loader
Foto

Пайғамбарларга тааллуқли бўлган (уларга нисбатан одобсизлик билан айтилган) куфр сўзлар

Матн: Бизнинг Пайғамбаримизга иймон келтирмоқ дегани бундай деганидир: У зот пайғамбарларнинг охиргиси эканлигига, шариати то қиёматгача боқий қолишига иймон келтирмоқдир. Пайғамбар (с.а.в.)нинг пайғамбар эканлигига ишонган ҳолда. у зот пайғамбарларнинг охиргиси эканлигига ишонмаган киши мўъмин саналмайди.

Шарҳи: Қози Абул-Фазл бундай деганлар: «Расулуллоҳ (с.а.в.)га куфр келтирган кишининг қатли вожиб». Бу хусусдаги ояти жалила ушбудир: «Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиган кимсаларвн Аллох дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлаган (раҳматидан қувган)дир. Ва улар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир». («Ахзоб»сураси. 57-оят).

  Расулуллоҳ (с.а.в.)га эътироз қилиш қам ҳаром. Ушбу ояти жалила бунга ишорат этади: «Эй, мўъминлар, «Роино деманглар, «Унзурно» денглар. Ва (сўзга яхши) қулоқ солинглар. Кофирлар учун аламли азоб бор». («Бақара» сураси, 104-оят).

  Яхудийлар: «Роино» дейиш билан пайғамбаримизга эътироз қилган бўлардилар. Аллоҳ мусулмонларни уларга ўхшамоқдан қайтарди. Аллоҳ мусулмонларни бундан қайтаришлик билан кофирларнинг яна ҳам ҳаддан ошишларига монеъ бўлмоқни мурод этган. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Болаларингизга менинг исмимни қўйингизлар, аммо кунямни қўймангизлар» - деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадиси шариф ушбу ҳодиса сабабли айтилган эди: Бир куни бир одам: «Эй, Абулқосим» -деб чақирганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) унга жавоб қайтарганлар. Шунда ўша одам: «Мен сизни айтганим йўқ, бошқа кишини чақирдим» - деган Мунофиқлар шу ҳодисани дастак қилиб, Расулуллоҳни безовта қилишларининг олдини олиш учун ҳам мусулмон болаларига ўа куняларини кўйишга изн бермаганлар. Жумҳур уламо (бутун олимлар) бу тақиқ Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳаётлари билан муқайяд (боғлиқ) эканлигини, вафотларидан кейин, яъни сабаб ўртадан кўтарилгани учун, у зотнинг кунясини болаларига ном қилиб қўйиш мумкин эканлигини айтганлар. Аммо Расулуллоҳнинг ўзларини кунялари билан чақирши тақиқи абадий. Бу хусус билан борлиқ ояти жалила ушбудир: «... (Эй. мусулмонлар), Расулуллоҳ (с.а.в.)ни чақиришни ўрталарингизда бир-бирларингизни чақириш каби қилмангизлар...». («Нур» сураси, 63-оят). Бир мусулмон Расулуллоҳ (с.а.в.)га хитоб килмоқчи бўлса, «Ё Расулаллоҳ!», «Ё Набийаллоҳ!» каби (қурмат-эқтиром) ифодалари билан хитоб қилмоғи лозим.

 Анас (р.а.) Пайғамбаримиздан бундай ҳадиси шарифни ривоят қилганлар: «Болаларингизга Мухаммад деб ном қўйиб, кейин унга лаънат айтасизларми??». Бу ҳадиси шарифга кўра, бир киши фарзандига Расулуллоҳнинг исмларини қўйса-ю, бу исмни хурмат қилмаса, бу исмни қўйинш макруҳ. Бу исмни, бу исмга ҳурмат сақлайдиган кишиларгина болаларига қўймоғи керак. Ҳазрати Умар (р.а.) бир куни бошқа бир кишининг Муҳаммад исмли бир кишига: «Аллоҳ сени Ўзи хоҳлаганидек (бир балога гирифтор) қилсин!» деганини эшитиб қолди. Шунда ҳазрати Умар биродарининг ўғли Муҳаммад ибн Зайдга: «Сени бундан кейин умрбод Муқаммад исми билан чақирмайман» - деди ва унинг исмини Абдурраҳмон деб ўзгартирди. Кейинроқ эса Куфа аҳлига бир мактуб ёзиб, «Бундан кейин қеч ким боласига Муқаммад деб ном қўймасин!» - деб амр қилди. Тўғри ҳукм -болаларга Муҳаммад деб исм қўйиш жоиз эканлигидир. Чунончи, саҳобаи киромлардан кўплари фарзандларига бу исмни қўйганлар.



