loader
Foto

Мусулмон олимлар кашфиёти

Мусулмон олимлар илм-фан тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган. Масалан, Ибн Синонинг “Ал-Қонун” китоби нафақат Ислом олами, балки Европада ҳам тиббиётнинг асоси ҳисобланади. Китоб 600 йил давомида Европа билим юртларида ўқув қўлланма сифатида хизмат қилган. Розий (864-925) биринчи бўлиб, чечак ва қизамиқ касалликларини алоҳида ажратиб шарҳ қилган.

Оқ Шамсиддин (1389-1459) микроблар борлигини аниқлаган.

Камбур Васим (1761 йилда вафот этган) сил касали микробини аниқлаган.

Иброҳим Жассар (1009 йилда вафот этган) минг йил аввал мохов касаллиги билан оғриш сабабларини кўрсатиб, даволаш йўлларини таклиф этган.

Ибн Хатиб (1313-1374) вабо касаллигининг юқумли эканини илмий қарашларини баён қилган.

Аммор 9 аср аввал кўз жарроҳлик амалиётни ўтказган.

Али ибн Аббос (994 йилда вафот этган) саратон касаллиги жарроҳлик амалиётини ўтказган. Унинг “Китоб ал-Малики” номли тиббиёт энциклопедияси ҳанузгача ўз долзарблигини йўқотмаган. Биринчи шифохона халифа Валид ибн Абдулмалик ҳукмдорлик даврида 707 йилда барпо этилган.

Мусулмон олимлари математика соҳасида ҳам юқори чўққиларга эришган. Ҳатто Европа олимларини ҳайратга солишган.  Европалик олим Жек Рислер: “Бизнинг тикланишимиздаги устозларимиз мусулмон олимлари бўлган” деган.

Алгебра асосчиси Хоразмий (780-850) биринчи бўлиб “нол” сонидан фойдаланган. У алгебра хақидаги биринчи китоб “Ал-жабр ва ал-Муғобила”ни ёзган. Китоб номидаги “Ал-жабр” сўзи талаффузда бир қанча ўзгаришларга учраб “Алгебра” сифатида ишлатила бошлаган.

Беттани (858-929) тригонометрия асосини барпо этган.

Абул Вафо (940-998) тригонометрияга тангенс, котангенс ва косинус тушунчаларини киритган.

Насруддин Тусий (1201-1274)  тригонометрия соҳасидаги биринчи жиддий изланишлар муаллифи бўлган.

Тригонометриядаги ўзгарувчи формулаларнинг кашф этилиши  Ибн Юнусга (1003 йилда вафот этган) тегишлидир.

Нюьтонга тегишли деб ҳисоблаб келинган бином формуласини алгебрага) Умар Хаём (1123 йилда вафот этган) киритган.

Дифференциал ҳисоблашни  Собит ибн Ғурра (901 йилда вафот этган) Нюьтондан анча олдин кашф этган.

Астрономия – мусулмон олимларини қизиқтирган фанлардан яна биридир.

Мусулмон мамлакатларнинг деярли барча йирик шаҳарларида расадхоналар мавжуд бўлган. Ушбу расадхоналарда мусулмон олимлари юз йиллар давомида илмий изланишлар олиб бориб мазкур фаннинг кўпгина сирларини очишган ва Жордано Бруни (1546-1601), Коперник (1473-1546), Галилей (1564-1642) каби олимларга илҳом бахш этишган.

Мусулмон олимлари юлдузларнинг жойлашуви ва улар ўртасида масофани аниқлаш асбоби – устурлобни такомиллаштиришган.

Заркалий (1029-1097) ўз даврининг энг аниқ ва қулай устурлобини кашф этган. Мусулмон олимлари европаликлардан анча аввал Ернинг шарсимон шакли, шунингдек, айланма ҳаракати бўйича ўз фикрларини билдириб ўтишган. Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланишини эса Беруний исботланган. Беруний Ҳиндистондаги Кандан шаҳри яқинида олиб борган изланишлари натижасида Ер устининг майдонини ҳисоблаб чиққан. Мазкур ҳисоб усули Европада “Беруний қонуни” деб номланади.

9−10 аслардаёқ ака-ука Мусолар ер айланасининг узунлигини ўлчаб чиқишган.

Фарғонийнинг астрономия соҳасидаги илмий асарлари 700 йил давомида Европа мамлакатларида ўқув қўлланма сифатида фойдаланиб келинган. Қуёш доғларининг мавжудлигини ҳам Фарғоний кашф этган.   

