loader
Foto

Хантингтоннинг хатоси

А. Коровиков, А. Малашенко, А. Игнатенко ва бошқа маҳаллий тадқиқотчилар ислом мамлакатларида радикал тенденциялар ривожланиши ва генезисига эътибор қаратишган. «Тамаддунлар тўқнашуви» асари С.Хантингтонни машҳур қилди.

Геосиёсий тенденциялар ва дунё майдонидаги реал жараёнларни таҳлил қилиш асосида у халқлар ўртасида келгусидаги тўқнашувлар ижтимоий-маданий характерга эга бўлишини исботлаб бера олди. Яъни қарама-қаршиликлар манбаси турли халқларнинг иқтисодий, ҳудудий ва ҳатто мафкуравий манфаатлари эмас, балки юқори даражада ривожланган империяларнинг мустамлакалар босиб олишга интилиши ҳисобланади.

Хантингтоннинг фикрига кўра, халқлар ўртасида қарама-қаршиликлар тенденцияси маданий жиҳатлар туфайли рўй беради. Маданиятнинг асоси эса, олим тўғри қайд этганидек, доимо дин бўлиб келган. Кўплаб россиялик ва хорижий тадқиқотчилардан фарқли равишда у инсон – энг мураккаб ижтимоий-маданий мавжудот, тана ва рух бирлиги ҳисобланишини тушуниб етган.

Бунгача бўлган даврда эса файласуфларнинг классик асарларида одамлар фақат моддий манфаатлар ҳаракатлантирадиган тана мавжудотлари сифатида кўриб чиқилган, шу сабабли унга кўра барча қарама-қаршиликлар моддий ресурслар: ҳудудлар, мустамлакалар, бўйсунадиган халқлар ва жамиятнинг ишлаб чиқариш кучлари сифати нисбатидан келиб чиқадиган иқтисодий манфаатлар методологияси ҳукмронлик қилган. Хантингтон эса одамлар оммасини кўплаб ҳолатларда ҳаёт фаолиятининг диний ва дунёқараш жиҳатлари ҳаракатлантирганини исботлаб берган.

Шундай қилиб, олимнинг фикрига кўра, келажакдаги тўқнашув мос равишда, тамаддуннинг ажратиб турадиган жиҳатларини яратишга олиб келадиган халқлар маданияти хусусиятларини шакллантирган динлар ўртасида рўй беради. Шу сабабли бўлғуси тўқнашув тамаддуний характерга эга бўлади.

Гап йигирманчи аср охирларида иккита энг муҳим тамаддун – ғарб-насронийлар тамаддуни ва ислом тамаддуни  ўртасидаги ихтилоф ҳақида кетмоқда. Югославия ва бошқа минтақаларда мусулмонлар ва насронийлар ўртасида қуролли тўқнашувлар рўй берган Европадаги ҳодисалар Хантингтон ҳақлигини исботлади.

Диний таълимотларга ассланадиган тамаддунлар, Хантингтон фикрига кўра, нафақат реал, балки келгуси истиқболда ҳам  мавжуд бўлишда давом этиш имконига эга. Бунда тамадунлар тўқнашуви тобора янги туртки олади, чунки уларнинг глобаллашув жараёнлари асосида яқинлашуви рўй беради.

Дунёнинг муайян минтақаларида это-конфессионал жамиятлар интеграцияси тобора муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу тамаддунлар тўқнашувини янада реал қилади – олимнинг нуқтаи назари ҳам шундай.

«Ваҳҳобийликнинг юзага келиш ва шаклланиш тарихи» мақоласининг муаллифи А.Солодков ҳам қайд этадики, инсоният ўтган асрнинг сўнгги чорагида дуч келган тарихий даъват тамаддунлар тўқнашуви сифатида талқин қилина бошлади. Хантингтоннинг ҳаракати билан тадқиқотчилар шарқий-ислом тамаддуни ғарб-насронийлар тамаддунига тўқнаш келадиган иккита «тенг» рақиб мавжудлигини тан олдилар.

Бу ерда биз Хантингтон концепциясига қўшилмаймиз. У, ўтмишдаги ва замонамизнинг кўплаб тадқиқотчилари каби, исломнинг диалектик моҳиятини тушунмайди ёки тушунишни истамайди.

Илк ислом даврида Расулллуоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ягона ислом дини 73 оқимга бўлиниши, уларнинг орасида фақат биттаси нажот топувчи фирқа экани айтилган. Қолганлар, гарчи четдан қараганда ибодат талабларини бенуқсон бажарадиган бўлиб кўринсада, мусулмонлар учун асосий, конституционал бўлган одоб-ахлоқ негизларидан узоқлашади.

Масалан, Расулллуоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам таълимотининг ижтимоий коидаларини тан оладиган ва ибодатларни амалга оширадиган, асосий талабларни бенуқсон бажарадиган хаворижлар ислом тарихида буюк фожиа ҳисобланади. Ўзларининг «ҳақлиги»дан ҳадда ошиқ мағрурланиб кетиш оқибатида энг ҳурматга лойиқ халифалардан Усмон ва Али (розиаллоҳу анхум) ўлдирилишига олиб келди. Ўзининг исломга мансублигига ишончи комил бўлган хаворижлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қариндошини ўлдирган бир пайтда ягона ислом тамаддуни ҳақида қандай гапириш мумкин?

