Фашизм ва коммунизм бу – инсон шахсиятини ташкил қилиш шаклларидир. Ўйлайманки, ҳар қандай диндор шахс замонавий ижтимоий-сиёсий тизимларнинг аксариятини шайтондан деб билади. Айтмоқчи, кўплаб динсизлар ҳам бу фикрга қўшилади, фақат «шайтон»ни улар ўзларича, баъзан уларнинг «махфий ҳукумат» ҳақида шахсий тасаввурига максимал даражада тўғри келадиган элита гуруҳининг қандайдир ёмон ниятдаги истаклари сифатида тасаввур қилади.
Бунда шуни тушуниш керакки, шайтон яратувчи эмас ва биронта янгиликни яратишга қодир ҳам эмас. У фақат Аллоҳ томонидан берилган ва белгиланган билимлар ва қонунлардан фойдаланади, ишлаб турган нарсаларни олади ва ўзгартиради, қайта ишлайди, бошқача ном беради ва одамларга тиқиштиради. Мана шу унинг асосий технологияси, асосий усулидир. Буларнинг барчаси тўлиқ маънода бу ерда ҳам тушунчаларни алмаштириш ва бузиб кўрсатиш рўй берадиган жамият қурилиши масалаларига ҳам тааллуқли бўлиб, бу соҳада бундай алмаштириш ва қарши қўйишларнинг учта асосий жуфтлигини ажратиб кўрсатиш мумкин:
а) Тавҳид – кўп худолик;
б) патриархат – матриархат;
в) дунёни бошқариш – дунёга бўйсуниш.
Буни тушунишдан келиб чиқиб, келинг, фашизм ва коммунизм вужудга келиши ҳақида сўзлашайлик.
Одамлар нима учундир буларни Муссолини ва Карл Маркснинг ихтироси деб ўйлайди. Лекин аслида фашизм ва коммунизм – бу кимнингдир интеллектуал зоҳирий янгиликларига боғлиқ бўлган оддийгина концепциялар эмас. Бу аввалбошдан, дунё яратилган пайтдан берилган ижтимоий тизимнинг архетипларидир. Карл Маркс, итальян фашизми ва немис национал-социализми мафкуравий раҳнамосининг асарлари моҳияти – бу тамойилларни ижтимоий-сиёсий тизим сифатида оддий ифодалашдир.
Агар дунёда ҳея қандай янгиликни кашфиёт қилиб бўлмаслигидан келиб чиқадиган бўлса, у ёки бу тарзда амалга оширишнинг имкони бўлмаган ижтимоий тузумнинг барча моделларида илгарилари улардан намуна олинган ижтимоий структуралар, прототиплар мавжуд бўлган. Фашизм ва коммунизмнинг ҳам мубоширлари бўлган бўлиб, улардан реал дунёга жорий қилиш учун нусха кўчирилган, уларнинг қаердан олинганини тушуниш учун эса асосий белгиларини кўриб чиқамиз.
Коммунизм нима? Коммунизмнинг асоси бу – тенглик, биринчи навбатида – эркаклар ва аёллар тенглиги. Советлар мамлакатининг бош рамзи Вера Мухинаниннг «Ишчи ва колхозчи аёл» ҳайкали бўлганлиги бежиз эмас. СССР да аёллар асфальт ётқизишда ҳам, темир йўлларда шпалларга катта қайрилма михлар қоқишда ҳам иштирок этарди. Бу феминизм архетипи, унинг аёл киши энг оғир жисмоний ишларда ҳам эркак кишининг ўрнини эгаллайдиган сифатдаги вариантидир. У Россияда илгарилари ҳам бўлган, буни Некрасовнинг машҳур ибораси ҳам тасдиқлайди «Учиб келаётган отни тўхтатади, ёнаётган кулбага киради». Бошқа қилиб айтганда, коммунизм мафкураси уруғлари тайёрланган заминга сочилганди.
Эркакларнинг коммунистик жамиятда иккита варианти бўлган.
Биринчиси – эркинлик ва ижод ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда фақат меҳнат қиладиган ўзига хос «аёл эмас инсон». Совет Иттифоқида, айниқса, ишчилар синфини бостириш йилларида ишчилар ва деҳқонлар ҳаёти тўлиқ тартибга солинарди: соат нечада келди ва соат нечада кетди, сабабсиз ишни қолдирса – судга тортилади, корхонадан ўзбошимчалик билан кетиб қолганлик учун – ахлоқ тузатиш лагерига жўнатилади. Моҳиятан, бутун Совет Иттифоқи катта бир лагерга айланганди. Режимда кучайтирилган бараклар мавжуд бўлиб, у ердаги шароитлар ёмонроқ эди, баъзи жойларда эса одамларнинг ўзи магазинга борарди.
Иккинчи вариант бу – спиртли ичимликлар ичиб, кайф-сафо қиладиган, ҳеч кимга қулоқ солмайдиган жанжалкаш ва тўполончи кишидир. Вақти-вақти билан уни ўрнига қўйишга ҳаракат қилинади, лекин бунда уни яхши кўришади ва унга ғамхўрлик қилинади. Ҳаммаси вақти етгунча. Ёш, кучли ва чиройли бўлган пайтида.
Бу сизга аёллар, ҳарам оғалари ва бебош уруғлантирувчилар умумийлигини эсга солмайдими? Бу тоза, юз фоизлик АРИ УЯСИ. Она ари, ишчи арилар ва текинхўр эркак ариларнинг бузилмас иттифоқи.
Лекин ҳар қандай танганинг иккинчи томони бўлгани каби, коммунизмнинг, ҳар холда «сўл» мафкуранинг «ўнг» муқобил варианти – фашизм ҳам мавжуд.
