loader
Foto

АҚШ F-16 ёрдамида Россияни тор-мор қилишга тайёрланмоқда

Бу борада Киев билан доимий маслаҳатлашувда бўлган конгрессмен Адам Кинзингер эълон қилганидек, бу миқдор мудофаа харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасига қўшимча бўлиб, унинг қабул қилиниши Украина армиясини совет давридаги технологиядан НАТО стандартларига ўтказиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Америкаликлар Украинага 48 та F-16 қирувчи самолётларини топширишга тайёрланмоқда

Замонавий америкалик қирувчиларни етказиб бериш ҳақидаги гап-сўзлар президент Зеленский АҚШ ва НАТО раҳбариятига тегишли сўровни юборган март ойи бошидан бери давом этмоқда, бироқ ҳозирча Киев Вашингтондан аниқ жавоб олмаган.

Ҳозирда Украина Россияда ишлаб чиқарилган Миг-29 ва Су-27 қирувчи самолётларидан фойдаланилмоқда. Бироқ, украиналик учувчиларнинг ўзлари ушбу самолётларда замонавийроқ рус самолётларига бардош бера олмаслигини тан олишади. Бу ҳақида, хусусан, икки украиналик учувчи томонидан Конгресс ва Пентагонда 19-25 июн кунлари бўлиб ўтган тингловларда гапирди. Ўзини Номад деб таништирган учувчилардан бири Air Force Magazine нашрига берган видеоинтервьюсида таъкидлаганидек, Миг-29 самолётлари «ўз жонига қасд қилиш миссияси» ҳисобланади. «Россия қирувчилари бизникидан кўра илғор, - деди у. - Улар кўриш ҳудудидан узоққа учиб кетишади ва 80 миля (120 километрдан ортиқ) масофага эга бўлган ракеталардан фойдаланади».

Номад украиналик учувчилар душман қирувчисини кўрган, лекин худди шу сонияда у ўқ узган кўплаб ҳолатлар ҳақида гапиради.

Шу ҳафта Американинг AFA Mitchell Institute of Aerospace институтида Украинага замонавий қирувчи самолётлар етказиб бериш бўйича муҳокама бўлиб ўтди, унда нуфузли ҳарбий амалдорлар иштирок этди. Уларнинг умумий хулосаси шуки, АҚШ ва НАТОнинг бошқа давлатлари Украинага етказиб бераётган оғир қуроллар бу мамлакатдаги жанг майдонидаги вазиятни тубдан ўзгартириш учун етарли эмас ва F-16 самолётларини Киевга етказиш жараёни тезроқ бошланиши керак. Шу пайтгача ҳатто артиллерия қисмларини етказиб бериш ҳам Украина қўшинларига "ўз ўйинларини" бошлаш учун жиддий устунлик бермади.

Center for Strategic and International Studies раҳбарларидан бири Сет Джонс ҳам шундай дейди. Унинг сўзларига кўра, "ҳозир биз етказиб бераётган қурол-яроғ турлари, масалан, джавелинлар, танкга қарши бошқа қуроллар ва артиллерия ўқлари, шунингдек, стингерлар, афсуски, урушда устунлик бермайди, Украинага замонавий самолётлар, танклар, ўрта ва узоқ масофага отадиган ракеталар керак.

Мутахассислар тан олишларича, Украинага етказилган HIMARS жуда самарали ишлайди, душманнинг қурол-яроғ омборлари ва қўмондонлик пунктларини йўқ қилади, аммо улар Қуролли Кучларнинг қарши ҳужумга ўтиши учун етарли эмас, бунинг учун жанговар самолётлар керак бўлади.

Украиналик экспертларнинг фикрича, F-16 қирувчи самолёти нисбатан оддий "тўлдириш" ва фақат битта двигателга эга, чунки у дастлаб нафақат АҚШ ҳаво кучлари, балки Американинг турли иттифоқчилари учун ҳам ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, F-16 ҳавода деярли барча вазифаларни бажара олади: ҳаво жангидан тортиб, юқори аниқликдаги бомбардимон қилишгача. 10 та F-16 қирувчиси юзта HIMARS каби самарали бўлиши мумкин.

Шу пайтгача президент Джо Байден маъмурияти Украинага Ғарб қирувчи самолётлари берилишига қаршилик қилиб, биринчидан, можаронинг кескин кучайишидан, иккинчидан, замонавий электроника билан тўлдирилган самолётлар россияликлар қўлига тушиб қолишидан хавфсираган. Ўтган бир неча кун давомида муҳокамада қатнашган экспертлар бу қўрқувлар асоссиз, деб ҳисобламоқда. "Вақт биз томонда эмас, - дейди Мудофаа вазирининг Россия, Украина ва Евроосиё бўйича ёрдамчиси бўлган Эвелин Фаркас. - Агар биз Украинада Россияни мағлуб қилмасак, бутун дунё бўйлаб кўплаб сиёсий ва ҳарбий муаммоларга дуч келамиз."

Эвелин Фаркас Россияни мағлуб этишга чақирмоқда

Шу билан бирга, Фаркас ҳам, унинг ҳамкасблари ҳам Қўшма Штатлар Россия ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидидан қўрқмаслиги кераклигига амин. "Қиш аста-секин яқинлашмоқда, - дейди у. -Руслар гуруҳларни қайта ташкил қилмоқда ва уларни ортга қайтаришнинг ягона йўли ҳаво кучларидан фойдаланиш ва Украинани янги турдаги қуроллар билан таъминлашдир."

Сет Джонс, шунингдек, "НАТО етакчилари ҳаддан ташқари ўзини босиб турибди", "лекин Россия таҳдидлари бўрттирилган"лигини тан олади.

Украиналик учувчилар F-16 ни бошқаришни қанчалик тез ўрганиши борасида америкалик ҳарбий экспертлар ўртасида якдиллик йўқ. Конгрессмен Кинзингернинг айтишича, Қўшма Штатлар Миссисипидаги Columbus ҳарбий-ҳаво кучлари базасида Украинадан учувчиларни тайёрлашни бошлашга тайёр ва уларни тайёрлаш учун тахминан уч ой керак бўлади. Бироқ, Defense News веб-сайтига кўра, АҚШ Сенатида уларни тайёрлаш учун 100 млн доллар ажратиш бўйича муҳокамалар энг яхши ҳолатда сентябр ойида бошланади ва машғулотлар жараёнининг ўзи фақат кейинги йил якунланиши мумкин.

Шу билан бирга, истеъфодаги генерад-лейтенант Девид Дептула, Mitchell Institute of Aerospace декани, украиналик учувчилар Миг 29 ва Су 27 дан F-16 га ўтиш учун етарли даражада ўқитилган ва бунинг учун уларга атиги 4-6 ҳафта етарли эканига ишончи комил. Дептуланинг сўзларига кўра, яқинда Конгресс АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари 48 та F-16 самолётини ҳисобдан чиқаришга рози бўлган ва бу самолётлар Украинага етказилса, "Украина Қуролли Кучларига йил охиригача ўз ҳаво кучларини қайта тиклашда катта ёрдам беради".

20 июл куни бўлиб ўтадиган Раммштейн формати доирасидаги Украина бўйича Контакт гуруҳининг 4-йиғилишида Киевни замонавий америкалик қирувчилар билан таъминлаш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.