Бу янгилик эркинлик ва фуқаролик Форуми президенти Фатх ал-Згал томонидан маълум қилинди, у «намойиш тартибсиз характерга эга бўлиб, мамлакатда турмушга чиқмаган аёлларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун ҳаракатлар доирасида амалга оширилмоқда» деб таъкидлади.
Ал-Згал Alkhaleej Online га берган интервьюда айтишича, унинг ўзи намойишга чақримаган, лекин ғояни қўллаб-қувватлайди, чунки кўплаб аёллар турмушга чиқа олмаслиги муаммосининг ечимини топиш лозим деб ҳисоблайди.
У шунингдек, шахсий мақом ҳақидаги кодекснинг – Тунисда аёллар ҳуқуқлари ва эркинликларини белгилаб берадиган қонунлар тўпламининг фақат кўп хотинлилик билан боғлиқ моддасинигина эмас, балки барча моддаларини қайта кўриб чиқишга чақиришини қўшимча қилди. Бу ажрашиш бўйича адолатсиз жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва фарзанд қилиб олиш тамойилини бекор қилишни ўз ичига олади, чунки бу шароиат қонунларига зид келади.
Ал-Згал матбуот учун бундан олдинги баёнотларида аёллар Туниснинг кўп хотинлиликка рухсат беришга қодир эмаслиги туфайли ўз ғазабини ифодалаш учун намойишда иштирок этишини таъкидлаган эди. У «норозилик намойиши қайсидир сиёсий гуруҳ билан боғлиқ эмаслиги ва биронта ташкилот томонидан бошқарилмаслиги»ни қўшимча қилди.
Намойишга даъват тунисликларнинг аксарияти томонидан рад қилинадиган, лекин шариат тарафдори бўлган камчилик томонидан қўллаб-қувватланадиган полигамия муаммоси бўйича баҳс-мунозараларга олиб келди.
Шу нуқтаи назардан ислом тамаддуни тадқиқотчиси Сами Брахам ёзадики: «Турмуш қуриш имкониятини қўлдан бой берган турмушга чиқмаган аёллар кўпхотинлилик эшигини очиш уларга турмуш қуришга имкон беради деб ҳисоблайди». Бироқ у қўшимча қиладики, «менинг баҳоим бўйича ва менинг ўзим мансуб бўлган эркаклар жинсини билишимга мувофиқ, бунинг тескариси рўй беради, чунки инқироз агар улар никоҳни раҳмдиллик ва меҳрибонлик ҳаракати сифатида қабул қилмайдиган бўлсалар, ёш аёлларни излайдиган эркаклар томонидан мураккаблаштирилиши мумкин».
Бир қатор фаолларнинг таъкидлашича, кўп хотинлиликка даъват сиёсий партиялар томонидан унинг имиджини сайловлардан олдин тушириб юбориш учун «ан-Нахда» «исломий» ҳаракатини мўлжал қилиб олиш учун сиёсий партяилар томонидан мотивация қилиниши мумкин. Фаоллардан бири бўлган Мухаммад Нур Муса намойишни «режим тарафдорлари ва уларнинг ҳамкорларини ан-Нахда ислоим партияси ҳаракатларини бузиб кўрсатиш учун йўналтирилган» «иблис ғояси» сифатида тавсифлайди. «Бу Туниснинг оқил кишиларини алдай олмайдиган, муваффақиятсизликка учрайдиган режадир», - қўшимча қилади у.
Бошқа бир аёл, Рауф Ал-Гизани ушбу талабни ан-Наҳда имижига путур етказиш учун «сайловдаги тиланчилик» деб атади. Унинг таъкидлашича, Тунис президенти Бежи Каиду Эссебсига яқин бўлган сиёсий партиялар бу қадамларни қўллаб-қувватлади ва одамларни бу даъватларга риоя қилмасликка чақирди.
Бошқача қилиб айтганда, мантиққа зид келсада, айнан «исломчилар» (улар ўзларини «мусулмон демократлар» деб атайди) эҳтимолий намойишга мухолифлик қилади, чунки ундан панд беришни кутади.
Шу аснода Тунис аёллари миллий Кенгаши раҳбари Радия Джербининг маълум қиишича, Шахсий мақом Кодексининг моддалари Тунис Конституция билан тасдиқланган ва оддий норозлик намойишлари билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Кўп хотинлиликни талаб қиладиган норозиликларга даъват қилишни «ақлсизлик шакли, патологик ҳодиса» деб атайди. Унинг айтишича, бу шунингдек, «шуни талаб қилаётганларнинг етарли даражада хабардор эмаслигини» кўрсатади ҳамда «бу Тунис жамиятининг турмуш тарзига ёки тунислик аёлларнинг ютуқларига таъсир этмайди» деб қўшимча қилди.
2017 йил декабрда Оила ва аҳоли ишларини бошқариш бўйича миллий Бошқарманинг сўнгги маърузасига кўра, Тунис никоҳ қуришни истамаслик даражаси энг юқори бўлган етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади, бу ерда ушбу кўрсаткич 60 фоизни ташкил қилади ва бу бошқа араб мамлакатлари билан таққослаганда жуда юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Маърузада айтилишича, ёлғиз аёллар сони мамлакатдаги 4,9 миллион аёлларнинг 2,5 миллиондан ортиғини ташкил қилади. Бу рақам 1994 йилдаги 990 минг кишидан бошлаб ўса бошлаган, бунда 25-34 ёшдаги аёллар орасида турмушга чиқмаганлик даражаси энг юқори.
Декабрда ўтказиган халқаро тадқиқотга мувофиқ, Тунис ёлғиз аёллар фоизи бўйича араб мамлакатлари орасида тўртинчи ва Шимолий Африкада биринчи ўринни эгаллайди.
Қолаверса, турли социологлар ва фаоллар айни дамда кўп хотинлилик муаммонинг ечими ҳисобланмаслиги исботлашда давом этади. Социолог Салоҳиддин бен Фарадж Alkhaleej Online га айтишича, «кўп хотинлилик бугунги кунда мавжуд бўлгмаган янги ижтимоий муаммолар пайдо бўлишига олиб келади».
Таъкидлаш жоизки, социологилар нимададир ҳақ. Кўпхотинлилик демография муаммолари оммавий равишда ёки никоҳсиз яшаш масалаларини ҳал қила олади деган оммабоп тушунчалардан фарқли ўлароқ, амалда бу, айниқса, замонавий жамиятда бундай оилавий модели қўллаб-қувватлайдиган анъанавий тузилмалар мавжуд эмас. Шунга қарамасдан, эътиборга олиш ва сўзсиз эътиборга олиш ва одамларга никоҳ қуриш имкониятини Шариатда рухсат этилгандай амалга ошириш имконини беради.