loader
Foto

"Худонинг учлиги" ҳақида насронийлар таълимоти

дунёнинг У томонидан яратилишидан олдин «Ота» деб,

«Ундан туғилган» Каломни аймасидан туриб «Ўғил» деб,

бу Руҳни юборган ҳаётни бермагунча «Муқаддас Руҳ» деб аталиши мумкин эмас!

Яъни, қудрати чексиз Худонинг бу таърифлари аниқ вақт билан чегараланган табиатга эга! Мен Худонинг фазилатлари ҳақида фақат Унинг яратиш ҳаракатида ва ундан кейинги (а posteriori) ишлари бўйича гапиришим мумкин, лекин мен Унинг абадий ва дунё яратилишидан олдинги (а priori) хислатлари ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасман ва менда умуман у ҳақида тасаввур бўлиши мумкин эмас! Абадиятнинг моҳиятини ва унинг Худонинг моҳияти билан алоқасини англай оладиган инсон ақлини тасаввур қилиб бўлмайди. Лекин, аслида, Худонинг Ўзи муқаддас китобларнинг, яъни пайғамбарга нозил бўлган, Худонинг кўрсатмаси билан ва "Худо номи билан" гапиришга рухсат берилган китобларнинг бирортасида ҳам Ўзининг борлигининг моҳиятини очиб бермаган!

Илоҳий фазилатларни мустақил илоҳий маҳлуқот, мавжудотлар ёки шахслар деб ҳисоблаш мумкин эмас. Акс ҳолда, Илоҳийликда бизда бир эмас, бир неча ўнлаб "учлик" бўлади. Субъект ҳақиқатан ҳам ўз хусусиятларини кўрсатмагунча, улар мавжуд бўлолмайди. Биз бундай хусусият намоён этилмасидан ва кўринмасдан олдин бирон бир аниқ хусусият билан предметни белгилай олмаймиз. Шундай қилиб, биз унинг яхши ишларидан баҳраманд бўлганимизда: "Худо яхши" деймиз; бироқ, биз Уни "Худо яхшиликдир" ибораси билан таърифлай олмаймиз, чунки бу яхшилик Худо эмас, фақат Унинг иши ва ҳаракатидир. Айнан шу сабабли Қуръон доимо Аллоҳни сифатлар билан: Ҳикматли, Билувчи, Раҳмдил деб тавсифлайди, лекин ҳеч қачон «Худо бу муҳаббат, билим, тинчлик» ва ҳ.к. демайди. Зеро, илм ёки сўз билувчининг ўзи эмас, балки унинг фаолияти бўлганидек, ишқ ҳам ошиқнинг ўзи эмас, балки ошиқнинг фаолиятидир.

Абадият ва шахсият хислатларини Аллоҳ Таолонинг айрим сифатлари билан боғлайдиганлар хатога йўл қўйгани учун бу фикрни алоҳида таъкидлайман. Улар Худонинг каломи деганда алоҳида илоҳий Шахсни назарда тутишади; Худонинг каломи эса, Унинг хабардорлиги ёки истагини ифодалашдан бошқа маънога эга бўлиши мумкин эмас. Қуръон ҳам "Аллоҳнинг каломи" деб аталади ва баъзи илк мусулмон ҳуқуқшунослари уни абадий ва яратилмаган деб таъкидлашган. Қуръонда Исо Масиҳ «Калиматун инҳу», яъни «Ундан келган калима» деб аталади (3:44). Аммо Худонинг Каломи Назаретлик одам қиёфасида ёки китоб шаклида вужудга келган ва биринчиси "Масиҳ", иккинчиси эса "Қуръон" деб номланган, деб таъкидлаш хато бўлар эди!

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мен Худонинг каломи ёки бошқа уйдирма сифати нафақат ўзига хос илоҳий мавжудот ёки шахс эмас, балки вақт ва яратилиш бошланишидан олдин ҳам амалда мавжуд бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлайман.

Юҳанно Инжили бошланадиган биринчи оят кўпинча илк насроний-унитарианлар томонидан рад қилинади, улар: «Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом — Худо эди» деб айтиш тўғри бўлади, деб ҳисоблашади.

Таъкидлаш жоизки, «Тheou» қаратқич келишигининг юнонча шакли, яъни «Худодан туғилган Худо» бузиб кўрсатилган ва «Theos», яъни «Худо» — бош келишикдаги сўз билан алмаштирилган. Бундан ташқари, надо отметить, что выражение: «Азалда Калом бор эди» ибораси ўз-ўзидан сўз, яъни азалдан олдин мавжуд бўлмаган каломнинг келиб чиқиш вақтини кўрсатади. «Худонинг каломи» деганда Парвардигор билан таққосланадиган ва бирга мавжуд бўлган алоҳида субстанцияни эмас, балки фақат Унинг илми ва иродасининг "кун" сўзини (ҳа, шундай бўлади) талаффуз қилган пайтдаги ифодаси ва эълон қилишини тушуниш керак.

