loader
Foto

Ислом олами кимнинг тарафида?

Худди шу пайтни ўзида, тарғибот уларни шундай деб атайдиган Россиянинг потенциал иттифоқчилари - Хитой, Ҳиндистон ва бошқалар – Кремлнинг тажовузини қўллаб-қувватламади. Бироқ, Ислом дунёсининг айрим мамлакатлари томонидан Москва турли даражада қўллаб-қувватланди.

Шимолий Корея, Сурия, Россиянинг ўзи, Беларусь ва Эритрея – фақат беш давлат "Украинага қарши тажовуз" БМТ резолюциясига қарши овоз берди; Хитой, Арманистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон – овоз бермади. Украина ва Польша ташаббуси билан Россия Европа Кенгашига аъзолиги тўхтатилди – Москва билан биргаликда фақат Арманистон "қарши" овоз берди, Туркия овоз бермади.

Ислом дунёсининг Украинадаги агрессияга муносабати Шимолий Кавказ учун алоҳида рол ўйнади. Аксар Ислом давлатлари буни расман қоралаб, кутиш позициясини танлади.

"Бутун Ислом дунёси Россияни умумбашарий ёвузликка қарши курашда қўллаб-қувватлади! Мусулмон аҳолиси устун бўлган дунёдаги 120 дан ортиқ мамлакатдан ҳеч бири (дунёнинг 53 мамлакатида мусулмонлар аҳолининг аксарият қисмини ташкил қилади – таҳр.) Россияга қарши санкцияларга қўшилмади", - дейди Рамзан Қодиров.

Чеченистон раҳбари ва унинг назорати остидаги республика муфтияти босқинчилик бошланганидан бери бир неча бор уруш зарурлигини "жиҳод" билан изоҳлаган – уларнинг фикрига кўра, Украина ортидаги "Ғарб қадриятлари" га қарши. Муфтий Салоҳ Межиев босқинчиликни "пайғамбар ва Ислом учун уруш" ва унда ўлганлар – имон учун шаҳидлар деб атади.

Реал воқелик бу талқин нафақат Россия мусулмонлари томонидан, балки дунё уммати томонидан қўллаб-қувватланмаслигини кўрсатди. Ислом дунёсининг бетарафлиги Россия ва Украина экспертлари томонидан тубдан бошқача талқин қилинмоқда.

Эрдоғандан «Толибон»гача

"Қодировнинг сўзлари асоссиз эмас. Ҳеч бир нуфузли мусулмон мамлакат Россияга қарши санкцияларни қўлламаган. Эрон уни қўллаб-қувватлайди, Индонезия дастлабки кунларда худди Путин ва Зеленскийни яраштиришга ва Россия иқтисодиётига сармоя киритишга уринаётган Туркия каби санкциялардан воз кечди", - дея таъкидлайди «Кавказ.Реалии»га берган интервьюсида сиёсатшунос Камран Ҳасанов.

Унинг қайд етишича, Анқара АҚШ Президенти Жо Байденнинг талабига қарамай, С-400 зенит-ракета тизимларидан ҳам воз кечмаган. Сиёсатшуноснинг қайд этишича, Россия-Украина музокаралари энг нуфузли мусулмон мамлакати бўлган Туркияда бўлиб ўтаётгани ҳам диққатга сазовордир.

Саудияликлар, Амирликлар, баҳрайнликлар Кремл билан дипломатик алоқаларни давом эттирмоқда. Қатар ташқи ишлар вазирлиги вакили ҳам "махсус операция"бошланганидан кейин Москвага келган. Саудия Арабистони Хитой билан у ерда Россия нефтини қабул қиладиган нефтни қайта ишлаш заводини қуриш борасида музокаралар олиб бормоқда, дея хабар бермоқда манба.

