loader
Foto

Америка мусулмонлар жамоатидаги қулоқлар: ҳаяжон ва изтироблар

CAIRнинг Огайо штатидаги бўлинмасини 2006 йилдан бери бошқарган юридик ва ижрочи директор Ромин Иқболни Дада офисда ҳар куни кўрарди. Дада уни жамият ҳаётига чуқур кириб борган ва муаммога дуч келганларнинг оғир вазиятлардан чиқиб кетишига ёрдам берадиган ишончли адвокат сифатида билар эди.

CAIR Иқболнинг адвокатлик фаолияти ҳақида маълумотларни ёзиб олиб, «исламофобия тармоғи»нинг АҚШ даги қисми ҳисобланган Investigative Project on Terrorism (IPT, терроризм ҳақида тергов лойиҳаси) билан бўлишиб келгани ҳақида хабар топгач, ларзага келди ва хиёнатга дуч келган ҳис қилди.

"Бу ФҚБ сизнинг эшигингизни тақиллатганда сиз унинг олдига борган одам эди ва энди бу одам Исломдан нафратланишни режалаштирган гуруҳда ишлаганликда айбланмоқда", деди Дада. "Бу нафақат CAIR-Огайонинг, балки бутун жамият муаммоси"

Айбловлар

14 декабр куни CAIR-Огайо компанияси эълон қилган баёнотда айтилишича, Иқбол мусулмонларга қарши ташкилот билан ахборотларни ўртоқлашган ва ишдан бўшатилган.

“Жаноб Иқбол йиллар давомида бизнинг фуқаролик ҳуқуқлари бўйича ишимиз ҳақидаги махфий маълумотларни, жумладан яширин ёзиб олинган суҳбатлар, стратегик режалар ва шахсий электрон почта хабарларини мусулмонларга қарши экстремистлар билан баҳам кўриб келган”, деди CAIR миллий ва ижрочи директори Ниҳау Авад баёнотида.

"У ташкилот олдидаги ахлоқий масъулиятини ва Огайо мусулмонлар жамоасини ҳимоя қилиш бўйича ахлоқий бурчини бузган ҳолда шундай қилди".

Бир ҳафтадан кейин CAIR маълум қилдики, кимлиги ошкор қилинмаган иккинчи шахс IPT билан ҳамкорлик қилгани, гуруҳ асосчиси Стивен Эмерсондан ойига 3 минг, умумий ҳисобда эса тўрт йил давомида 100 минг доллар олиб, АҚШ даги масжидда қулоқик қилгани ва «кўза кўринган мусулмон етакчиларини ёзиб боргани»ни тан олди. Бу одам CAIR аъзоси бўлмаган.

"Бизга айтилишича, Эмерсоннинг мақсадларидан бири, сиёсий фаолият ва инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи мусулмонларини обрўсизлантириш орқали Исроил ҳукуматини ҳимоя қилиш эди", - дейишди CAIR вакиллари.

Сўнгги йигирма йил ичида мусулмонлар ҳукумат томонидан турли усуллар билан кузатув назорат остида бўлганига қарамай, CAIR мусулмон тажрибасининг катта қисми бўлган Колумбнинг мустаҳкам бирлашган жамоати учун бу янгилик кутилмаган бўлди.

Middle East Eye Иқбол билан боғланди, лекин жавоб ололмади.

IPT ўз баёнотида хабар қилишича, "ҳеч қачон кенг америка мусулмонлари жамоатини кузатмаган ва кузатмайди ҳам", лекин "радикал исломий фаолият" олиб боришда айблаган CAIR каби гуруҳлар ҳақида ўйлаб ўтирмасдан хабар беришини қўшимча қилган.

Иммиграция ишлари бўйича адвокат Жана ал-Аҳрас Иқболни болаликдан билишини ва CAIR фаолиятига ёшликдан жалб қилинганини маълум қилди.

"CAIR роли шундан иборатки, самарали бўлиш учун ким жамият аъзоси эканлигини билиш керак. Фойдали бўлиш учун жалб қилинган бўлиш керак. Ва у ушбу ролнинг уддасидан чиқа олди", - деди у MEE га берган интервьюда.

Юридик мактабни тугатгандан сўнг, унга университет талабалари тез-тез мурожаат қилиб, қаерда стажировка ўташлари ёки тадқиқотчилик соҳасида ишлашлари мумкинлигини сўрашарди; у ҳар доим уларни Иқболга йўналтирарди.

"Менимча, одамларнинг қўрқуви кўпроқ шок ҳолатидан келиб чиқади. Агар сиз кимнидир узоқ вақтдан бери таниган бўлсангиз, бу содир бўлиши мумкин бўлмаган нарса каби кўринади", дейди Ахрас.

"Менимча, одамлар юқорига айнан қандай маълумот узатилганидан қўрқишади. У айнан нимани қидирган ва нега шунча вақт қидирган?"

Иқболнинг ишдан бўшатилишидан сўнг CAIR миллий компанияси четдан ёллаган эксперт томонидан тергов бошланди. CAIR нинг Колумбусдаги офиси собиқ директорнинг кредит картасидан қурол дўконларида харид қилиш учун фойдаланилганини аниқлади. Ташкилот вакилларининг сўзларига кўра, офисдан почта орқали жўнатилган посилка ҳам топилган, унда AR-15 милтиғи қисмлари бўлган.

