loader
Foto

Швециялик олимлар кўзи ожизларнинг кўриш қобилиятини тиклайдиган имплант ишлаб чиқди

Линчёпинг университети олимлари кўр одамларнинг кўриш қобилиятини тиклашга ёрдам берувчи коллаген мугуз парда имплантини ишлаб чиқди.

Мугуз парданинг дистрофияси ёки эрозияси туфайли дунёда ҳар йили миллиондан ортиқ одам кўриш қобилиятини йўқотади. Ва уни инсон доноридан мугуз пардани кўчириб ўтказиш орқали тиклаш мумкин, аммо бундай операцияни ҳамма ҳам қила олмайди.

Линчёпинг университети олимлари чўчқа терисидан олинган мугуз парда имплантини ишлаб чиқди, бу донор мугуз пардасига истиқболли муқобил вариант бўлиши мумкин.

Бу ҳақида New Atlas нашри хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай имплантни олиш анча осон, у узоқроқ сақланади ва ишлаб чиқариш технологиясининг ўзи махсус жиҳозларга муҳтож эмас.

Тадқиқотчи Меҳрдод Рафатнинг қайд этишича, у жамоа билан биргаликда нафақат бойлар, балки ҳамма учун ҳам мавжуд бўлган кўриш қобилиятини тиклайдиган имплант яратиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширган,.

Маълумки, мугуз парда асосан коллаген оқсилидан иборат. Инсон мугуз пардасига муқобил яратиш учун тадқиқотчилар чўчқа терисидан олинган коллаген молекулаларидан фойдаланганлар. Бу тиббий фойдаланиш учун барча стандартларга мувофиқ тозаланган ва қайта ишлангандир.

Янги имплантларнинг синовлари Эрон ва Ҳиндистонда ўтказилди, бу мамлакатларда мугуз парда хиралашиши ва кўриш қобилияти паст бўлган кўплаб одамлар трансплантологиядан фойдаланиш имкони пастлиги сабабли имплант ололмайдилар. Тадқиқот давомида 20 беморнинг кўриш қобилияти тикланди.