loader
Foto

Эркак ва аёлларнинг алоҳида бўлиши

Бироқ, вақт ўтган сайин менинг ўзим ҳам жинсларнинг алоҳида – алоҳида  бўлиниши тарафдорига айландим. Энди бу нарсаларни яхши тушунадиган бўлдим ва унинг нима эканини билиб олдим.

Менинг фикримча, жинсларнинг алоҳида-алоҳида бўлиниши тамойилларини учта қисмга бўлиб ўргансак ва ҳар қайси қисм ҳақида алоҳида гапириб ўтиш керак бўлади: алоҳида ибодат қилиш, алоҳида таълим олиш ва ниҳоят алоҳида хордиқ (дам олиш). Бу қисмларни алоҳида ўрганиб чиқамиз, чунки ҳар учта ҳолатда эркак ва аёл муносабатлари турлича рўй беради.

Эркак ва аёлларнинг ибодат чоғида алоҳида бўлиши оддий ва тушунарлидир (яъни бу нарсаларга Суннатдан очиқ – ойдин  далиллар бор). Суннатда келган ҳужжатлар эркак ва аёлларнинг алоҳида ибодат қилишини асослаш учун етарли, ҳамда бу тавсиялар амалий тарафдан ҳам аниқ характерга эгадир.

Масжидга кириб қолган ғайридинлар кўпинча: “Аёллар қаерда намоз ўқишади”, деб сўрайдилар. Ҳақиқатдан ҳам, кўп эҳтимолга кўра, меҳмонлар эркаклар намоз ўқишларини кузатишлари мумкин-у, бироқ аёлларни кўрмайдилар. Меҳмонлар ҳайратини яширмай аёллар қани, деб сўрайдилар, чунки ғарб маданияти учун бундай алоҳида-алоҳида бўлиб олиш нормал нарса эмас. Бу саволга жавоб оддий. Аёллар бошқа жойда ибодат қилади, Нега? Бунга мантиқий ва тушунарли сабаблар бор.

Ибодат

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом суннатларидан аёллар эркаклар орқасидан туриб намозларини адо қилишларини биламиз, яъни эркаклар сафнинг олдида турадилар, аёллар эса орқасида. Бу суннатдир ва мусулмонлар учун шунинг ўзи кифоя бўлса-да, бу тамойил ақлга ҳам тўғри келади. Тасаввур қилинг,  сиз ўктам ва гўзал кимсанинг олдида ибодат қиляпсиз, таналарингиз ҳатто бир-бирларига тегиб туриши ҳам мумкин. Баъзиларимиз учун ўзларимиз холи қолган тақдирда ҳам  диққатимизни бир жойда жамлашимиз мушкилдир, агар қандайдир чалғутувчи омил мавжуд бўлса, ҳолатни тасаввур қилаверинг. Аёлларнинг орқада туриши ҳақида гап юритиладиган бўлса, шахсан мен ўзим бунақа ҳолатда эркакнинг олдида туриб намоз ўқимаган бўлар эдим. Инсон танасининг ҳолатлари намоз вақтида Аллоҳ олдида хушуъ ва ҳузуъни ҳис этишга имконият берар экан, шу билан бирга, тана аъзоларининг баъзи қисмлари, айниқса орқа тарафдан қараётган кишининг эътиборини жалб этиши муқаррар. Менимча, аёлларнинг алоҳида ва шу билан бирга, эркакларнинг орқасида туриб намоз ўқишида ҳеч қанақа камситувчи аломатлар йўқ бўлиб, вазиятдан чиройли чиқиш учун энг равшан ва жўн йўлдир.