"Кимдир ташкилотда 15 йил ишлаб, шундан 13 йил давомида қулоқлик билан шуғуллангани аниқланса… бундай вазиятда нима қилган бўлардингиз?" – савол беради Ахрас.

"Жавоб, қонунга кўра, - ҳеч нарса, ва мен ўйлайманки, бу энг мураккаби".

Мушкул аҳволда жавоблар излаш

CAIR эълонидан бир кун ўтиб, Нур Ислом маданият маркази маблағ йиғишга тайёргарлик кўраётган эди. Кўп ўтмай марказ раҳбарияти ўз масжидидаги тадбирни бекор қилиб, ўрнига даволаш сеанси ўтказишга қарор қилди. Кўпчилик умидсизликдан ҳам шахсан, ҳам виртуал жавоб излаб келганди.

Доктор Ронни Абаза, CAIR-Огайо бошқарув аъзоси ва марказ бошқармаси раисининг изоҳ беришича, бундай кузатув нафақат мусулмон гуруҳларида, балки барча ташкилотларда ҳам ўринга эга. Олдинга силжишнинг йўлларидан бири, унинг сўзларига кўра, ташкилотларнинг биргаликда ишлашларига тўсқинлик қиладиган ва улар орасида шубҳа уйғотадиган «тирранча»ларга йўл қўймасликдан иборат.

"Биз қилишимиз керак бўлган нарса - бу ерда ҳам, у ерда ҳам бизнинг ортимиздан қулоқлик қиладиган бир ёки икки киши бўлиши мумкинлигини тан олишимиз керак, аммо одамларнинг катта қисми бу ишга фидойи ва иштиёқли", деди Абаза.

"Бизда яширадиган ҳеч нарса йўқ. Бизнинг [масжидимиз] раҳбарияти ҳеч қандай ноқонуний ёки ҳукуматимиз томонидан шубҳа уйғотадиган ҳеч нарса қилмаяпти."

“Имомимиз хутбада, телевизор орқали ёки атрофда ғайримусулмонлар бўлганда омма олдида айтмайдиган ҳеч нарсани айтмайди”.

Энди нима бўлади?

Мусулмон Адолат Лигаси ижрочи директори Фотима Аҳмаднинг айтишича, бундай кузатувни тўхтатиш учун алоҳида эмас, тизимли даражада ҳаракат қилиш керак.

Аҳмаднинг МEEга айтишича, бундай кузатув ҳақида эшитиш жуда ёқимсиз ва Қўшма Штатлардаги мусулмонлар шахсий ҳаётга ҳаққи йўқлигини эслатади.

Унинг тушунтиришича, IPT каби гуруҳлар АҚШ ҳукуматининг солиқ хизмати бўлган Ички даромад хизмати (IRC) томонидан рухсат этилган. Моҳиятан, бу IRC IPTни хайрияларни қабул қила оладиган хайрия ташкилоти сифатида таърифлайди.

"Биз мусулмонларга қарши нодавлат нотижорат ташкилотлари қандай мавжудлиги ва бундай пулни қандай олишини диққат билан кузатишимиз керак", деди у.

Мусулмон Адолат Лигаси АҚШнинг йирик донор жамғармаси бўлган Fidelity Charitable каби гуруҳларга IPT каби ташкилотларни ўз муассасаларидан чиқариб ташлаш учун босим ўтказмоқда.

"Агар солиқ хизмати буни қилишни истамаса, ҳеч бўлмаганда фондлар:" Биз бундай ташкилотларга пул беришга йўл қўймаймиз, деб айтиши керак", деди Аҳмад.

"Биз IPT нима учун мавжудлигини ва нима учун улар одамларга шунга ўхшаш ишларни қилишлари учун тўлашлари мумкин бўлган 3 миллион долларлик бюджетга эга эканлигини кўришимиз керак. Ва биз бу борада нима қилишимиз мумкинлигини кўришимиз керак."

Аммо маҳаллий даражада жамоат аъзолари ўзларининг хавфсизлик протоколларини ўрганишлари керак, дея қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, фаоллар: "Сиз ўз муҳитингизда кимга ишонасиз? Биз бир-биримизга қандай ғамхўрлик қиламиз?" деб савол беришлари керак.

Унинг тушунтиришича, жамоат аъзолари масжид раҳбарларини кузатувчи ташкилотлар ёки мусулмонларга қарши ташкилотлар билан ҳамкорликни тўхтатишга ундашлари керак.

"Биз ким билан ҳамкорлик қилаётганимизни, ҳалоллик ва тамойиллардан фойдаланган ҳолда жамоатларимиз учун фуқаролик ҳуқуқларини қандай тарғиб қилаётганимизни ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликка қандай қаршилик кўрсатишимизни кўриб чиқишимиз керак", деди у.

"Менимча, бу одамлар дуч келадиган нарса. Биз бунга диққат билан қарашимиз керак."