Матн: «Фусул ул-имодий» китобида ҳам бундай дейилган: «Бир киши пайғамбарларнинг баъзиларига ишонмаса, пайғамбарлардан бирини айбласа ёки суннатидан биронтасини ёмон кўрса, кофир бўлади. Пайғамбарни сўккан киши кофир бўлади».

Шарҳи: Бир кофир тавба қилса, тавбаси дунё ва охиратда мақбул, яъни(қабул қилинади). Фақатгина Пайғамбаримиз (с.а.в.)га куфр келтирган ва у зотни сўккан кишининг тавбаси абадиян қабул қилинмайди. Ҳазрати Абу Бакрни ва ҳазрати Умарни сўккан кишининг қатли вожиб. Фақат тавба қилиб, Исломга қайтса, тавбасининг қабул бўлиш-бўлмаслик масаласи бор. Садр уш-Шаҳид, Абул-Лайс ва Абу Наср: тавбаси қабул бўлмайди, деганлар. Фатво ҳам шу қавл асосида. Сеҳрбознинг тавбаси ҳам қабул бўлмайди. Тавбаси қабул қилинмасдан қатл этилади. Ўз-ўзи таслим бўлиб тавба қилса, тавбаси қабул қилинади. Куфрини яшириб, мусулмон эканлигини изҳор қилган эса зиндиққа килинадиган муомалани кўради, яъни тавбасиз ўлдирилади. Мунофиқнинг куфрини англаш уни ё гуноҳ устида ушламоқ ёки ўзи ишонган бир кишига ошкор қилмоғи билан мумкин бўлади. Маст кишининг иртидоди (муртадлиги) саҳиҳ эмас. Лекин бу ҳол Пайғамбар (с.а.в.)га куфр келтириш тарзида намоён бўлса, тавбаси қабул қилинмасдан қатл этилади. Аммо калимаи шаҳодатни айтса, мурдаси мусулмонларнинг ўлиги (жасади) каби ювилади ҳамда мусулмонлар қабристонига дафн этилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни сўккани учун ўлдириладиган кишининг мероси ҳақида олимлар ихтилоф қилганлар. Сақнун: «Мероси мусулмонларникидир», -дейди. Исбағ: «агар куфрини яширса, ўз варислариники, куфрини изҳор этса ва ўлдирилса, мероси исломий ҳукмларга кўра тақсимланади», - дейди. Куфрини иқрор қилишда давом этса, тавба қилмаса, ўлдирилади; мероси мусулмонларники бўлади; ювилмайди, кафанланмайди, жанозаси ўқилмайди, кофирларнинг жасади каби бир чуқурга ташланади ва усти ёпилади. Тафсилот «Шифо», «Хонийя» ва бошқа манбаъларда мавжуд.