Парвардигор бу сўзни биринчи марта айтганида, дунё яратилди. Бу сўзни иккинчи марта айтгандан кейин Қуръон яратилди ва самовий лавҳага ёзилди, учинчи марта айтганида эса Биби Марямнинг қорнида Исо пайдо бўлди.

Бу қизиқ, лекин насронийлик эътиқодининг "Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан (Во имя Отца, Сына и Святого Духа)" ибораси ҳатто Худонинг исмини ҳам ўз ичига олмайди! Аксинча, Қуръондаги “бисмиллоҳ” Аллоҳнинг номи билан бошланади. "Бисмиллаҳи раҳмони, раҳим" - Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Милоднинг иккинчи асрдан бошлаб, обрўли илоҳиётчилар — "черков оталари" ўртасида Логос, яъни Худонинг каломи ҳақидаги таълимотда жиддий келишмовчилик пайдо бўлди. Натижада қаттиқ тавҳид тарафдорлари мағлуб этилди, уларнинг адабиётлари йўқ қилинди.

Афсуски, бугунги кунда, масалан, Византия патриархи Фотий каби мухолифлар асарларидан бир нечта иқтибослардан ташқари Инжиллардан бир парча, уларга шарҳлар, шунингдек, тавҳид тарафдорларига тегишли бўлган мунозарали ёзувлар деярли йўқ.

Шарқий насронийларнинг кўзга кўринган "оталаридан" бири Суриянинг расмий черков авлиёси Ефрем эди. У бир қанча асарларнинг, асосан сурия ва лотин тилларида нашр этилган Инжилга шарҳлар муаллифи, унинг охирги нашрини мен Римда диққат билан ўқиб чиқдим.

Яна бир суриялик муаллиф Бар Дисан ҳам бор, у II-III асрларда яшаган. Унинг асарларидан асл нусхалари сақланиб қолмаган. Унинг китобларидан фақат Ефрем Сирин, Иаков Несевийский ва бошқа несторианлар ва яковитларнинг асарларида келтирилган парчаларгина қолган. Бар Дисан Исо Масиҳ Худонинг Каломи маъбадининг тамал тоши, лекин айни пайтда у ҳам, сўзлар ҳам фақат Худонинг яратганлари эканлигига ишонган. Ефрем Сирин "бидъатчи" Бар Дисан билан мунозараларда шундай ёзган:

«Аблаҳ Бар Дисан сенга лаънатлар бўлсин, сен Юҳанно Инжилини: “Калом — Худоники эди” (Юҳанно, 1;1), деб ўқимақдасан, Инжилда эса: “Калом — Худо эди”, дейилган.

Логос ҳақидаги деярли барча баҳсларда тавҳидчилар бидъатда айбланган, чунки мухолифларининг фикрига кўра, улар Юҳанно Инжилини бузиб, Каломнинг абадийлиги ва илоҳий шахсиятини рад этадилар ... ва ҳоказо. Ҳақиқий насронийлар - "насара" - тавҳидчилар бу айбловларни қабул қилмадилар ва уларни "Учбирлик" га қайтардилар. Черков адабиётига асосланиб, биз "учлик" ҳар доим муқаддас китобни бузиб кўрсатгани учун қораланган деган хулосага келишимиз мумкин.

Насронийлар учлиги Худода кўплаб мавжудотлар ёки шахсларни қабул қилганлиги сабабли, уларнинг ҳар бирига маълум фазилатларни берган, бутпараст мифологияда содир бўлган нарсага ўхшаб, уларни белгилаш учун атоқли номлар қўллаганлиги сабабли, уни Худо ҳақида адекват тасаввур сифатида қабул қилиб бўлмайди. Аллоҳ ўғилнинг отаси ҳам, отанинг ўғли ҳам эмас. Унинг онаси йўқ ва Ўзини Ўзи яратмаган. "Ота Худо, Ўғил Худо, Муқаддас Руҳ Худо"га ишониш - бу Худонинг ягоналигини даҳшатли тарзда инкор этиш ва биргаликда ёки алоҳида ҳеч қандай тарзда ҳақиқий қудратли Худо бўла олмайдиган учта номукаммал мавжудотнинг эътирофи этилишидир.