Хантингтон ва бошқа замонавий тадқиқотчилар, тамаддунлар тўқнашуви ҳақида гапирар экан, ислом тамаддунини салафийлик (ваҳҳобийлик) ифодалайди деб ҳисоблайди

Шундай қилиб, Хантингтоннинг асосий хатоси шундаки, 73 фирқанинг ҳаммасини у «ягона» ислом маданияти ва тамаддуни деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, Ҳақ йўл Аҳли сунна вал жамоатдир.

Такфир тамойили билан чиққан хаворижлардан фарқли равишда, биз 72 секта вакилларини абадий жаҳаннам азобларига гирифтор бўладиган кофирлар деб ҳисоблаш ҳуқуқига эга эмасмиз. Бироқ Германия, Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларида яшайдиган, бундан бир йил олдин янги йил тунида аёлларга нисбатан бебошликлар қилган муҳожирларни асл мусулмонлар деб ҳисоблай олмаймз (Аллоҳнинг ўзи уларга ҳакамдир!).

Мусулмон киши ярим яланғоч аёлнинг ёнидан кўзларини пастга қаратиб, Аллоҳдан уни зинодан ҳимоя қилишни сўраган ҳолда ўтиб кетади.

АҚШ ва Европа мегаполисларида гиёҳвандлик воситалар бозорини назорат қиладиган ғарб фильмлари «қаҳрамонлари»ни ҳақиқий тақводор мусулмонлар билан боғлиқ равишда тасаввур қилиш мумкин эмас. Улар намоз ўқийди, тасбеҳ ўгиради ва диндорларнинг бошқа белгиларини намойиш этади, лекин шариат меъёрлари онгни заҳарлайдиган воситаларнинг барча турларини қатъиян тақиқлашини фильм муаллифлари ёддан чиқариб қўяди.

Окибатда томошабинларда ҳар қандай ахлоқий меъёрлардан узоқ бўлган ғарб тамаддуни жиноятчилар олами вакилларидан асло фарқ қилмайдиган «мусулмон» образи шаклланади.

Солодковнинг кўрсатишича, ҳақиқатда унинг таркибига энг муҳим таркибий қисм – ислом тамаддуни ҳам кирадиган дунё тамаддуни жоҳилликнинг янги турига дуч келди.

Юқорида айтиб ўтилганидек, Хантингтоннинг хатоси шундан иборат эдики, у Қуръон кўрсатмаларига ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам суннатига асосланган Аҳли Сунна анъанавий диний таълимотидан фарқ қиладиган турли хил секталар мавжудлигини сезмаган.

Шундай қилиб, гап дунё ҳамжамияти инсонпарвар кучларининг кўп жиҳатдан Ибн Абдулваҳҳоб мафкураси қоидаларидан келиб чиқадиган радикал исломга тўқнаш келганлиги ҳақида бориши мумкин.

У ва унинг тарафдорлари илк Ўрта асрларда хаворижлар билан бир хил ўзгаришларни амалга оширдилар. Бу ахлоқсиз воситалар билан исломнинг дастлабки одоб-ахлоқини тиклашдан иборат бўлган.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам мушрикларга қарши курашда Аллоҳнинг амри билан куч қўллаган. Бироқ хаворижлар ва ваҳҳобийлар Аллоҳнинг амрини «эсдан чиқариб» куч қўллаш чегарасидан ўтиб кетади ҳамда Ибн Абдулваҳҳоб, Бен Ладин ва радикал исломнинг бошқа етакчиларининг шахсий ҳукмдорлигини тан олмаган мусулмонларни кофирлар деб эълон қилади. Бунда илк зарба экстремизм раҳнамоларининг инсониятдан нафратланиш мафкурасига рози бўлмаган Миср ва бошқа ислом мамлакатларининг мусулмонларига қарата берилади.

Шундай қилиб, Хантингтонниг насронийликка қарши турадиган ягона ислом тамаддуни ҳақидаги ғояси далил-исботлар топмайди. Замонавий насронийларнинг аксарияти каби, Аҳли Сунна вал жамоат ҳам дунё халқлари билан бирга тинч яшашга интилади. Индонезия, Миср, Сурия, Россия ва мусулмонлар бошқа халқлар ва динлар вакиллари билан бирга тинч яшайдиган бошқа мамлакатлар мисоли бу қоидани тасдиқлайди. Шу сабабли гап насронийлик ва ислом тамаддунларининг қарама-қаршилиги ҳақида бормайди, чунки бу монотеистик динлар Ягона Аллоҳга эътиқод қилади.

Ўзининг ғаразли сиёсий мақсадларини Аллоҳ номи билан тинч ва хотиржам ҳаётга интиладиган дунёнинг бошқа халқлари, жумладан, Аҳли Сунна вал жамоат ва мусулмонлар риторикаси ва атрибутикаси остида яширадиган инсониятга қарши вайрон қилувчи кучлар ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида гапириш мумкин ва лозим бўлади.

Марат Якупов (islamdag.ru)