Матн: Юсуф алайхиссаломга ва бошқа пайғамбарларга зино ва (фахш ишлар)ни иснод этган киши кофир бўлади. Бир киши хар қайси бир пайғамбар ҳақида, пайғамбарликдан олдин хам, кейин хам, у осий бўлди, деса, кофир бўлади. Бундай фикрда бўлганлар нассни (қатъий шаръий далилни) рад этган бўладилар. Одам алайҳиссалом пайғамбарми, пайғамбар эмасми, деган саволга: билмайман, деган киши куфрга тушади. «Агар фалончи пайғамбар бўлса, мен унга ишонмайман» деган киши кофир бўлади. Бу аксарият китобларда ворид бўлган фикр. «Қуния» бунга мухолафат қилган. Бир киши: «Фалон одам пайғамбар бўлса, мен унинг амрларини бажо келтирмайман» деса, кофир бўлмайди. Хизр алайхиссалом билан Зулқарнайн алайҳиссаломнинг пайғамбарлигини инкор этган киши кофир бўлмайди. Чунки буларнинг пайғамбар эканлиги хусусида ижмоъ воқеь бўлмаган. «Пайғамбарларнинг айтгани тўғри бўлса, «Қутулдик» деган киши кофир бўлади. «Мен расулман» деган киши кофир бўлади. Ўзини пайғамбар қилиб кўрсатган (сохтакор) кишидан мўъжиза талаб қилмоқлик куфрдир; кейинги олимлар: мўъжиза талаб қилишдан мақсади уни безовта қилиш ва хор қилиш бўлса, зарари йўқ, деганлар. Бир киши Пайғамбар жанобимизнинг сочларини гапираётиб, «сочгинаси» деса ва бу билан у кишига ҳақоратни қасд этса, кофир бўлади, мақсади таъзим (улуғлик) бўлса, маҳзури йўк. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳақларида «инсонми, жинми, билмайман» деса, кофир бўлади. Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатини, ҳадиси шарифларидан биронтасини менсимаса, писанд килмаса ёки мутавотир ҳадислардан бирини рад этса, ёхуд: «Мен бунақаларини кўп эшитдим» деб, истеҳзо қилса, кофир бўлади, Исми Муҳаммад ёки лақаби Абулҳосим бўлган бир кишини, Пайғамбар (с.а.в.)ни назарда тутиб сўккан киши кофир бўлади.

Бир киши: «Пайғамбар (с.а.в.) бир соат жинни бўлди» деса, кофир бўлади. «ҳушига келди» деса, (кофир) бўлмайди. Бир киши: «Пайғамбар (с.а.в.) қовоқни яхши кўрардилар» деса-ю, бошка бирови эса: «Мен яхши кўрмайман» - деса, «Яхши кўрмайман» деган киши кофир бўлади. Баъзиларнинг фикрича, бу билан Расулуллоҳ (с.а.в.)га иҳонатни (таҳкирлашни) касд этса кофир бўлади. Нияти бундай бўлмаса, кофир бўлмайди. Бир киши: «Одам алайҳиссалом жаннатда буғдой емаса эди, бизлар шундай бўлмас эдик» деса, куфрида ихтилоф бор. Аммо: «Боскинчи (тажовузкор) бўлмасдик» деса, кофир бўлади.

Шарҳи: Имом Абу Юсуф бир куни халифанинг ёнида эканликларида бир одам: «Расулуллоҳ (с.а.в.) қовоқни яхши кўрардйлар» дсди. Бошқа бир одам эса: «Мен яхши кўрмайман» деди.

  Шунда Имом Абу Юсуф ўлим жазосига ҳукм килинадиган кимсаларнинг қони атрофга сочилишининг олдини тўсадиган тери (кленкага ўхшаш нарса) ва қилич келтирилишини буюрдилар. Шунда у одам: «Астағфируллоҳ, мен бундай бир нарсани эслай олмайман», - деб, калимаи шаҳодат келтирди. Шундан кейингина Имом Абу Юсуф уни қатл этишни буюришдан воз кечдилар. Бу ҳодисанинг таъвили бундай: «Яхши кўрмаслик» истихфоф - камситиш маъносини ифода этса, қатлига ҳукм қилинади. Табиатан уни ростакам яхши кўрмаса, унда шаръий ҳукм жорий бўлмайди.

 

