loader
Foto

Тадқиқот натижаси: Саратон ва қанд

Эксперимент давомида манноза лаборатория сичқонлари учун ичимлик сувига қўшиб борилган. Кевин Райан раҳбарлигидаги тадқиқот Cancer Research UK Beatson Institute да (Глазго) амалга оширлган.

"Бироқ ҳозирги пайтда саратондан даволанаётган беморлар мос келувчи озиқа қўшимчаси харид қилиш ва мустақил қабул қилишдан эҳтиёт қилинмоқда", - таъкидлайди нашр.

"Ўсимта ҳужайралари кўпинча ўсиш учун катта миқдорда глюкозага эҳтиёж сезади, олимлар агар бу ҳужайралар қанднинг бошқа шакли билан боқилса, жараёнинг бузилиши мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлашга киришдилар. Манноза Петри чашкасидаги саратон ҳужайраларига сезиларли таъсир кўрсатгач, у лаборатория сичқонлари рационига киритилди", - деб ёзади нашр, хулосалар Nature илмий журнали томонидан чоп этилганини хабар қилиб.

Олимлар аниқладики, "манноза тери саратони, ўпка саратони ва ошқозоности бези саратонида яққол қўшимча таъсирлар кузатилмаган ҳолда ўсимталар ўсишини секинлаштирган. Кимё терапияси билан биргаликда унинг таъсири ўсимта ҳажмини кичрайишга мажбур қилди ва айрим сичқонлар ҳаётини узайтирди", ёзади нашр.

Манба: The Times

Абу Муслим таржимаси