Математика аниқ фани бизга шуни ўргатадики, бир бу бирдан кўп ҳам эмас, бирдан кам ҳам эмас ва бир учга тенг бўлиши мумкин эмас, чунки бир бу учнинг учдан бири, шу билан бир вақтда бир учдан бирга тенг эмас, уч бирга тенг эмас, учдан бир бирга тенг эмас... Бир - сонлар ва рақамларнинг асоси, барча ўлчовлар, масофалар, миқдорлар ва вақтларнинг барча ўлчовлари ва оғирликлари учун стандарт. Аслида, ҳисоблаш мумкин бўлган ҳамма нарса бирлар тўпламидир.

Ягона Худони “учлик” билан тенглаштирадиганлар, учта гипостазанинг ҳар бири “қодир, ҳамма жойда мавжуд, абадий ва мукаммал Худо” эканлигини таъкидлайдилар. Аммо оддий мантиққа кўра, бир вақтнинг ўзида учта “қодир, ҳамма жойда мавжуд ва абадий” бўлиши мумкин эмас, фақат битта бўлиши мумкин. Ёки қатъий арифметик формуладан фойдаланиб, "черковнинг буюк сири"нинг бу софистикасини тасвирлашга ҳаракат қилайлик:

«1 Худо = 1 Худо + 1 Худо +1 Худо». Демак, 1 Худо = 3 Худо. Лекин битта Худо қоида бўйича ҳам учта Худога тенг бўлиши мумкин эмас, фақат биттасига тенг бўлиши мумкин. Иккинчидан, ҳар бир шахс қолган иккиси каби тўлақонли Худо ҳисобланади, деб тахмин қилганингиз сабабли, бундан келиб чиқадики, 1+1+1=1. Бу энди математика эмас, ғирт беъманликдир.

Бу эса, шуни англатадики, сиз учта бир бу - бирга тенг деб даъво қилмоқчи бўлганингизда жуда такаббурлик қиласиз ёки учта бир учга тенг эканлигини тан олишга қўрқоқлик қиласиз. Биринчи ҳолда, муаммонинг нотўғри бўлган бундай ечимини ҳеч қачон асослай олмайсиз, иккинчисида эса, учта худога бўлган ишончингизни тан олишга жасоратингиз етмайди.

Бундан ташқари, ҳаммамиз - мусулмонлар ва насронийлар - Худо ҳар жойда, мавжуд ҳар бир маконни ва ҳар бир заррани иҳота қилади, деб ҳисоблаймиз. Учала илоҳий ипостась бир вақтнинг ўзида ва шу билан бир пайтда алоҳида равишда бутун коинотда бўлишини таъкидлаш оқилона бўладими? Унда улар ўртасида фарқ нимада? Агар ҳамма нарса мутлақо бир хил ва улар бир-биридан фарқ қилмаса, нима учун биз уларни алоҳида мавжудотлар - ипостась, шахслар, субъектларга ажратамиз? Агар биз учта илоҳий шахслар ўртасида турли хил субъектлар сифатида орасидаги фарқни ажратиб олсак, унда маълум бир ҳаракатни "ягона Худо", уларнинг ягона "илоҳий моҳияти" содир, этди дейиш жавобдан қочиш демакдир, чунки Илоҳий моҳият Худонинг ўзи эмас, балки қудратли Худонинг сифати, холос. Ва ёки ягона Худо бу ишни қилди ва у турли хил мавжудотларга бўлинмайди, ёки Ундан фарқли, бошқа мавжудот томонидан амалга оширилди. Бизга яна "учлик" нинг ҳар бир шахсига (мавжудотига) бошқа иккисидан ажратиб турадиган ўзига хос хислатлари бор, деб айтишади. Инсон мантиғига кўра, улар ҳар бирининг ўрнини муҳимлиги билан белгилайдилар. Ота ҳар доим ўғилга ҳукмронлик қилади, у ундан катта. Муқаддас Руҳ фақат ҳисоб тартибида учинчи шахс сифатида эмас, балки у келиб чиққанлардан ҳам пастроқдир. Лекин Худода ҳар хил даражадаги қудратлилик бор деб ўйлаш мумкинми?

Собиқ руҳоний сифатида мен ўйладим: агар "Муқаддас Руҳ, Ўғил ва Ота номи билан" деб сўзларни тескари тартибда айтилса, черковдаги «причащение» ёки чўқиниш бекор бўлмайдими?  Ахир, агар улар мутлақо тенг ва замондош бўлсалар, рўйхатга олиш тартиби бундай синчковлик билан риоя қилишни талаб қилмаган бўларди.

