loader
Foto

Усмонийлар салтанати учинчи Рим сифатида

Тарихчилар, қоидага кўра, милоддан аввалги 27 йилда Юлий Цезар томонидан асос солинган, у ёки бу шаклда 1453 йилгача давом этган ва Константинополнинг фатҳ қилиши ва охирги император Константиннинг ўлими билан якунланган битта Рим империяси бўлган деб ҳисоблашади. Константинопол қулашидан олдин ҳам, кейин ҳам кўплаб давлатлар ўзларини Рим империясининг меросхўрлари деб эълон қилишди. Улар орасида Каролингларнинг ўрта асрлар империяси ва Австрия-Венгрия (немис миллатининг Муқаддас Рим империяси), Наполеон империяси ва ҳатто Россия империяси бор эди. Аммо, Агар сиз Рим тарихини бироз чуқурроқ ўргансангиз, баъзи хусусиятларни аниқлашингиз мумкин. Хусусан қилиб, Рим империясининг фуқароси мақоми асрлар давомида ўзгарган, аммо диний мансублиги билан белгиланмаган.

Римликлар дастлаб бутпарастлар бўлган ва кейинчалик насронийларга айланишган. Уларнинг фуқаролиги кийимлари ва Рим меъморчилиги услуби билан эмас, бирон бир муқаддас рамзлар билан эмас, балки маълум бир ҳудудда яшашлари билан белгиланарди. Ҳукмрон сулолалар ҳам "империализм" кўрсаткичлари эмас эди. Рим мавжуд бўлган асрлар давомида кўплаб сулолалар алмашди, улар кўпинча ҳокимиятга куч билан келиб, рақибларини ағдариб, уларни бутунлай йўқ қилишди. Бироқ, Рим империяси ҳали ҳам бутун Европа цивилизациясининг аждоди ҳисобланади.

Бир кичик шаҳардан бошлаб, босқинчилик урушлари олиб бориш, дипломатик саъй-ҳаракатлардан фойдаланиш, кўтарилиш ва пасайиш, бўлиниш ва фуқаролар урушларини бошдан кечириш, душманларни мағлуб етиш нафақат давлатга, балки ютуқлари (масалан, йўллар ва Рим ҳуқуқи) ҳали ҳам фойдаланилаётган бутун бир цивилизацияга айланган.

Рим қадимги дунёнинг иқтисодий ва ҳарбий қудратида тенги йўқ супердавлати эди. Унинг маданий таъсири ҳали ҳам сезилади. Айнан Рим империясида маданиятлар ва этник гуруҳларнинг хилма-хиллиги ҳамма тақлид қиладиган ягона стандартни шакллантирганда, замонавий мултикултурализмнинг асослари қўйилган. Кўтарилиш ва пасайиш даврлари тарихда мавжуд бўлган ҳар бир империяга хосдир.

Рим империяси икки қисмга бўлиниб, 324 йилда пойтахт Римдан Константинополга кўчирилгандан ва 476 йилда ғарбий қисми ҳалокатга учраганидан сўнг, замондошлар "Рим" номини унинг Шарқий қисмига ўтказдилар, у Византия деб ҳам аталарди. Кейинчалик унга иккинчи Рим мақоми берилди. Константинополни олган турклар империяни йўқ қилмасдан, балки ўтмишда бир неча бор содир бўлганидек, ундаги ҳукмрон сулолани алмаштирган деб ҳисоблашади.

Усмонийлар ўзларини Рум, яъни римликлар яшаган ҳудуд (ўша пайтда юнонлар ўзларини шундай аташарди) ҳукмдорлари деб аташган. Бу тарихий факт ҳукмдорнинг номи ва у бошқарган давлат номи зарб қилинган ўша давр тангаларида қайд этилган. Қизиғи шундаки, бу ёзувлар юнон тилида қилинган, чунки ўша пайтдаги султон фуқароларининг аксарияти араб ёзувини тушунмаган. Баъзи Византия тарихчилари, хусусан Комненос ва Критовулос, Константинополни фатҳ этган Султон Меҳмедни Рим императорларига ўхшаш ҳукмдор деб аташган. Усмонийлар султонлари Европа шоҳларига ёзган мактубларини "Рим Цезари" (Қайсар-и-Рум) унвони билан имзолаган ва уларга мурожаат қилинганларнинг ҳеч бири бу унвонга қарши чиқмаган.

Бундан ташқари, 16-асрда яшаб ўтган француз тарихчиси Жан Боден Усмонийлар султонини Австрия императоридан устун қўйган ва Султон собиқ Рим буюклигининг меросхўри еканлигига ишора қилган, чунки у Византия, Бобилни забт этган эди ва Дунайдан қадимги Рим вилоятларини қўшиб олган эди.

Иккинчи Римнинг Усмонийлар империясига айланишини ҳисобга олсак, Буюк Франция инқилобидан кейин католик монархиясидан дунёвий республикага айланган, номи ва аҳолисини ўзгартирмаган Франция билан ўхшашлик қайд этиш мумкин. Шунга ўхшаш жиҳатларни турли халқлардан келиб чиққан ва турли динларни давлат динлари сифатида ўрнатган сулолалар бошқарган Хитой тарихида ҳам учратиш мумкин.

Турклар ўз ҳаракатларини ҳукмрон сулолани ўзгартиришдан бошқа нарса деб ҳисобламаганлиги ҳақида Усмонийлар манбаларининг ўзи ҳам далолат беради. Бу узлуксизлик, шунингдек, Истанбул деб ўзгартирилган Константинопол пойтахт мақомини сақлаб қолганлиги билан ҳам кўрсатилади. Бундан ташқари, Кичик Осиё ҳудудларида 400 йилдан ортиқ яшаган турклар энди у ерда бегона одамлар сифатида қабул қилинмай қўйди. Ўрта асрлар дунёсида этник гуруҳларга бўлиниш йўқ эди. "Турк" ва "юнон" атамалари асосан диний, иккинчидан – генетик ва маданий мансубликни билдиради. Кичик Осиё аҳолиси аралаш бўлганлигини ҳисобга олсак, "юнон" арман ва ҳатто курд илдизларига эга бўлиши мумкин эди. Шуни таъкидлаш керакки, баъзи Византия зодагонлари ўйиннинг янги қоидаларини тўлиқ қабул қилдилар ва янги давлат динига ўтиш орқали ўз имтиёзларини сақлаб қолишди. Худди шу нарса қуйи синфларнинг бир қисмига ҳам тегишли. Агар ушбу ўхшашликларни давом эттирсак: Византия деб аталмиш макон ўз маданияти ва динида бутпараст Римдан жуда узоқ эди, аммо шунга қарамай, бу унинг давоми ҳисобланади. Бундан ташқари, "куч ҳуқуқи" ғолибнинг кучини қонунийлаштирадиган тушунчалардан бири бўлганлигини ва ўша даврнинг барча сиёсий қатнашчилари томонидан тан олинганлигини унутмаслигимиз керак.

Шундай қилиб, тегишли ҳудудда пайдо бўлган ва маҳаллий аҳоли устидан ҳокимликни қўлга киритган Усмонийлар салтанати ҳақли равишда давлатчиликнинг Рим анъаналари давомчиси ва, мос равишда, Учинчи Рим деб ҳисобланиши мумкин.

Абу Муслим таржимаси