Везувий вулқонининг отилиши Помпейнинг ўлимига олиб келди. Неаполь яқинида жойлашган бу вулқон Италиянинг рамзи ҳисобланади. 2000 йилдан бери ухлаб ётган Везувий негадир "Ибрат тоғи" деб аталади. Машҳур Содом ва Ғаморранинг бошига тушган табиий офат Помпейнинг ўлими ҳолатларига жуда ўхшайди. Неаполь шаҳри Везувийнинг ғарбий ён бағрида, Помпей эса шарқий ён бағрида жойлашган. Тахминан 2000 йил олдин содир бўлган вулқон отилиши бутун шаҳарни бир кечада вайрон қилди. Отилишнинг кучи шундай эдики, ундан чиққан кул ҳатто Миср ва Сурияга ҳам етиб борган. Помпейга оқиб келаётган лава ва кул оқимлари аҳолини ҳайратда қолдирган. Шаҳарнинг шунчалик тез ҳалок бўлдики, барча аҳоли ўзларининг табиий ҳолатида вулқон қоялари қолдиқларига кўмилган ҳолда қолишди, гўё ҳамма нарса икки минг йил аввалгидек, вақт тўхтагандек сақланиб қолди.
Помпейни вайрон қилган Қодир Аллоҳнинг жазоси чуқур ибратли маънога эга эди. Тарихий ҳужжатлар шуни кўрсатадики, шаҳар ҳалокатдан олдин бузғунчилик ва жинсий бузуқлик маркази бўлган. Фоҳишалик шаҳарнинг ўзига хос белгиси, «ташриф қоғози» эди.
Шаҳарда минглаб фоҳишахоналар бор эди. Фоҳишахоналарнинг эшикларида эркак жинсий аъзоларини тўлиқ ҳажмда ифодаловчи ҳайкалчалар осилганди. Митра динига асосланган Помпей аҳолиси орасида кенг тарқалган шаккоклик одатига кўра, жинсий аъзолар ва жинсий алоқа, албатта, ҳамманинг олдида очиқ кўрсатилиши ва амалга оширилиши керак эди.
Помпей жинсий бузуқлик ва жирканчликларга ботган абадий Рим империяси ахлоқий таназзулининг рамзи бўлиб қолди. Помпейнинг ўлими ҳақидаги ҳикоя Лут (алайҳиссалом) қавмининг тақдири билан кўп ўхшашликларга эга. Везувийнинг қайноқ лава оқимлари шаҳарни бир неча дақиқада ер юзидан супуриб ташлади.
Шуниси эътиборга лойиқки, вулқоннинг даҳшатли шовқини ва портлашига қарамай, шаҳар аҳолисининг ҳеч бири қочиб қутула олмади ва содир бўлаётган воқеаларнинг моҳиятини англай олмади, гўё ҳаммаси ҳаракатсиз эди. Археологлар ҳеч қандай ўзгаришсиз сақланиб қолган, овқатланиб ўтирган оиланинг тошга айланган қолдиқларини топдилар. Жинсий алоқа вақтида қотиб қолган жуфтликларнинг кўплаб қолдиқлари ҳам бор эди. Энг даҳшатлиси шундаки, бу жуфтликлар орасида нафақат гомосексуаллар, балки болалар ҳам бор эди.
Қазишмалар пайтида қазиб олинган баъзи одамларда ҳатто юз ифодалари ҳам ўзгармаган. Уларнинг юзларида саросима ва парокандалик аниқ ифодаланган. Бу ерда энг тушунарсиз нарса яширинган. Минглаб одамлар ҳеч нарсани кўрмасдан, эшитмай туриб, ўлимнинг келишини хотиржам кутишлари, уларни қутқариш учун ҳеч қандай чора кўрмасликлари қандай содир бўлди? Бу ҳолат Помпей ўлимидан олдинги реал воқеалар ва бизнинг эътиборимизни бутун шаҳарнинг бир зумда йўқ бўлиб кетишига қаратадиган Қуръон таърифлари ўртасидаги ўхшашликдан далолат беради. Масалан, "Ёсин" сурасида бир лаҳзада вафот этган "қишлоқ эгалари" ҳақида ҳикоя қилинади.
«Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлмади. Бирдан улар ҳаракатсизлар» (Ёсин, 29).
Самуд қавмининг ўлими ҳақида ҳикоя қилувчи "Қамар" сурасида қавмнинг бир лаҳзада ҳалок бўлиши яна зикр қилинади: «Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчининг қуруқ шох-шаббаларига ўхшаб қолдилар» (Қамар, 31)
Археологик қазишмаларнинг далиллари шуни кўрсатадики, Помпей аҳолиси Қуръон ривоятларига кўра, деярли бир вақтнинг ўзида йўқ қилинган.
Аммо, Қодир Аллоҳнинг барча огоҳлантиришларига ва келажак авлодларга ибрат бўлиши учун Помпейнинг аҳолиси бошига тушган Яратганнинг жазосига қарамай, аввалгилар жойига кўчиб ўтган одамларнинг турмуш тарзи Қодир Аллоҳнинг жазосига сабаб бўлган нарсадан унчалик фарқ қилмайди.
Помпей харобалари яқинида жойлашган Капри ороли бугунги кунда жинсий озчиликлар вакиллари учун ўзига хос дам олиш пойтахтига айланди, сайёҳлик рекламаси барчани ушбу "гомосексуаллар пойтахти" га ташриф буюришга ундайди. Одамларнинг турмуш тарзида ҳеч нарса ўзгармади, одамлар қабиҳлик ва бузуқликда давом этишмоқда. Ва бу нафақат Италияда ёки Капри оролида содир бўлмоқда. Ахлоқий таназзул замонавий дунёнинг ҳамма жойида кузатилмоқда, одамлар, афсуски, ўтмишдаги халқлар бошига тушган Худонинг жазосини тезда унутишади, худди улар ҳар дақиқада Худонинг қудратига боғлиқлигини унутишгандай.
Яратган томонидан нозил қилинган амрлар Раббимизнинг қиёмат кунигача барча замонлар ва авлодлар учун ўзгармаслигини Раббимиз бизга Ўзининг ваҳийси - Қуръони каримда хабар қилади: «Улар жон-жаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки огоҳлантирувчи келганида, уларда нафратдан бошқани зиёда қилмади. Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмон макр эса фақат ўз эгасига қайтадир. Улар фақат илгаригиларнинг суннатига мунтазир бўлмоқдалар, холос. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан» (Фотир, 42-43).
Аллоҳ таолонинг қонунида енгиллик йўқ, Яратганнинг амрларини менсимаган, Ҳақ таолодан юз ўгириб, Унга шукр қилишни унутган ҳар бир кимса оғир жазога дучор бўлиши муқаррар.
Абу Муслим тайёрлади