"Африканинг ғарбпараст давлатлари Украинани қўллаб-қувватлади, аммо уларнинг дунё сиёсатида вазни йўқ. Сурия ва Ливан тўлиқ Россия тарафдори. Экзотикани севувчилар учун айтайлик, «Толибон» ҳам Россияни ҳам қўллаб-қувватлади (25 феврал куни Афғонистоннинг янги ҳукумати томонларни музокара столига ўтиришга чақирди - таҳр.). Дунё тартиби ўзгармоқда ва бу мусулмон давлатлари манфаатларида хизмат қилади", - дея хулоса қилади Ҳасанов.

Шу билан бирга, хулоса қилди сиёсатшунос, мусулмон давлатлари тинчликни хоҳлашади, чунки Россия ва Украина кўплаб Ислом мамлакатларига – Мисрга энг йирик дон етказиб берувчиларидир.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзолик асосида Ислом дунёси 57 мамлакатни ифодалайди. Булар ичида демократик тажрибага эга давлатлар бор, ҳукуматнинг сулолавий моделлари бор, авторитар ва тоталитар режимлар бор, дейди Истанбулдаги Коджаели университети халқаро алоқалар бўлими раҳбари, турк сиёсатшуноси, профессор Ирфан Кайа Ульгер.

Унинг сўзларига кўра, Ислом дунёси умумий нуқтаи назарлар билан бирлаштирилган, масалан, Қуддус масаласида, мусулмон озчиликлар ёки исломофобия муаммоси бўйича, аммо Ислом давлатларининг (шартли) бирлашуви ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам монолит тарзда ҳаракат қилмаган.

"Форс кўрфази амирликлари ва Албания, Марказий Осиё республикалари ёки Покистон манфаатлари бир хил бўлишини кутиш ҳақиқатга тўғри келмайди. Шунинг учун асосий хулоса шуки, Ислом дунёсининг Украинадаги урушга ҳеч қандай алоқаси йўқ", - дея таъкидлайди Кавказ.Реалии субатдоши.

Россия Сурия ва баъзи Марказий Осиё республикалари каби бир неча давлатларни эслатиб, Ислом дунёси қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Лекин бу умумлаштириш нотўғри, дейди профессор Улгер. Туркия мисолида, ихоҳ берди профессор, Анқара Россияга қарши санкцияларга атайлаб қўшилмади – миллий манфаатлар ва мумкин бўлган иқтисодий қийинчиликлар туфайли.

Ўзи узоқ вақ санкциялар остида бўлган ва Россия билан яхшигина дипломатик муносабатларга эга бўган Эронга келадиган бўлсак, у тўғридан-тўғри Москва тарафини олиб чиқмади, фақат бу низода Ғарбнинг жавобгарлигини кўсатди, холос. Бундай билвосита ёрдамни санкцияларга реакция билан изоҳлаш мумкин.

"Ислом дунёси Россияни қўллаб-қувватлайди, деган баёнотлар ҳақиқатни акс еттирмайди. Рус тилида эфирга узатилаётган каналлар ҳамда РТ, Sputnik каби тарғибот ташкилотларида билдирилаётган фикрлар ҳақиқатга тўғри келмайди", - дея хулоса қилади турк сиёсатшуноси.

Ким тарафдор ва ким қарши?

Ислом дунёси сарҳадларида етакчилик учун шиддатли кураш давом етмоқда, бунинг асосида турли жиҳатлар ётади: диний ва этник жиҳатдан маданий ва тарихийгача, дейди Николай Замикула, Украина стратегик тадқиқотлар Миллий институти ходими, эксперт.

У Ислом дунёси Бирлашган куч эмас, шунинг учун ҳам Россиянинг Украинага бостириб киришига реакция бошқача, деган фикрга қўшилади. Суҳбатдош алоҳида давлатларнинг ҳарбий тажовузни қўллаб – қувватлашини Ғарб, биринчи навбатда АҚШ ва Россия – глобал дунёнинг икки қутби билан муносабатлар даражаси сифатида тушунтиради.

"Украинадаги воқеалар бу давлатлардан анча узоқда, аммо улар Москва ёки Вашингтон назарида ўз қадрини оширишга, халқаро майдондаги аҳамиятини намойиш этишга ёрдам беради. Айнан шу шаклда БМТдаги овоз бериш натижалари кўриб чиқилиши керак", - дея давом этади украиналик эксперт.