Ташқаридан қараганда фашизм бу – жангчи-эркакка сиғиниш бўлиб, меҳнатсевар бюргерларни қўриқлаётган, қора чарм камзул кийган, оёқ кийимлари ялтиллаб турган эсэсчилар идеал ҳисобланади. Шу билан бирга улар жуда катта жамоага бирлашган бўлиб, ҳаммаси қора терга ботиб ишларди, шўх маршлар айтиб, Blut und Boden учун жонини беришга тайёр эди. Бундай бегоналар унтерменш сифатида қабул қилинмасди.
Бу белгилар шу қадар яққол кўзга ташланадики, унга ўхшашликни келтириб ўтмасликнинг иложи йўқ.
Бу ЧУМОЛИ УЯСИ: ишчи чумолилар тинмасдан меҳнат қилади, жағлари катта жангчилар эса қўриқлаш ва ҳужум қилиш билан шуғулланади. Бунда Она чумоли, унинг ўзи ҚИРОЛИЧА - битта. Шаҳзода ҳам БИТТА. Қолган эркаклар ташқаридан қанчалик жасур ва қаҳрамон бўлиб кўринмасин, Она чумолига яқинлаша олмайди. Шу сабабли фашизмда гомосексуал элемент, унга қарши кураш эълон қилинганига қарамай, бемалол ўз ўринга эга бўлган. «Эркаклар қадрияти»га хўжакўрсинга қилинадиган содиқлик ҳеч кимни чалғитмаслиги лозим. Фашизм шунингдек, эркаклик асосларини йўқ қилади, бунда коммунизмдан фақат усуллари билан фарқ қилади, лекин якуний мақсад билан эмас. Бу феминизм сифатларидан бири, холос.
Бу ерда шуни қўшимча қилиб айтишни истардикки, феминизмни матриархат билан адаштирмаслик керак. Бу умуман бошқа-бошқа тушунчалар. Матриархатда эркак худди олов каби зарур нарса сифатида кўриб чиқилади: яхши қул, лекин ёмон хўжайин. Феминизм эса эркакнларни аёлларга, ҳарам оғаларига ва бесоқолбозларга тўлиқ алмаштирган ҳолда уларни ижтимоий элемент сифатида йўқ қилишни кўзда тутади. Феминистларнинг асосий мақсади мана шу бўлиб, уларга эришай деб ҳам қолдилар.
Шундай экан, бу турдаги жамиятларнинг жасурлиги ҳақида эртакларга ишонадиганлар, юмшоқ қилиб айтганда, хато қилади. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун Дуглас Макартур ёки Николай Ежов каби ёрқин вакилларнинг биографияси билан қизиқиб кўриш кифоя.
Мен америкалик беш юлдузли генерал, Иккинчи жаҳон уруши ва Корея уруши қаҳрамони Макартурнинг исмини бежиз келтириб ўтганим йўқ. Гап шунадки, Европа фашизм ва коммунизмга қарши эмлашни бошидан муваффақиятли кечирди. Германия ва Италия тор-мор этилиб, Варшава шартномаси ташкилоти қатнашчиси бўлган мамлакатлардаги режимлар қулагач, жамият тузумининг бундай кескин шакллари Европада қолмади. Ҳозир бу ерда феминизм енгил шаклда, асосан маргиналлар орасида кечмоқда.
Бироқ, агар Европа бўлмаса, унда ким? Ким Иккинчи жаҳон урушидан кейин дунёда феминизм ғояларини тарғиб қилди?
АҚШ ва СССР. Айнан шу икки давлатнинг умумийлик (бирлик) ва қарама-қаршилик ўртасида кураш доирасидаги тўқнашув феминизмнинг турли сифатлари ривожланиши ва устунлик қилишини таъминлаган. Расмий мафкуравий тизимлар сифатида фашизм ва коммунизмнинг эмас, чумоли уяcи ва ари уясидан нусха олинган ижтимоий тузум архетипларининг.
Мен нима демоқчиман? Хуллас, айтмоқчиманки, дунёда фашизмнинг давомчилари ҳали мавжуд. Уларнинг маркази, Замонавий чумолия уяси- АҚШдир. Коммунизм билан ҳам худди шундай ҳолат. Гарчи СССР тарқалиб кетган ва бир пайтлар қудратли бўлган ари уясидан тарқоқ ҳолдаги парчалар қолган бўлсада, мавзунинг ўзи ҳали тирик. Коммунистик ғоя мос келувчи қайта ишлашдан сўнг Хитойга берилди ва Янги ари уяси Евросиёнинг бепоён сарҳадларида субгегемон сифатида Совет Иттифоқининг ўрнини эгаллашга интилмоқда.
Айнан шу тариқа, қарталар дастасини чийлаб, ўйинчиларни алмаштирган ва ваколатларни бошқаларга берган ҳолда феминизм мафкураси раҳнамолари ҳозирги микротузумни асраб қолиш ниятида. Лекин бундан ҳеч нарса чиқмайди. Тез орада ҳамманинг ва ҳар бир кишининг гали келади. Пойдеворлар тебрана бошлайди ва Лойиҳаларнинг Ўзгариш оловида феминистлар узил-кесил саҳнани тарк этади. Қўрқинчли тозаланиш (катарсис) яқинлашиб келмоқда ва унинг давомида Она Ер сарқитлардан тозаланиб олади ва дунёни қамраб олади.
МАНА ШУНДА СИЧҚОННИНГ ИНИ МИНГ ТАНГА БЎЛИБ КЕТАДИ.