loader
Foto

Итлоф -талафот етказиш

Фақиҳлар ҳам уни ушбу луғавий маънога яқин маънода қўллаганлар. Косоний раҳматуллоҳи алайҳ: "Итлоф - нарсага талафот етказиш, уни фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келтиришдир", дейди (Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 7-ж. 164-ж.).

Алоқадор сўзлар:

а) [ал-иҳлаку] - ҳалок қилиш:

2.    Баъзан ҳалок қилиш билан талафот етказиш бир маънода ишлатилади. "Муфрадбтур роғиб"да қуйидагилар келган: "Ҳалок бўлиш уч хил. Бошқаларда бор нарсанинг сенда бўлмаслиги.

Фақиҳларнинг наздида, жиноят сўзи жароҳатлаш ва кесиш маъноларида ишлатилади. Итлоф билан жиноят лафзлари ўртасидаги ўхшашлик шундаки, худди жиноятдаги каби итлофнинг баъзи турларида ҳам жазо берилади.

е)    [ал-изрору] - зарар бериш: бировга зарар етказиш. Баъзан ундан нарсага етказиладиган ҳар қандай зарар тушунилаверади. Бу маъно итлофнинг баъзи кўринишларида ҳам юзага чиқади.

ж)    [ал-ғосбу] - ғасб: бировнинг (қийматга эга бўлган қадрли) молини эгасининг розилигисиз тортиб олиш. Итлоф билан гасб ўртасидаги муштарак маъно мол эгасининг манфаатни қўлдан бой беришида кўринади. Фарқи, ғасб мол эгасининг қўлидан кетиши ёки қайтиб олишга имконининг чекланиши билангина бўлади. Итлоф эса мол ўз эгасининг қўлида қолиши билан ҳам юзага келаверади. Шунингдек, улар шариатга мувофиқлик ва зоминликнинг келиб чиқиши оқибатига кўра ҳам фарқлана-ди(Ибн Ҳумом Ҳанафий. Фатҳул ҳодир. 7-ж. 361-6).

Итлофнинг таклифий ҳукмлари

3.    Итлофдаги асл қоида, агар унга шаръан рухсат берилмаган бўлса, таъқиқдир. Кишининг шаръан ва табиатан фойдаланса бўладиган ўз молига талафот етказиши бунга мисол бўлади.

Баъзан талафот етказиш вожиб бўлади, агар Шореъ томонидан шундай қилишга буюрилган бўлса. Мусулмон одамнинг тўнғизига талафот етказиши бунга мисолдир. Итлоф баъзан мубоҳдир. Бунга эгасига керак бўлмай қолган ва эгасининг ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам фойдаланиш имкониятлари қолмаган нарсаларга талафот етказиш мисол бўлади.

Таъқиқ ортидан унинг ухровий хукми бўлмиш гуноҳкорлик келиб чиқади. Гуноҳ билан зоминлик баробар лозим бўлиши шарт эмас. Улар баъзан жамланиб қолса, баъзан бири бўлиб, иккинчиси топилмайди. Зоминлик ҳақидаги тафсилотлар ўз ўрнида баён қилинади.

Итлофнинг турлари

4.    Итлоф икки турга ажратилади. У нарсага ёки манфаатга нисбатан амалга ошиши мумкин. Икки ҳолатда ҳам ё тўлалигича ёки қисман талафот етказиш бўлиши мумкин. Ушбу икки ҳолат ҳақиқий итлоф ҳисобланади.

Баъзан итлоф маънавий бўлиши мумкин. Бунга ориятга олинган нарсани талаб қилинганидан сўнг ёки орият муддати тугаганидан сўнг ҳам бермаслик мисол бўлади.

Косоний айтади: "Ориятга олинган нарсани омонатдан зоминликка айлантирувчи нарса вадианинг ҳолини ўзгартирувчи нарса бўлиб, у ё ҳақиқатан ёки маънан итлофдир. Маънан талафот етказиш эса талаб қилинганидан сўнг ёки муддат тугаганидан сўнг бермаслик, муҳофаза этмаслик ва хилоф қилишлик орқали юз беради" (Абу Бакр ибн Масьуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 6-ж. 217-6). Хилофдан мурод нарсани эгаси рухсат берган ўриндан бошқа ўринда ишлатиш ва фойдаланишдир. Бу маънавий итлоф бўлиб, зоминликни вожиб қилади. Фақиҳлар: "Вадиаларнинг ажратиб бўлмайдиган ҳолда аралашиб кетиши маъно жиҳат-дан итлоф ҳисобланади. Ғасб қиинган дирҳамларнинг аралашиб кетиши ҳам шундай", дейди (Абу Бакр ибн Масьуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 7-ж. 165,166-6. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. "Манор". 1348 ҳ.й. 5-ж. 445-6. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуҳий ъалаш Шарҳил кабир. "Ийсо Ҳалабий". 3-ж. 420, 436-6. Аб-дулкарим ибн Али Намла. Тайсиру масаилил фиҳҳи Шарҳур Равзил мураббаъ. 2-ж. 238-6. Абдулҳамид Ширвоний. Ҳаваший Туҳфатил Муҳтож би шарҳил Минҳож. 7-ж. 123-6).

