loader
Foto

Олбрайтнинг ўлими, Югославиянинг бомбардимон қилиниши ва яна бир бор мусулмонлар ҳақиқати ҳақида

Ҳозирда «Рус дунёси» унинг андозалари асосида қурилаётган «Серб дунёси»ни 30 йил олдин қуришни бошлаган "серб биродарлар" учун жонини жабборга берадиган рус «ватник»лари ўз вақтида уларга қақшатқич зарба сабабчиси бўлган Олбрайтни айнан шунинг учун ҳам кечира олмайди.

Аммо бу фонда кўплаб мусулмонларнинг Ироқдаги уруш учун, маҳаллий аҳолининг юз минглаб қурбонларига айлангани учун даъвоси бор. Ва бу мавзу шарҳларимизда кўтарилган муаммолар ҳақида яна бир бор гапириш учун яхши сабабдир.

Олбрайтни Ироқда қилган ишлари учун барча мусулмонларнинг душмани деб ҳисоблаш мумкинми?

У ерда содир бўлган барча фожиаларга қарамай, бу саволга жавоб кўринадиган даражада оддий эмаслиги Ислом оламида унинг ўлимига бўлган муносабатнинг фарқидан кўринади. Хусусан, кўплаб ироқликлар, араблар ва улар билан бир тўлқинда бўлганлар уни нишонлайдилар ва марҳумга дўзахда ёнишларини тилайдилар. Аммо Босниялик мусулмонлар ва албан мусулмонлари унинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирадилар, унинг қарорлари уларни геноциддан қутқаришга қандай ёрдам берганини эслайдилар.

Хусусан, тўрт йил давомида Европанинг қадимий мусулмон шаҳри, Босния пойтахти Сараево “Рус дунёси”нинг биродарлари томонидан қамалда бўлиб, тинч аҳолини очликда қолдириб, артиллерия ва снайпер милтиқларидан ўққа тутиб, кетма-кет қириб ташлаганида, айнан Олбрайт у ерга ташриф буюрган ва "Мен Сараеводанман" деган сўзлар билан уни қўллаб-қувватлаш кампаниясини бошқарган.

У ва Джо Байден ташаббуси билан серб позицияларига берилган ҳаво зарбалари, ҳозир Украина узра ўрнатилиши сўралаётган "ёпиқ осмон" Босниялик мусулмонларга урушнинг боришини ўзгартиришга ёрдам берди. Худди бугун нишонланаётган Югославияга қарши зарбалар Косоводаги мусулмон албанларни серб ҳарбий терроридан ҳимояни таъминлаган.

Шунинг учун маълум бўлишича, баъзи мусулмонлар Олбрайтни лаънатлайдилар, бошқалари эса миннатдорчилик билан эслашади. Айтганча, нафақат Болқонда - америкаликларнинг Ироқдаги ҳаракатларининг барча жиноийлиги учун у ерда ҳам, Саддам Ҳусайн режими таҳдид қилган араб қўшнилари орасида ҳам кўп одамлар уни ағдаришдан хурсанд эдилар.

Бундан қандай хулосалар келиб чиқади? Кеча изоҳларда бир киши бизга ёзди, нега сиз Россия ва Ғарб қарама-қаршилигида Исломий лойиҳани амалга оширишга чақириш ўрнига ғарбни қўллаб-қувватлайсиз?

Аммо йиллар давомида ислом лойиҳаси, унинг муаммолари ва истиқболлари, жумладан, жиддий ислом зиёлиларининг асарлари ҳақида, эҳтимол, юзлаб материаллар ёзиб, чоп этганимизни ё билмаган ёки атайлаб эътиборсиз қолдирганларгина шундай ёзиши мумкин.

Албатта, уларни битта мақолада такрорлашнинг иложи йўқ. Аммо қисқача, асосий тезисларни санаб ўтамиз.

Мавжуд мусулмон миллий давлатлари (халқлари, мамлакатлари) воқеликларини инобатга олмасдан туриб, “соф Ислом” давлатини яратиш нуқтаи назаридан барча лойиҳалар, уларнинг шиорлари қанчалик жозибали бўлмасин, барбод бўлди.

Бугунги кунга қадар мавжуд дунё тизимини бузиш ва унинг ўрнига ўзимизникини яратишга бўлган барча уринишлар муваффақиятли бўлмади. Кўриниб турибдики, мусулмонлар бу вазифани глобал миқёсда торта олмаслиги сабабли дунё тизимининг қулаши учун энг реал сценарий бу мусулмон бўлмаган дунё кучлари ўртасидаги глобал тўқнашув ёки қандайдир глобал табиий офатдир. Ва кейин, эҳтимол, одамлар яна қилич билан жанг қилишни бошлайдиган вақт келади ва бугунги кунда мусулмонларга биринчи лигада глобал ўйинчи бўлишга имкон бермайдиган технологик устунлик йўқолади.

Ҳозирча бу содир бўлмади ва буларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, мусулмонлар ўзларининг миллий давлатларида ёки мусулмон бўлмаган мамлакатларда озчилик сифатида мавжуд дунё тартибида ўз жойларини эгаллашлари мумкинлигини таъкидлаш керак. Ва шунга асосланиб, сиёсати уларнинг манфаатларига, шу жумладан диний манфаатлар ва ҳуқуқларга кўпроқ мос келадиган иттифоқчилар танлаш лозим.

Бундай шароитда глобал даражада мусулмонларнинг вазнини оширишга интилиш ва уларнинг мусулмон бўлмаган кучларга боғлиқ эмас, балки улар билан мувозанатли бўлишини таъминлаш мумкинми? Бу мумкин, аммо эеҳтиёткорлик билан - айнан Туркия, Покистон ва Малайзия каби муваффақиятли мусулмон кучлари ўз ролларини ва шу билан бирга мусулмон омилининг ролини оширмоқдалар.

Биз уларнинг муваффақиятларидан қувониб, умидларимизни уларга қаратишимиз керакми? Бунга арзийди, лекин дунёдаги барча мусулмонларга, бутун умматга, агар улар мева берсалар, бу яқин келажакда емас, балки узоқ муддатда ва кумулятив таъсир билан бўлишини тушуниш керак. Яъни, агар бундай муваффақиятли мусулмон давлатлари ва уларнинг бирлашмалари кўп бўлса ва уларнинг жалб қилиш кучи шундай бўлиб қолса, у бошқаларни - иштирокчилар ёки иттифоқчилар ва шериклар сифатида таркибига қўшиб олади.

Лекин шундай бўлгунга қадар ҳар бир мусулмон давлати биринчи навбатда ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилишини тушунишимиз керак. Баъзан эса, ўзининг мусулмон бўлмаган иттифоқчилари билан муносабатларга бошқа мусулмонларнинг манфаатларини қурбон қилган ҳолда ҳимоя қилади.

Ёмонми? Албатта, бу ёмон. Буни тузатишга ҳаракат қилишимиз керакми? Албатта керак. Аммо бу фақат илгари ёзилганидек амалга оширилиши мумкин. Ва бу содир бўлгунча, биз ўз манфаатларимизни шакллантиришимиз ва сиёсатимизни мавжуд координаталарда қуришимиз керак. Бундан яхшироқ нарсани таклиф қила оласизми? Буни сўз билан эмас, амалда намойиш этинг.

Абу Муслим таржимаси