул қилиши, эслаши ва баҳолаши мумкин. У қўшни ҳужайралар билан боғланган бўлиб, ҳужайрага кириш ва чиқишни қўриқлайди. Бундай ғайриодатий қарор қабул қилиш қобилияти ҳужайра қобиғини онг ва хотирага эга бўлган мия деб ҳисоблашга имкон беради.
Бироқ, гап унинг "оқилона" хатти-ҳаракат ҳақида борадиган ҳужайранинг қобиғи шу қадар юпқаки, уни фақат электрон микроскоп билан кўриш мумкин. Қобиқ икки томонлама бўлиб, бурчаксиз деворга ўхшайди. Бу деворда ҳужайрадан эшиклар – ҳужайрага кириш ва чиқишлар ҳамда ҳужайранинг атроф-муҳитни идрок этишга имкон берувчи рецепторлар мавжуд. Улар қобиқнинг деворларида жойлашган бўлиб, ҳужайрага кирадиган ва чиқадиган ҳамма нарсани қаттиқ назорат қилади.
Қобиқнинг асосий функцияси шундан иборатки, ҳужайра органоидларини ўраб ва боғлаб олиб, уларни бирлаштириш керак. Бундан ташқари, органоидлар ўз функцияларини бажаришни давом эттиради, ташқаридан зарур озиқа моддаларини келтиради. Буларнинг барчасини бажариш орқали ҳужайра қобиғи ўзини жуда тежамкор тутади. Ҳеч қачон ичкарига ортиқча қабул қилмайди, ҳужайра эҳтиёжидан ортиқ қабул қилмайди. Бошқа томондан, у дарҳол ҳужайра ичидаги зарарли чиқиндиларни аниқлайди ва уни ҳеч қачон йўқотмасдан ташқарига олиб чиқади. Қобиқнинг барча функциялари ҳужайра учун жуда муҳимдир, у энг кичик хатога йўл қўймаслиги керак, чунки ҳар қандай хато ёки тартибсизлик ҳужайранинг ўлимини англатади.
Ёғ ва оқсил молекулаларидан ҳосил бўлган қатламгина бўлган ҳужайра кобиғининг бундай "оқилона" хатти-ҳаракати ўз-ўзидан содир бўлмаслиги тушунарли, албатта. Бундай тизим тасодифан пайдо бўлмаслиги ҳар қандай фикрловчи кишига аён. Ҳужайра ҳам, уни қопловчи қобиқ ҳам чексиз қудрат эгаси Парвардигор томонидан яратилган. Ва улар, ҳужайралар, уларни шу қадар мукаммал яратган Аллоҳ томонидан ўзларига юкланган вазифаларни бажарадилар.
Абу Муслим таржимаси