Мисрда дўл билан кучли ёмғирдан кейин кўча ва уйларга тарқалиб кетган чаёнлар чақиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди.
Мамлакат жанубидаги Нил дарёси бўйида жойлашган Асуан шаҳрига ҳужум уюштирилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, шаҳарни босиб олган чаёнлар 450 га яқин одамни чақиб олган.
Жума куни Нил буйида кучли жала ва дўл ёғиб ўтди. Чаёнлар ва баъзан илонлар мунтазам равишда кучли ёмғир оқибатида кўчаларга ювиб чиқарилади.
Тоғлар ва чўллар яқинида жойлашган чекка қишлоқлардаги тиббиёт марказлари заҳарга қарши дориларнинг қўшимча дозаларини олди, дея хабар беради мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Шифокорлар чаён чаққан беморларга ёрдам бериш мақсадида аҳолини эмлаш учун чақириб олинди.
Аҳоли уйларини тарк этмаслик ва дарахтлар ғуж бўлган жойларга бормасликка чақирилади.
Миср – дунёда заҳари энг кучли бўлган чаёнлар саналадиган қалин думли чаёнлар (Androctonus crassicauda) ватани. Қора рангдаги қалин думли чаён заҳари қаттиқ заҳарланишга олиб келади ва бир соатдан камроқ вақт ичида одамни ўлдириши мумкин.
Чаён чаққан одамларда нафас олиш оғирлашуви, мушак спзами ва бош силкиниши каби белгилар учрайди.
Заҳарга қарши дори одатда бу белгилар пайдо бўлганидан кейин, олдини олиш чораси сифатида қўлланади, лекин белгилар оғирлашгандан кейин ҳам самарали бўлиши мумкин.