Улуғбек (1394-1499) ҳукмдор бўлишига қарамай, Самарқандда катта расадхона қурдириб, ўз даврининг буюк астрономи  бўлган.

Жобир ибн Афлаф (XII аср) европаликлардан анча олдин юлдузларнинг ёрқинлиги ва жойлашган жойини ўчлаш мумкин бўлган азимут бурчагини топган.

Физика соҳасида Исмоил ал-Жазари (1206 йилда вафот этган) “Китоб ал-Хиёл” (“Хаёллар китоби”) асари билан кибернетикага асос солган.

Оптика асосчиси Ибн Хайсам (965-1051) “Тасвирлар китоби” номли илмий изланишлари билан Роджер Бекон (1214-1294), Кеплер (1571-1630) ва Леонардо да Винчи (1452-1519) каби олимлар фаолиятига сабабчи бўлган. Мазкур китоб 600 йил давомида илм-фан оламида асосий пойдевор ҳисобланган. Кўзгуларда ёруғликнинг акс этиш механизми “Ал-Хазин масаласи” дея унинг номи билан номлаган. (Европада Ибн Хайсамни шундай аташган).

Ибн Ғерарий (1100 йилда вафот этган) биринчи бўлиб токарлик асбобини қурган.

Ибн Фарнанес 880 йилда биринчи бўлиб аэропланга ўхшаш аппарат қурган. У ўз қурилмаси учун қалин мато ва қушларнинг патларидан фойдаланган. У маълум бир вақт мобайнида ҳавода учиб яна бир маромда қўнишга эришган. Ғарбда эса аэропландаги биринчи парвоз 1903 йилга келиб амалга оширилган.

Кимё соҳасида сўз кетганда, аввало, Жобир ибн Хайём эсга олинади. Унинг кимё соҳасида эришган ютуқлари Пристли (1733-1804) ва Мавуазень (1743-1794)  эришган ютуқлардан анча каттадир. Жордано Бруни уни бутун жаҳон даҳолари қаторига қўшган. Жобир бир неча асрлар аввал барпо этган махсус лабораторияда амалга оширилган илмий тажрибалар натижасида кўпгина кислоталарни аниқлашга муваффақ бўлинган. Нафақат шифокор, балки кимёгар ҳам бўлган Розий сульфат кислотаси ва тоза спиртни ажрата олган. Башир исмли мусулмон олими европалик олим Брантдан аввал фосфорни аниқлашга муваффақ бўлган.

Порох ва замбаракдан ҳам биринчи бўлиб мусулмон олимлари фойдаланган. Пневмати замбарак Султон Маҳмуд (1432-1481)нинг ихтироси ҳисобланади.

Географияниниг фан сифатида шаклланишида ҳам мусулмонларнинг ўрни катта. Ернинг турли бурчакларини ўрганган Эвлия Челобий (1611-1682) ва қитъаларни айланиб чиққан Ибн Батута (1304-1639)нинг сафар битиклари бебаҳо тарихий ва географик хазина ҳисобланади. Кўп асрлар илгари Беруний Американинг мавжудлигини айтиб ўтган.

Мусулмон денгизчи Ибн Мажид Идрисий (1100-1166) 850 йил аввал ҳозирги замонавий хариталарга яқин бўлган дунё географик харитаси тузилган.

Ўрта асрларда йирик ўсимликшунос ва доришунос сифатида машҳур бўлган Ибн Байтар (1190-1248) ўз китобида 1400 га яқин доривор ўсимлик ва гиёҳларни батафсил шарҳ қилган. Мазкур қўлланма бу соҳада асосий илмий манба сифатида хизмат қилган.

Дамирий (1349-1405) ўзининг “Хаятул-хаяван” номли китобида ҳайвонот оламининг табиати ҳақидаги аниқ маълумотлари билан зоологияни фан сифатида бойита олган.

Қоғоз ишлаб чиқариш бўйича биринчи фабрика Боғдодда Хорун ар-Рашид вазирининг ўғли Ибн Фазл томонидан 794 йилда қурилган. Шунга ўхшаш фабрикалар 800 йилда Мисрда ва 950 йилда Андалусия (Испания жануби)да ҳам қурилган. Европада бу турдаги фабрикалар анча кечроқ фаолият юрита бошлаган. Масалан, Византияда 1100 йилда, Сицилияда 1102 йилда, Германияда 1228 йилда, Англияда эса 1309 йилда.  

Улуғбек Файзиев таржимаси