Матн: «Баззозия»да бундай ворид бўлган: Бир киши: «Ҳазрати Одам кийим тўқир эди» деса-ю, бошқа бири эса истеҳзо қилиб, «Ундай бўлса, биз кийим тўқувчининг болаларимиз» деган тарзда жавоб берса, куфрга тушади. «Менинг сен билан кўришишим худди Азроил (а.с.) билан кўришишим кабидир» деган кишининг қасди ўлимни карих кўриш (ёмон кўриш) бўлса, кофир бўлмайди, мақсади Малак ул-мавтни (ажал фариштасини) ёмон кўриш бўлса, куфрга тушади. Фаришталардан биронтасини айбласа ёки унга беписандлик қилса ва ёхуд: «Азроил (а.с.) фалончининг жонини адашиб олди» деса, ундай киши кофир бўлади. Бир киши бошқасига: «Сочингни қирдир, тирноқларингни ол, чунки бу суннат» деса-ю, униси: «Суннат бўлса хам, қилмайман» деса, кофир бўлади. Чунки бу ўринда нияти инкор қилишдир. Бошқа суннатлар учун хам бу ҳолат худди шундай. Айниқса, мисвок ишлатиш сингари тавотур йўли билан собит бўлган суннатлар бўлса... Бир киши: «Билмадим, Расулуллоҳ (с.а.в.) қабрда мўъминми ёки кофирми» деса ёки пайғамбарнинг юборилиши неъматларнинг энг улуғи бўлгани қолда: «Биз учун неъмат эмас» деса, кофир бўлади.

Шарҳи: Қози Иёз «Шифо» номли китобда бундай дейди: «Пайғамбарларни, фаришталарни сўкмоқ, уларга беписандлик қилмоқ, уларни ёлғонга чиқармоқ ва инкор қилмоқ хусусидаги ҳукм Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳақларида баён этилган ҳукмлар кабидир. Бир ояти жалилала шу хусусда бундай дейилади. «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг пайғамбарларидан бирортасини ажратиб қўймаймиз (ҳаммаларига иймон келтирамиз)». Ва: «Эшитдик (қабул қилдик, амрингга) итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга қайтажакмиз»,-дедилар», («Бақара»сураси, 285-оят).

  Имом Молик, Имом Муҳаммад, Ибнул-қосим, Ибн Мажишун, Ибн Абдил-ҳакам, Исбағ ва Сақнун, «Пайғамбарлардан бирини сўккан киши тавба қилдирилмасдан ўлдирилади; агар сўккан киши зиммий бўла туриб сўнг, мусулмон бўлса, ўлдирилмайди» деганлар. Имом Молик «Наводир» номли китобда: «Жаброил (а.с.) ваҳийни келтиришда хато қилди, Улар ҳазрати Али тарафида» деган киши, тавба қилмаган тақдирда, ўлдирилади» деган. Имоми Аъзам ва у кишига тобеь бўлганлар: «Бир киши пайғамбарлардан бирини сўкса, у муртад ҳукмида» деганлар. Қози Абул-Фазл бундай деганлар: «Қуръони каримда, мутавотир ҳадиси шарифларда ва ижмоъда қатъият касб этган, Жаброил (а.с.), Микоил (а.с.), жаннат фаришталари, Аршни кўтариб турган фаришталар, Азроил (а.с.). Исрофил (а.с.), Ризвон, қафаза фаришталари, Мункар-Накир ва пайғамбарларни сўкканлар кофирдир ва бундайларнинг қатли вожиб. Аммо Қуръони карим, мутавотир ҳадиси шарифлар ва ижмоь билан собит бўлмаган фаришталар ва пайғамбарларга - Ҳорут ва Морут, Хизр, Луқмон ва Зулқарнайн, Марям, Осиё ва бошқаларга куфр келтирганлар ҳақидаги ҳукм юқоридаги ҳукм каби эмас. Улар айтилган гапларининг аҳамиятига қараб жазоланадилар.

 

Матн: Ҳазрати Оишага тухмат қилган, ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умарнинг саҳобалигини ва ҳалифалигини қабул қилмаган киши ҳам кофирдир.

Шарҳи: Ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умарни сўкканлар ва лаънатлаганлар кофирдир. Ҳазрати Алини булардан устун қўйган киши эса бидъат аҳлидандир. «Маноқиб ул-Курдий»да бундай ворид бўлган: «Ҳазрати Абу Бакр билан ҳазрати Умарни Пайғамбаримиз (с.а.в.) жуда севганлари боис, уларнинг хилофатини (халифалигини) инкор этиш, уларга буғз этиш (ёмон кўриш) куфрдир. Фақат ҳазрати Алини улардан кўра бироз ортиқроқ севганлар муоҳаза қилинмайди -жазога олинмайди».