Бир хонада аёллар эркаклар орқасида туриб намоз ўқишларида, яъни алоҳида-алоҳида туришида мен ўзимни камситилган, деб ҳисобламайман. Одатда аёллар эркаклар орқасида туриб намоз ўқиганида ҳеч қандай эътирозлар бўлмайди. Кўпинча, аёллар учун ичкаридан яхши эшитилмайдиган ва кўринмайдиган жойларда, ҳусусан ертўлалар (подвал), болохоналарда (мансарда қавватлар) ёки ҳатто жуда тор хоналарни ажратиб бериш билан эътироз ва норозилик келиб чиқади. Бир сўз билан айтганда шарт-шароитлар тенг бўлмаганида. Яъни, гап алоҳида-алоҳида бўлишнинг ўзида эмас, балки унинг шарт – шароитларидадир;  намозларини адо қилишлари учун аёллар учун махсус жойларни ҳар бир масжид ўзларининг шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда ҳал қиладилар. Бироқ, пулларни ё жойларнинг етишмаслиги кўпчинча аёлларда акс этилади-да. Шу ҳақида бир ўйлаб кўришимиз керак.

Таълим

Алоҳида – алоҳида  қилишнинг иккинчи тури – таълим олиш жараёнида эркак ва аёлларнинг алоҳида – алоҳида  бўлиб таълим олишларидир. Бу борада менинг қарашларим ўта қатъийдир. Ғайридинлар мамлакатида Исломдан таълим олаётган мусулмонлар таълим олишлари жуда қийин ва кўпинча уларни алоҳида – алоҳида  қилиш муаммоларни туғдиради. Яъни  олаётган билим бўйича маълумотлар ва устозга фақат эркаклар учунгина йўл очиқ бўлади (ёки фақат аёлларга). Шунинг учун ҳам, таълим олишни ташкил қилишда, яъни ўрганаётган материаллар ва устозга мурожаат қилишда эркак ва аёлларнинг имкониятлари бир хил, яъни тенг бўлиши керак. Акс ҳолда, таълим олиш жараёнида бир гуруҳ бошқа гуруҳга нисбатан камситилган бўлади (одатда бундай гуруҳ аёллар бўлади, баъзи истиснолар бўлса ҳам). Шундай қилиб, ўқув масканлари, эркак ва аёлларни алоҳида –алоҳида  қилиб ўқитиш тамойилларига амал қилишга киришар экан, улар тенгликни асло унутмасликлари керак бўлади. Агар бир гуруҳ аёллар доим орқада бўлсалар, улар яхши кўриш ва яхши эшитиш имкониятларидан ҳамда бемалол савол сўрашдан ҳам маҳрум бўлишади. Аёлларнинг бошқа алоҳида хонада овоз узатгич орқали тинглаб ўтириши ҳам яхши эмас. Умуман  олганда, аёлларнинг умуман таълим олмаслиги ҳаммасидан ёмондир. Агар сўнгги зикр қилинган нарсалар жамоатда мавжуд бўлса, аёллар бирлашишлари ва жорий ҳолат уларга маъқул эмаслигини кўрсатиб, ҳолатни ўзгартириш учун ўз таклифларини айтишлари керак. Аёллар таълим олишлари учун шарт – шароитлар  муҳайё қилинса, аудио ва видео жиҳозлар билан таъминланса ҳолат аста – секин  яхши тарафга ўзгариши мумкин.

Хордиқ

Аёллар алоҳида бўлиши керак бўлган яна бир соҳа бу хордиқ ва жамоат тадбирларидир. Ростини айтсам, айнан шу нарса мени кўп безовта қилган эди. Чунки, мен бошқача тарбия топган эдим. Эркак ва аёллар турли хил тадбирларда тенглик асосида мулоқот қилишлари америкача маданиятда нормал ҳисобланади. Турмушга чиққанимгача бу нарсада ҳеч қандай муаммо кўрган эмасман. Бироқ қизлик  даврларимга назар ташлар эканман, икки жинс вакиллари орасида романтик қизиқишлар тез аланга олиши мумкинлигини англадим. Мулойим ва майин мулоқот тезда оддий дўстона суҳбат чегарасидан чиқади. Ўйлашимча, ўз-ўзидан ҳижоб ҳам ҳаёдан узоқ бўлган машғулот ва суҳбатлардан сақлай олди. Бунга амин бўлиш учун рўмолга ўраниб кўринг ёки рўмол ўраганлар билан мулоқат қилиб кўринг. Бироқ, рўмолга ўранган аёл бошқа аёлларга ўхшаб кучли ҳиссиётларни туйиши мумкин. Рўмол бу ҳимоядир. Бироқ  бу аёлнинг ҳаёли эканини кўрсатиб турувчи ҳимоянинг бир қобиғи холос. Эркакка бу аёлнинг никоҳсиз ҳаром эканини эслатувчи нарса. Мулоқот вақтида энг кучли ҳимоя бу албатта ҳар икки тарафни  тақво қилишга ундайдиган ички ҳаёларидир. Бироқ ички ҳаё ҳам ягона тўсиқ бўла олмайди, Яна бир ҳимоя чизиғи керак. Энг сўнгги ҳимоя чегараси, бу аёл ва эркакларнинг алоҳида – алоҳида  бўлишларидир.