Шу билан бирга, Россия ва Украина таъминотига бевосита боғлиқ бўлган озиқ-овқат хавфсизлиги Ислом дунёси учун бевосита амалий аҳамиятга эга. Айниқса, иккинчисидан - уруш туфайли у ерда экиш кампанияси таҳдид остида қолмоқда, дейди Замикула.

Унинг сўзларига кўра, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи "Араб баҳори" (2010-2012 йилларда Араб дунёсининг аксарият қисмида ҳукуматга қарши намойишлар, қўзғолонлар ва исёнлар серияси) воқеаларидан бери ўта муҳимдир. - тахр.), бошқа нарсалар қатори, озиқ-овқат етишмаслиги туфайли бошланди. Украинадаги уруш туфайли дон етишмаслиги Миср ва Ливандаги вазиятни беқарорлаштириши мумкин, шунинг учун улар ҳарбий ҳаракатларнинг тезроқ тўхтатилиши ва тинчлик ўрнатилишидан бевосита манфаатдор.

Кавказ.Реалии илтимосига кўра Николай Замикула қатор мусулмон мамлакатлари позицияларига изоҳ берди:

БМТ кўмагида тузилган Ливия ҳукумати Россия агрессиясини қоралади. Украина стратегик тадқиқотлар Миллий институти ходими бу қадамни мантиқий деб атайди, чунки Россия Ливия фуқаролик можаросида қарама-қарши томонни қўллаб-қувватлайди, рус ёлланма аскарлари ўз кучини ўрнатишга ҳаракат қилган фелдмаршал Хафтар томонида курашмоқда;

Саудия Арабистони Вашингтоннинг халқаро майдондаги етакчи шерикларидан бири сифатида америкапараст позицияни эгаллади, аммо Оқ уйнинг амалий ёрдам бўйича қатъий таклифларига, масалан, Россияни жаҳон нефть бозоридан чиқариб юбориш учун нефть қазиб олишни кўпайтиришга рози бўлмади. Саудияликларнинг позициясига Жо Байден келганидан кейин АҚШ билан муносабатларнинг кескинлашиши туфайли норозилик таъсир қилади. Сабаби Саудия Арабистонидаги инсон ҳуқуқлари бузилиши, Ямандаги операциялар, журналист  Жамол Хашукджининг ўлдирилиши ва бошқа фактлар;

Туркия, аксар Исломий давлатлардан фарқли ўлароқ, можароли минтақада бевосита манфаатларга эга, Қора денгиздаги барқарорлик унинг учун муҳим. Шу билан бирга, Анқара Россия ва Украина билан дўстона муносабатларни қадрлайди. Позициянинг иккиланиши Байрактар учувчисиз учиш аппаратлари таъминоти мисолида яққол кўринади. Бир томондан, улар Украинага етиб келишади ва мудофаа учун самарали фойдаланилади, шу билан бирга, Туркия ташқи ишлар вазирлиги етказиб беришни хусусий компания томонидан амалга оширилишини айтмоқда. Анқара одатда ушбу можарода воситачи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда, ундан ўз позицияларини мустаҳкамлаш, шунингдек АҚШ ва Европа Иттифоқи билан муносабатларни тиклаш учун фойдаланади. Бу 2020 йилда Қорабоғ можаросини ҳал қилишда Москва ўйнаган ролни ўйнаши мумкин;

Суриялик диктатор Башар Асад фақат Россия ва Эрон қуроолари эвазига ҳокимият тепасида қолди, шу сабабли намойишкорона россияпараст позиция ҳайрон қолдирмайди. Суриянинг бир қисмини назорат қилувчи ва ҳарбий вазиятда Москвага бутунлай қарам бўлган сиёсатчи кўрсатилган ёрдам бадалини тўламоқда;

Эрон анъанавий равишда Россия билан юқори даражадаги муносабатларни сақлайди ва Ғарбга қарши риторикадан фойдаланади. У вазиятга Россияча қараш доирасида гапириб, НАТО давлатларини айбламоқда. Эроннинг собиқ президенти (2005-2013) Маҳмуд Аҳмадинежоднинг Украинага бостириб кириши ҳақида салбий гапирган баёноти кутилмаган бўлди. У Ғарб империализми деб аталадиган нарсаларга қарши, аммо Россиянинг тажовузкорлигини бундай сиёсатнинг намойиши деб ҳисоблайди.

