loader
Foto

Ҳожимуроднинг боши Доғистонга қайтарилади

Хатда ёзилишича, Миронов томонидан билдирилган Ҳожимурод танасининг қолдиқларини «бош суягини" қайтариш «мақсадга мувофиқлиги» позицияси президент маъмурияти томонидан кўриб чиқилган ва, умуман олганда, қўллаб-қувватланган. Доғистон раҳбарияти билан маслаҳатлар якунларига кўра, бош суягини Доғистонга – «республикадаги жорий ички сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда» беришга  қарор қилинган.

19-асрда яшаб ўтган Ҳожимурод – имом Шомилнинг энг яқин ноиблари, сафдошларидан биридир. У Кавказ уруши жангларида шуҳрат қозонган. Бироқ уруш энг қизиган вақтда у билан имом ўртасида келишмовчиликлар юзага келди ва у чор армияси томонга ўтиб кетди. Русларнинг ўзига нисбатан шубҳали муносабатини кўрган Ҳожимурод тоққа қочиб кетишга уринади ва 1852 йил ўлдирилади. Жангда ҳалок бўлгач, унинг боши кесиб олинади ва Петербургга етказилади, бу ерда унинг бош суяги 1959 йилгача Ҳарбий-тиббий академияда сақланади. Сўнгра Кунсткамерага бериб юборилади. Унинг танаси Озарбайжонда дафн қилинган.

Доғистондаги «ички сиёсий вазиятни ҳисобга олиш» ва «мақсадга мувофиқлик» ҳақидаги эслатмалар бунда қанчалик ҳаёсиз янграшини қайд этмаслик мумкин эмас. «Ёввойи тоғликлар» сардорининг кесиб олинган боши бир ярим аср давомида ривожланган ва ҳаттоки Европа давлати саналган мамлакат пойтахтида, охир-оқибат музейга тиқиб қўйиб сақланган.