 

Матн: «Расулуллоҳ (с.а.в.)ни сўккан кимса на азоб кўради ва на кофир бўлади» деган киши кофирдир. Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аъзоларидан бирини истеҳзо йўли билан камситса, кофир бўлади. Пайғамбарлардан бирини душманлик қасди билан «Кошки пайғамбар бўлмаса эди» деган киши кофирдир. Расулуллоҳ(с.а.в.)ни қасд этиб, «Абулқосимни Аллоҳ раҳмат қилсин» деган киши кофирдир.

Шарҳи: Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни сўккан, у кишини айблаган, шахсига, динига ёки бирор хулқига нуқсонни (камчиликни) нисбат берган, камситиш қасди билан бошқа бир нарсага ўхшатган, у кишини сўзлар билан ҳақорат қилган ва шунга ўхшаш гапларни гапирган киши, саҳобаи киромлардан то шу кунгача яшаган бутун олимларнинг иттифоқи билан, кофирдир ва қатли вожиб.

 Имоми Молик ва Исбағ: «Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни чўпонлик, сеҳргарлик, фаромушхотирлик, ярадор бўлиш, лашкарининг мағлубиятга учраган бўлиши, душманининг у кишига озор бериши, хотинларга мойил бўлмоқ сингари қусурлар билан айблаган киши, хоҳ кофир бўлсин, хоҳ мусулмон бўлсин, тавба қилдирилмасдан ўлдирилади.



Матн: Яхши бир одамни, «бу пайғамбар» ёки «пайғамбардан ҳам яхши» ёхуд «фалон авлиё пайғамбардан яхши» деган киши кофир бўлади. Пайғамбаримизнинг сўзларидан гапираётиб, «шу одам шундай-шундай дейди» деган киши куфрга тушади. Бир киши бошқа бир киши хақида: «Фалончи пайғамбар булса ҳам, ундан ҳақимни оламан» деса-ю, хақиқатан ўша одамда ҳақи бор бўлса, кофир бўлмайди. Аммо ҳақи бўлмаса, куфрга тушади. Бир киши форсча қилиб, «Мен пайғамбарман» деса, кофир бўлади. Бир киши беписандлик қилиб, «Пайғамбаримизнинг тирноқлари узун ва кийимлари эски эди» деса, куфрга тушади. Бир киши бошқа бир кишига: «Қўлтиқ остини тозала, мўйловингни қисқарт, чунки бу ишлар суннат» деса-ю, униси: «Қилмайман» деб инкор этса, куфрга тушади. Бир киши бошқа бир кишига: «Расулуллох (с.а.в.): «Менинг қабрим билан минбаримнинг ораси жаннат боғларидан бир боғдир» деб марҳамат қилганлар» - деса-ю, униси истихфоф этиб (камситиб): «Мен у ерда бўйра билан минбардан бошқа хеч нарсани кўрмаяпман» деса, кофир бўлади. Паст кўриб: «Пайғамбарлар фақир эди» деган киши куфрга тушади. (Шуни яхши билмоқ керакки), Пайғамбарларнинг фақирликлари ихтиёрий эди145. Яъни, Аллохдан бой бўлишни тиламаган эдилар. «Ҳамма маъсият куфрдир, пайғамбарлар ҳам маъсият ишлар қилишарди» деган киши кофир бўлади.

Шарҳи: Пайғамбаримиз (с.а.в.)га: «Бу одам» деб хитоб қилган киши, баъзиларнинг фикрича, куфрга тушади; баъзиларнинг фикрича эса бу куфр эмас.

  «Кофир бўлмайди» деганларнинг далили: Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобаларидан бир жамоани Каъб ибн Ашрафнн қатл этмоқка жўнатганларида, кетмоқчи бўлган саҳобалар уни алдамоқ учун бирор нарса дейиш хусусида Пайғамбар (с.а.в.)дан изн сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга изн бердилар. Улар Каъб ибн Ашраф олдига келганларида, унга: «Бу одам (яъни, Расулуллоҳ) бизнинг бошимизга бир бало» дедилар. Агар «бу одам» дейиш куфр бўлса эди, буни саҳобаи киромлар айтмас эдилар. «Кофир бўлади» деганлар: «Бу изн билан бўлган, далил бўла олмайди» дейдилар.

