loader
Foto

Бўрондан олдинги сукунат: олимлар бу ҳодисанинг сабабини топдилар

 "Бўрондан олдинги сукунат" ибораси тасодифан пайдо бўлмаган. Ҳатто қадимги даврларнинг денгизда саёҳат қилувчи кишилари ҳам кучли бўрондан олдин денгиз бир мунча вақт ҳайратланарли даражада тинчланиб қолишини пайқашган.Шамол кучайиб бораётганига қарамай, сув юзаси текис ва силлиқ бўлиб қолади ва ундаги заррача тебраниш бўлмайди. Яқинда Россия Фанлар академиясининг Нижний Новгороддаги Амалий физика институти олимлари бундай ноодатий ҳодисанинг сабабини тушунтириб бера олдилар.

Тадқиқотчилар лаборатория шароитида денгиздаги бўронли об-ҳавони моделлаштириб, шароитни имкон қадар реалликка яқинлаштиришди. Юқори тезликда ҳаво оқими сув идишига юборилди ва махсус камера сониясига бир неча минг кадр тезликда содир бўлган ҳамма нарсани ёзиб олди. Олинган маълумотларни қайта ишлагандан сўнг, физиклар денгизнинг ғалати хатти-ҳаракатининг сабаби айнан шамолнинг кучайиши деган хулосага келишди.

Маълум бўлишича, унинг туфайли денгиз юзасида кўп миқдорда кўпик ҳосил бўлади. Ушбу ҳаво пуфакчалари сув юзасида қисқа тўлқинларнинг тарқалишини бостиради, шунинг учун шамол оқибатида сувнинг жимирлашлари, шунингдек, сув томчилари камаяди ва денгиз юзаси тинч кўринади. Сувнинг силлиқ ва текис юзаси, ўз навбатида, шамолнинг тарқалишига тўсқинлик қилмайди, шунинг учун унинг тезлиги доимий равишда ошиб боради. Аммо бундай ҳодисани фақат шамол тезлиги 21-22 м/с бўлганда кузатиш мумкин.

Ушбу тадқиқотлар бўронли об-ҳавонинг хусусиятларини тушуниш, шунингдек, денгиз ҳудудларида метеорологик прогнозлар сифатини яхшилаш учун муҳимдир. Шу муносабат билан, олимлар бу ерда тўхтаб қолиш ниятида эмас ва ҳарорати музлаш даражасига яқин бўлган совуқ сувда бўронли об-ҳавони моделлаштиришни режалаштирмоқда.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Сукут – жиноят бўлган пайт