loader
Foto

ЖССТ: Ковидга чалиниб тузалганлар бошқа «хавотир уйғотадиган» штаммлардан кўра кўпроқ ОМИКРОНга чалиниши мумкин

Унда айтилишича, ЖССТда ковидни бошдан кечиргандан сўнг омикрон билан касаланиш хавфи ортиши мумкинлигини кўрсатадиган дастлабки далиллар мавжуд.

Дастлабки далиллар шуни кўрсатадики, хавотир уйғотадиган бошқа вариантларга қараганда, омикрон билан қайта юқтириш хавфи юқори (яъни, илгари COVID-19 билан касалланган одамларда омикрон билан касалланиш эҳтимоли кўпроқ бўлиши мумкин). Аммо бу борадаги маълумотлар чекланган. Қўшимча маълумотлар келгуси кунлар ва ҳафталарда пайдо бўлади.

Баёнотда, шунингдек, ЖССТ ҳозирча омикроннинг юқумлироқ эканлиги ва коронавируснинг бошқа штаммларига, шу жумладан дельтага қараганда касалликнинг оғирроқ кечишини келтириб чиқариши ҳақида аниқ маълумотларга эга эмаслиги айтилган. Омикроннинг вакцина иммунитетини қанчалик айланиб ўтишга қодирлиги ҳақида ҳам маълумот йўқ. Бунга ойдинлик киритиш учун бутун дунёда тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Омикрон штамми ҳақида биринчи бўлиб Жанубий Африка олимлари ноябрь ойининг охирида хабар беришди (дастлаб уни ню деб атамоқчи бўлишган). Маълумки, у жуда кўп мутацияларга эга штамм, бу эса уни янада юқумли қилиши ва вакцина иммунитетини четлаб ўтиш учун яхшироқ мослаштириши мумкин.

Жанубий Африкадан ташқари, омикрон аллақачон Гонконг, Австралия ва бир қатор Ғарбий Европа мамлакатларида аниқланган. Исроил омикронинг тарқалиши сабабли чет эл фуқаролари учун чегараларини ёпган биринчи давлат бўлди. Россияда янги штамм ҳали расман аниқланмаган.