Айни вақтда, яъни турмушга чиққанимдан сўнг, мусулмонларнинг йиғилишларида менга энг ёқадигани эркаклар билан мулоқотда керак бўладиган ортиқча хушмуомалалик қилиниши керак бўлган вазиятларга тушиб қолиш эҳтимоли йўқлигидир. Мазкур эркаклар билан суҳбат қилиш учун менда ҳеч қандай бошқа сабаблар йўқ. Бундай вазиятларга тушиб қолишдан қочар эканман, мен атайлабдан қилинган ё тасодиф флиртдан ҳам қочган бўламан. Аслида эркак ва аёлларнинг аралаш – қуралаш  бўлмаслиги ғараз ниятли фалокатли сценарийлардан сақлайди.

Бу ерда ҳеч ким иккита нотаниш одамлар, кечки нонуштадан сўнгги қисқа муддатли ноз-карашмали суҳбатдан сўнг эрлари ёки аёлларини унутиб бир-бирларининг қучоқларига ўзларини отишади, деб айтмоқчи эмас. Бироқ Исломнинг гўзаллиги шундаки, Ислом буйриғига амал қилаётан эркак ва аёл ножўя ҳаракатга ўхшаш қабиҳ амал қилишга яқин келиб қолишдан сақланган, ҳимояланган бўлади. Оддий суҳбатларнинг нимаси ёмон? Одатда сафсата, бекорчи гаплар флиртга (тегишиш, ўйнашиш, қичиқ қилиш) ўтади, сўнг эса, қизиқишга. Алоҳида – алоҳида  бўлиш тамойиллари эса бизга: “Яқинлашма”, деб туради.

Эркак ва аёл муносабат қилиши керак бўлган жуда кўп вазиятлар мавжуд. Бундай  ҳолатларда улар чегарадан чиқиб кетмасликлари керак (ҳам ички ҳам ташқи ҳаё чегараларидан).

Аёл киши аврат жойлари ёпилган бўлишига қаттиқ эътибор бериши керак. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳаётда эркак ва аёлларнинг мулоқот қилиб қолиши бор нарса. Мен бу ерда зикр қилган нарса хордиқ чиқариш вақтида эркак ва аёлнинг заруратсиз мулоқот қилишига ҳеч қандай сабаб йўқ демоқчиман, холос.

Аёллар билан бўлган бир неча ойдан сўнг, мен ўзимни ҳеч ҳам жамиятдан маҳрум бўлганларданман деб ҳисобламайман. Бу ҳақида қанчалик кўп ўйлар эканман, бу нарса менга янада кўпроқ  ёқиб боряпти. Мен эримнинг дўстлари билан бекорчи гаплар сотмайман, эрим эса уларнинг аёллари билан...

Шундай қилиб, ижтимоий муносабатларда (ибодатларда ҳам) эркак ва аёлларнинг алоҳида – алоҳида  бўлиши тамойиллари америкача маданиятда бегона бўлса ҳам, Ислом бизни энг соғлом ва энг тўғри йўлдан олиб бормоқда, деб ҳисоблайман.

Албатта, алоҳида бўлиш адолат асосида бўлиши керак, бир тараф кўп нарсага эга бўлиб, бошқа тарафнинг ҳаққи поймол бўлмаслиги керак (кичкина, тор жой, кам таом ва ҳоказолар). Агар  ҳар икки тарафга бирдек қулай бўлса, бундай бўлиниш менга тўғри келади.

Эми Клуз (Amy Klooz)

Абу Муслим таржимаси