loader
Foto

Россия фонд бозори қулашни бошлади

Душанба куни Москва Фонд биржаси савдоларида рубл йил давомида рекорд даражада қулади, давлат қарз бозори деярли икки йил ичида «тубни тешди» ва захиралар 2020 йил апрел ойида пандемия бошланганидан буён кўринмаган сотувга чиқди.

Сессия охирида РТС индекси 5,55%, ёки Россиянинг 43 та энг йирик компаниялари капиталлашувига ҳисоблаганда 15 млрд доллар (1,1 трлн рубл) йўқотди.

Ноябр ойи тарихий максимум яқинида бошланган Москва Фонд биржаси индекси ўтган пайшанба кунидан бери 8% ва бир кунда 3,6% қулади ва уч кун ичида деярли икки ойлик ўсишни йўқотди. Савдо охирида унинг қиймати - 3827.7 балл – 26 августдан бери минимал бўлди.  «Россия бозорини геосиёсат қулатди», – дейди «Финам» таҳлилчиси Сергей Кауфман. Шанба куни CBS News америка разведкасидаги манбага таянган холда хабар қилдики, Украина чегаралари яқинида турган Россия армияси яқин ҳафталарда – совуқ тушиши билан ҳарбий операцияларни бошлаши мумкин.

Нефтнинг қимматлашуви, металл нархининг кўтарилиши ҳамда Европа ва Қўшма Штатлардаги фонд биржаларида сукунат шароитида Москва биржаси сессиянинг дастлабки дақиқаларидан бошланган ва кун охиригача тезлашган фронтал савдолар билан эсда қолди.  

Қулаш борасида етакчи бўлган «Яндекс» 9,85% га қулади.  Газ нархи рекорд даражада бўлишига қарамай, «Газпром» акциялари 4,92 фоизга тушиб кетди. Сбербанк акциялари 5,61% га, ВТБ 3,85% га арзонлашди. «Полюс» акциялари 6%, «Магнит» акциялари - 4%, ММК акциялари - 2,5%, «Алрос» акциялари  - 4,1% га тушди.

«Бу қўрққанидан бозордан чиқиб кетишни ўйлайдиган инвесторларнинг классик ваҳимасидир», – деб ёзади Евгений Коган, «Московские партнеры» президенти. МосБиржа ва РТС индексларига киритилган 43 та энг йирик компаниянинг 42 таси минусга тушиб қолди.

Россия активларидан чиқиб, норезидентлар чет эл валютасини сотиб олиб, курс бир доллар учун 75 ва бир евро учун 84 рублдан ошди. Соат 22.50 да Америка валютаси 74,84 рубл, Европа валютаси эса 84,0750 да савдо қилинди.

Афтидан, бозорда маржин-колл бошланган, дейди Газпромбанк стратегиялар ишлаб чиқиш маркази бошлиғи Егор Сусин: инвесторлар исталган нархда сотган ва котировкаларни янада пасайтирган ҳолда зиён келтирадиган позицияларни ёпишга мажбур бўлди.

Душанба куни бозорнинг қулаши сўнгги 10 йилдаги энг ёмони бўлди ва финал ҳақида гапиришга ҳали эрта, - дейди «Открытие Инвестиции» глобал тадқиқот бўлими раҳбари Михаил Шулmгин: "Техник жиҳатдан, яқин кунларда ҳар қандай пасайиш узоқ позициялардан чиқишнинг янги тўлқини учун туртки бўлиши мумкин.

Биржаларнинг маълум бир минтақадаги эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга муносабати анъанавий равишда ушбу минтақа билан қандайдир боғлиқ бўлган корхоналар қимматли қоғозларининг пасайишига олиб келади. Ва бу тушунарли ва мантиқийдир: уруш уларнинг ишини бузади ва акциялардан ҳали улар бирор нарсага арзигулик ҳолда қутилиш яхшироқдир.

Бироқ, Россия Федератсияси бозорларидаги вазият қандайдир тарзда ҳарбий тактика ва иқтисод бўйича дарсликлар доирасидан ташқарига чиқади - Москва бомбардимон қилинмаяпти. Афтидан, иқтисодчилар Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги ҳар қандай уруш уринишлари қандай якунланишини генераллардан яхшироқ билишади, шундай экан, биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.