Дарҳақиқат, папалар ва черков кенгашлари доимо Худо битта, лекин У ҳар доим битта шахс бўлиб қолган ҳолда Ота, Ўғил ёки Муқаддас Руҳ шаклида намоён бўлиши мумкинлиги ҳақидаги савеллиан таълимотини қоралаган. Ислом дини ҳам бундай қарашларни рад этади. Худо ўзининг гўзаллигини (жамол) Масиҳда, улуғворлигини ва буюклигини (жалол) Муҳаммадда, ҳикматини эса Сулаймонда гавдалантирган. Бошқа фазилатлар атрофдаги дунё ҳодисаларида ўз мужассамини топди. Лекин шунга қарамай, бу пайғамбарларнинг ҳеч бири Худо эмас, худди улкан океан ёки улуғвор осмон ҳам У эмаслиги каби.

Аслида, "учлик"нинг учта худолари ўртасида ҳақиқий ва математик тенглик йўқ. Агар 1 рақами бошқа 1 рақамига тенг бўлгани каби, Ота Ўғилга ёки Муқаддас Руҳга тенг бўлса, унда учта емас, балки битта илоҳий зот бўлиши керак, чунки бир ўзининг фрагменти ёки фракцияси ёки ўзига карралик эмас. Учлик шахслари ўртасида мавжуд бўлган фарқлар ва муносабатлар уларнинг бир-бирига тенг эмаслиги, бир-бирига ўхшамаслигига шубҳа қолдирмайди: Ота туғдиради, туғилмайди. Ўғил туғилади,  Ота ҳисобланмайди, Муқаддас Руҳ эса бу иккала шахсдан ҳосила ҳисобланади, биринчи шахс биринчи шахс Яратгувчи ва Ҳакам, иккинчиси Қутқарувчи ёки Халоскор, учинчиси эса Ҳаёт берувчи сифатида тавсифланади. Шунинг учун, учтадан иккитаси тегишлича яратувчи Худо, қутқарувчи Худо ва ҳаёт берувчи Худо эмас. Бизга яна шу ҳам айтиладики, биринчисининг Каломи бўлган иккинчи шахс Отасининг адолати учун хочда ўзини қурбон қилган, уни ноҳақ ҳукм қилинишга ва гуноҳкорлар томонидан тилка-пора қилинишга берган ва унинг қайта туғилиши ва тирилиши учинчи шахсда мужассам топган, дейишади.

Охир-оқибат, мен насронийларга эслатишга мажбурман, агар улар Худонинг мутлақ бирлигига ишонмасалар ва учта худоларга ишонишдан воз кечмасалар, улар ҳақиқий Худога ишонмайдиган ҳисобланадилар. Сирасини айтганда, замонавий насронийлар бутлари сохта ва уйдирма бўлган бутпарастларга нисбатан фақат битта устунликка эга мушриклардир. Бу устунлик шундаки, уларнинг уч черков худолари ўзига хос хусусиятларга эга, бунда Ота (Яратувчининг синоними) – ягона ҳақиқий Худо, Ўғил – шунчаки пайғамбар ва Худонинг хизматкори, учинчи мавжудот эса - қодир Худонинг хизматидаги сон-саноқсиз муқаддас руҳларнинг бири ҳисобланади.

Яҳудийларнинг муқаддас диний китобларида ("Таврот"да) Худо «Ота» деб аталади, чунки у меҳрибон Яратгувчи ва Ҳимоячидир, лекин черков бу номни суиистеъмол қилгани учун, Қуръон бу сўзни ишлатишдан тўғри равишда воз кечди.

Таврот ва Қуръон Худонинг учта шахси ҳақидаги таълимотни қоралайди. Инжилда биз ушбу ақидани ҳимоя қилиш ёки тасдиқлаш учун сўзларни топа олмаймиз. Масиҳнинг ўзи томонидан ҳам бундай ҳеч нарса айтилмаган ёки ёзилмаган ва ундан кейинги дастлабки икки асрда ҳам ҳозирги кўринишида мавжуд эмасди.

Шу ўринда шуни қўшимча қилиш ўринли бўладики, шарқда тавҳидчи насронийлар ҳамиша учлик эътиқодига эга бўлганларга қарши курашиб, эътироз билдиришган ва Аллоҳнинг улуғ элчиси “тўртинчи маҳлуқ”ни қандай йўқ қилганини кўриб, уни тан олганлар ва эргашганлар. Момо Ҳаво билан илон тимсолида гаплашган ва "тўртинчи маҳлуқ"нинг бошидаги ўнта шох орасида жойлашган кичик шохдан Парвардигорга қарши куфр айтган иблис Никей эътиқодининг рамзини шафқатсизларча ўрнатган император Буюк Константинга айланди.

Муҳаммад ягона ҳақ Худонинг дини бўлган Ислом дини билан шайтон-Иблисни абадий қувиб чиқарди.

Абдул Аҳад Довуднинг "Библияда Муҳаммад" китобидан

Абу Муслим таржимаси