loader
Foto

Россиядаги меҳнат муҳожирлари орасида аёлларнинг улуши ортмоқда

«Айни пайтда Россияга Қирғизистондан кириб келаётганларнинг 50%гача қисмини аёллар ташкил қилади, тожик ёки туркман аёлларининг улуши эса бу мамлакатлардан келган муҳожирларнинг камида 10%ига тенг», дея иқтибос келтиради “Взгляд” анжуман қатнашчиларининг сўзларидан.

Экспертларнинг изоҳ беришича, авваллари, муҳожир аёллар оила аъзолари сифатида Россияга келарди ва деярли ҳеч қачон ишламасди, лекин ҳозир уларда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истаги бор. Муҳожирлар кўпинча фаррош, тозловчи, сотувчи сифатида ишга жойлашади, шунингдек, улар эркаклар билан биргаликда курьер бўлиб ёки ишлаб чиқаришда -жисмоний куч талаб қилинмайдиган жойларда ишлашади.

Ҳозир тахминий баҳоларга кўра, МДҲ мамлакатларидан келиб РФда ишлаш учун рухсат олган муҳожирлар орасида 20%ини аёллар ташкил қилади.

Кўчиб келганлар билан ишлаш бўйича ташкилотлар Форуми эксперти Галина Рагозинанинг таъкидлашича, миграция – асосан Марказий Осиё мамлакатларидан Россияга – анъанавий равишда эркак юзли бўлиб, «аёллар уйида ўтириши ва бола тарбиялаши лозим бўлган минтақа хусусиятлари билан асосланарди». Бироқ статистика ҳамда сўнгги йиллар амалиёти шуни кўрсатадики, бу ерда ҳам аёллар тобора кўпайиб бормоқда.

"Бундан ташқари, аёллар миграцияси, худди эркаклар миграцияси каби, жуда хилма-хил: бу ерга ўқимишли одамлар ҳам, "ҳамма нарсадан маҳрум бўлганлар" ҳам келади", деб таъкидлайди Рагозина. "Россияга келадиган бевалар ва ажрашганларнинг сезиларли қисми учун бу ўз ҳаётини ўзгартириш имкониятидир", дейди у.