Шаръан жоиз ёхуд жоиз бўлмаган итлофлар

Шаръан жоизлигига иттифоқ қилинган итлоф

5.    Бировнинг ҳаққига алоқадор шаръий жоиз бўлган итлофнинг кўринишларидан бири борасида уламолар айтади: "Ижара нарсанинг зотига талафот етказиш учун боғланмайди. Магар манфаатларни вужудга келтириш нарсанинг айнига талафот етказишни тақозо қилсагина жоиз.

Бунга ёритиш учун олинган шам, эмизиш учун ёлланган энага, ҳосил учун ижарага олинган дарахт мисол бўлади ("Ижара" истилоҳида бу борадаги тафсилот ва ихтилофлар баён қилинган). Бу кўринишларда нарсаларнинг айнига талафот етказиш уларни ишлатиш, истеъмол қилиш би-лан бўлади. Мазкур кўринишдаги талафот етказиш бировнинг ҳақига боғлиқ бўлган шаръан жоиз итлофдир.

6.    Очлик пайтида берухсат бировнинг молини ейиш йўли билан итлоф қилиш. Бу ҳам шариат томонидан рухсат берилган итлофдир. Бироқ бундай ҳолатда ҳанафий мазҳабимизга қўра, зоминлик вожиб бўлади. Бу моликийлар наздидаги зоҳир қавл ҳамда шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари фикри ҳамдир. Зеро, очлик пайтидаги тановул мутлақ мубоҳлик эмас, балки рухсатдир. Баздавий айтганларидек, истеъмол қилганидан сўнг зомин жавобгар бўлади. Ибн Ражаб айтади: "Ким ўзидан зарарни дафъ қилиш учун бирор нарсага талафот етказса, унга зомин бўлади. Бироқ ўзидан азиятни дафъ қилиш учун талафот етказса, зомин бўлмаслиги мумкин".

Аммо моликийлар наздидаги зоҳир бўлмаган қавлга кўра, бундай ҳолда ҳам зоминлик соқит бўлади. Зеро, аслида мулкдор учун (ўша зарарни) дафъ қилиш вожиб эди. Вожиб бўлган нарса учун эса эваз олинмайди.

7.    Бировнинг ҳаққига алоқадор бўлмаган, шаръий жоиз бўлган талафот етказишнинг кўринишларидан бири ўлимтик, қон, ўлимтикнинг териси ва бошқа қийматсиз нарсаларга талафот етказишдир. Ҳатто у зиммийники бўлса ҳам, чунки у қиймати йўқ нарсадир. Бунинг далили -уни сотиш ҳалол эмаслигидир.

8.    Фақиҳларга кўра, аҳли ҳарбдан ўлжа тариқасида олинган амирдаги моллар ҳам талафот етказиш шаръан жоиз бўлган нарсалар қаторига киради. Агар шундай молни ислом юртига олиб кетиш имкони бўлмаса, уни итлоф қилиш мумкин. Жониворлар сўйиб, ёқиб юборилади. Чунки тўғри мақсадда уларни сўйиш жоиз. Душман шавкатини синдиришдан қўра тўғрироқ мақсад бўлмайди. Ёқилишининг сабаби эса кофирларнинг ундан фойдаланаолмаслиги учундир. Шунингдек, қурол-яроғлар ва бошқа олиб кетиш имкони бўлмаган нарсалар ҳам ёқиб юборилади. Ёқилмайдиган нарсалар эса (кофирлар билмайдиган жойларга) кўмиб ташланади. Булар мусулмонлар фойдаланишидан умид бўлмаган ҳоллардагина жоиз.

9.    Уруш ва унда ғолиб бўлиш эҳтиёжига кўра, аҳли ҳарбнинг уйлари ва дарахтларига (жангда зафар қучиш мақсадида ёки қўл-га киритиш умиди сўнгач) талафот етказиш. Бу борадаги далил - икки шайх ривоят қилган, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Бани Назирнинг хурмоларини кесиб, ёқиб юборганлари ҳақидаги ҳадиси шарифдир.

10.    Сеҳр китоблари ва бошқа бефойда нарсаларнинг итлофи.

Уларга талафот етказишда, аввал улардан Аллоҳнинг исми, фаришталар ва пайғамбарларнинг исмлари ўчирилади ва қолгани ёқиб юборилади. Оқар сувга ташлаб юборилса ҳам, ерга кўмиб юборилса ҳам бўлади. Ибн Обидин айтади: "Эскириб, фойдаланиб бўлмайдиган даражага етган барча бошқа китоблар ҳам шундай қилинади". Умайра "Шарҳул муҳаззаб"дан нақл қи-лади: "Куфр ва сеҳр китоблари кабиларни сотиш ҳаром. Итлофи эса вожибдир".

Бир одамга ҳайвон ҳамла қилса-ю, ҳимояланиш жараёнида ўл-диришдан бошқа чора топа олмаса, ўлдиргани учун зомин бўлмай-ди. Чунки ҳимоя мақсадида талафот етказиш жоиз. Бунинг тафсилоти ва бу борадаги сўзларнинг баёни "Ҳамла қилиш" истилоҳида келади.

"Катта фиҳқ энциклопедияси" китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР