Муфтий Ариф Казми илоҳиёт мутахассислари семинарийсида Times of India билан суҳбатда фатвони изоҳлаб берди, дейди IslamNews.
«Қўнғироқ қилувчи қўнғироқ қилинган пайтда ҳожатхонада бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда Қуръон оятлари тинглаш ва азондан гудок учун мелодия ёки рингтон сифатида фойдаланиш Исломга зид келади. Хоҳ Арабистон, хоҳ Ҳиндистон ёки дунёнинниг бошқа бир қисми бўлишидан қатъи назар Ислом ҳамма жойда бир хил, Арабистонда чиқарилган фатво бу ерда ҳам муҳим», - деди шайх Казми.
«Бундан ташқари, одамлар кўпинча оятнинг ўртасида қўнғироққа жавоб беради, натижада оят узилиб қолади, бу ҳам Исломга зид келади, чунки тугалланмаган оятнинг маъноси бузилиши мумкин».
Таъкидлаш жоизки, айрим мусулмонлар оятни тинглаётган пайт ўртасида узиш ёки муқаддас матнларнинг ҳожатхона каби нопок ва ножоиз жойларда янграшига йўл қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмасдан ҳақиқатдан Қуръон оятлари ёки азонни мобил телефонларга рингтон сифатида қўйиб олади.