БМТ янги технологиялар очиқлиги таъминланса, авлодлар тараққиётига салмоқли ҳисса қўша оладиган кекса тоифадаги кишиларнинг тажрибаси ва билимига эътибор қаратади.
Бундан ташқари, ташкилот инклюзив сиёсатни шакллантириш, барча ёшдаги одамлар учун рақамли тенгликка эришиш стратегия ва ҳаракатларини амалга оширишга чақирди.
БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда қарияларнинг энг кўпи Осиё, Европа ва Шимолий Америкада жамланган.
Сўнгги ўн йилликларда дунё аҳолиси ўсиб борди.
Агар 1999 йилда бу кўрсаткич 6 млрд. ни ташкил этган бўлса, 2011 йилда аҳоли сони 7 млрд. га етди. 2021 йилда сайёрамиздаги одамлар сони 7,8 млрд. кишини ташкил қилади.
БМТ маълумотларига кўра, 1950 ва 2010 йиллар оралиғида умр кўриш давомийлиги 46 ёшдан 68 ёшгача ўсди, 2019 йилга келиб эса дунёда 65 ва ундан катта ёшдаги 703 млн яшаган. Бунда 261 млн киши билан Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаси кекса аҳоли рейтингида етакчи ўринларни эгаллади. Кейинги ўринни Европа ва Шимолий Америка эгаллаган – 200 миллиондан ортиқ кексалар қайд этилган.
Шу билан бирга, «Statista» ресурс маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 26 фоизини 15 ёш ва ундан кичик бўлганлар, 10 фоизини эса – 65 ёш ва ундан катталар ташкил қилади.
2050 йилга бориб дунё кекса аҳолиси сони кескин ошиб, инсониятнинг 22 фоизига етиши кутилмоқда.