"Кўплаб Исломий мамлакатлар учун Ғарбнинг "Нео-мустамлакачилик" сиёсатини популистик танқид қилиш ҳақиқатан ҳам яқин. Аммо улар Россия сиёсатини худди шундай нео-импералистик ва нео-мустамлакачи деб ўйламайдилар", - дея хулоса қилди Замикула.

Қодиров омили

Россия сиёсатшунослар жамияти таҳлилий маркази раҳбари, замонавий Афғонистонни ўрганиш марказининг етакчи мутахассиси Андрей Серенко Ислом дунёси мамлакатларининг аксарияти барқарор украинапараст ёки россияпараст позицияни эгалламаслигини тасдиқлайди - уларнинг ҳар бири ўз манфаатларини кўзлайди.

Украинадаги воқеаларни Ислом дунёси томонидан сўзсиз қўллаб-қувватлаш ёки қатъиян қоралаш ҳақидаги суҳбатлар ташвиқот нутқида яхши, аммо уларнинг реал иқтисодиёт ва сиёсатга алоқаси кам, дея қайд этади Кавказ.Реалии суҳбатдоши.

"Ҳеч ким муайян позицияда қамалиб қолишни истамайди. Ҳамма барча урушлар тинчлик билан тугашини тушунади. Биз "энди дунё аввалгидай бўлмайди" руҳидаги далилларни кўп марта эшитганмиз, аммо дунё аввалгидай қолаверади. Яқинда КОВИДдан кейин дунё ўзгариши айтилганди, аммо пандемия пасайиб кетди ва ҳеч нарса содир бўлмади. Ислом дунёси нафақат бугунги вазиятга, балки можаронинг кескин босқичига ҳам қарайди, эртанги кунга ва фигураларнинг катта тахтага қандай жойлаштирилишига қарайди", - дея таъкидлайди сиёсатшунос.

Мусулмон мамлакатларидаги жамоатчилик фикри ҳақида гапирганда, Серенко учта асосий позицияни белгилайди: баъзи аҳоли учун Украинани қўллаб-қувватлаш Россияни Чеченистон, Афғонистон ва Суриядаги Исломга қарши ҳаракатлар учун қоралашнинг бир шакли ҳисобланади. Аҳолининг яна бир қисми Россияни худди шу сабабга кўра қўллаб – қувватлайди, чунки у Украинадаги "катта шайтон" билан - коллектив Ғарб билан урушмоқда.

Учинчи позиция бетарафликдир, жуда содда қилиб тушунтирилади: «бу мусулмонлар уруши эмас». Исломий мафкура ортида яширинган жиҳодчи террорчи гуруҳларнинг мазҳаблараро ёндашуви ҳам бор – "кофирлар" бир-бирини иложи борича кўпроқ ўлдирсин, деб таъкидлайди сиёсатшунос.

"Субъектлардан бирининг губернаторидан кўра кўпроқ вазнга эга бўлган  Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров муҳим омил. У тарғибот урушида ўта муваффақият қозонди, бу ерда расмий Россия матбуотидан кўра муваффақиятлироқ", - дея қайд етади суҳбатдош.

Унинг фикрича, Россия Исломининг рамзига айланган Қодиров образи бошқа мамлакатлардаги Исломий ёшларнинг айрим гуруҳлари томонидан ижобий қабул қилинади ва келажакда Россия томонидан қўлланилади. Балки, ҳисоблайди Серенко, Чеченистон раҳбари томонидан илгари мавжуд бўлганларга муқобил бўлиб таклиф этилган жиҳоднинг тубдан янги модели ҳам қабул қилинади.