  «Пайғамбарга (с.а.в.) эсиз, афсуслар бўлсин» деган киши, бутун олимларнинг ҳукмига кўра, тавбасиз равишда қатл этилади. Абул Ҳасанил-Кабисий, Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни «Абу Толибнинг етими» деган кишининг ўлимига фатво берган. Бир жамоат Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг васфларидан гаплашиб туришганида, у ердан бир ёмон инсон ўтиб қолди. Ораларидан бири: «Расулуллоҳнинг васфини кўрмоқчи бўлган киши шу одамга қарасин» деди. Шунда Абу Муҳаммад ибн Абу Зайд шу айтган кишининг ўлимига фатво берди. Андалус фақиҳлари, бир мунозара асносида Ибн Хотим Расулуллоҳ (с.а.в.)ни етим дегани ва зоҳидлиги ҳақиқат эмас, деб даъво қилгани учун Ибн Хотим ҳақида фатво берганлар. Фатволари ўлим жазоси бўлган.

  Қози Абул-Аббос ибн Толиб қатнашган мажлисда Иброҳим деган бир шоир Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақларида истеҳзо қабилида баъзи нохуш сўзларни айтган, бунинг учун, Қайравон олимлари бу шоирнинг қатлига фатво берганлар. Ҳукм қози Яҳё ибн Умар ва баъзи фақиқларнинг ҳузурида ижро қилинган. Осилган пайтида қорнига бир пичоқ санчилган, ерга тўкилган қонини ит ялаган, кузатиб турганлар ҳайратлар ичида қолиб, такбир айтганлар. Чунки Расулуллоҳ(с.а.в.) бир қадиси шарифларида; «Мўъминнинг қонини ит яламайди» деб марҳамат қилганлар. Улганидан кейин халқ кетаётган маҳалда жасад ўз-ўзидан қибладан тескари томонга қараб ўгирилиб қолган. Булар эса кофир эканлигининг аломатидир.

  Абу Абдуллоҳ айтади: «Бир киши Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳақларида: «У мағлубиятга учради» деса, тавба қилмоғи таклиф этилади, қабул қилмаса, ўлдирилади. Шундай қилиб, кўринадики, Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни ҳақорат қилган ва у кишига нуқсон-камчиликни изофа қилган кишининг қатл этилиши хусусида, мутақаддимин ва мутааххирин (аввалги ва кейинги) олимлар иттифоқ қилганлар.



Матн: Бир киши: «Чи бакор ояд суннати шониҳи» - «Суннат нима ишга ярайди» -деса, кофир бўлади. Бир киши хотинига: «Маро сим нист» - «Пулим йўқ» деганида хотини: «Ёлғон гапираяпсиз» деса ва у одам эса: «Маро сим нист» - «Пулим йўқ» - деб, пайғамбарларни ва фаришталарни шоҳид қилсам, уларни тасдиқламайсан» деса-да, хотини хам: «Ҳа» деса, кофир бўлади. Бир аёл билан бир эркак, гувоҳлари бўлмаган холда, бир-бирига никоҳланса ва: «Худойро ва Расулро гувоҳ кардим» - «Аллоҳни ва Пайғамбарни гувоҳ қилдик» деса ёки «Худойро ва фариштагонро гувоҳ кардим» - «Аллоҳни ва фаришталарни гувоҳ қилдик» деса, кофир бўлишади. Бир киши: «Фалонча пайғамбар бўлса, унга иймон келтирардим» деса, кофир бўлади. Бир одам маҳкамага бир гувоҳ келтирса, даъвогар эса: «Бу гувоҳнинг гувоҳлиги ҳабул бўлса эди, пайғамбарнинг гувоҳлиги ҳам кабул бўларди» деса, кофир бўлади. Агар максади Пайғамбар (с.а.в.)ни ҳакоратлаш эмас, балки фақат бир кишининг гувоҳлиги дин нуқтаи назаридан ўтмаслигини изоҳлаш бўлса, унда кофир бўлмайди.

 Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавийнинг

  "Жомиъ ул-мутун" китобидан

  Мирзо Кенжабек таржимаси