loader
Foto

Наср сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).



[1]. (Эй Муҳаммад!) Қачонки, Аллоҳнинг нусрати (мадади) ва ғалаба келганида...

Қўпчилик муфассирлар (ушбу): «Қачонки, Аллоҳнинг нусрати (мадади) ва ғалаба келганида...» оятида келган ғалаба - бу Макканинг фатҳ қилиниши, нусрат эса Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мак-каликлар устидан нусрат берганидир»,(Бу гапни Мужоҳид розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир ва Ибн Мунзир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 696-бет.) - деганлар.

Абу Бакр Асам: «Бундай бўлиши мумкин эмас. Чунки Макка ҳижратдан саккиз йил кейин фатҳ қилинган. Бу сура эса ҳижратдан ўн йил кейин нозил бўлган. Ўтган ишга «Қачонки, Аллоҳнинг нусрати (мадади) ва ғалаба келганида», дейилмайди. Аммо Аллоҳ таоло (бу билан) у зот алайҳиссалом-га берган бошқа фатҳларни ирода қилган», деган ёки шунга ўхшаш гапни айтган. Лекин    [иза жааъа насруллоҳи] ояти  [из жааъа] ( қачонки (доим сукунли ҳолда турадиган равиш юкламаси, ўтган ёки ҳозирги-келаси замон феъли олдидан ёки исм олдидан келади).  қачонки, вақтда, агарда.  шарт исми, ўзидан кейин келадиган жумлага изофа бўлади; кўпинча ундан кейин келаси замон маъносидаги ўтган замон феъли келади, кам ҳолатлар-да ундан кейин ҳозирги-келаси замон феъли келади). «Ал-қомус», арабча-ўзбекча қомусий луғат, 44-бет) маъносида бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас».

Араб тилида бу нарса жоиздир. Қуръонда [из] нинг ўрнида [изаа] кўп келган. Агар шундай бўлса, анавилар айтганларига кўра. уни Макканинг фатҳ қилинишига буриб тушуниш тўғри бўлади.

Ёки    [иза жааъа насруллоҳи] ояти «Аллохнинг нусрати келиб бўлди», деган маънони англатади.

Ёхуд (бу ўринда) зикр қилинган нусрат ва фатҳдан у зот алайҳиссаломга кейинроқ - (шу сурада) зикр қилинганидек. одамлар Аллоҳнинг динига гуруҳ-гуруҳ бўлиб кирганларида берилган фатҳлар ирода қилинган бўлиши мумкин.

Оятдаги    [насруллоҳи] ибораси «Аллоҳнинг мадади ва Унинг ўз душманларини хор қилиши» деган маънодадир.

Ёки    [иза жааъа насруллоҳи вал фатҳу] ояти - бу Аллоҳ таоло у зотни муваффақ қилган ишлардан пай-ғамбарликни кимга етказишга буюрилган бўлсалар, ўшаларга етказиш, у зотга бажаришни буюрган ишларни бажариш каби ишларнинг муваффақиятли адо этилишидир. Агар бу оят ана шу маънода бўлса, муфассирлар: «Аллоҳ таоло бу сура орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўлим хабарини берган», деганларига кўра, ўша ишларнинг муваффақиятли адо этилиши мазмун-моҳият жиҳатидан у зотга ўлим хабарини бераётган бўлиб қолади. (Бу оятнинг) далил сифатида келтириладиган жиҳати - биз тепада зикр қилиб ўтган важҳлардир.



[2]. одамлар тўп-тўп бўлиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрганингизда,

Муфассирларнинг айтишларича, бундан олдин исломга одамлар битта-битта киришган. Макка фатҳ қилингач, Унинг динига гуруҳ-гуруҳ, қабила-қабила бўлиб кирганлар. Бу оятни биз тепа-да зикр қилиб ўтган бошқа фатхдар, яъни юқорида мазкур ишларнинг муваффақиятли адо этилиши деб талқин қилиш ҳам мум-кин. Бунинг далили Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: «У зот: «Менга икки ойликма-софадан туриб (душманларимни) курқитиб кўйиш билан нусрат берилди. Бир ой олдимда, бир ой ортимда») - деганлар.(Соиб ибн Зайд шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен бошқа пайғамбарлардан бешта нарса билан афзал қи-либ қўйилдим: мен одамларнинг барчасига пайғамбар қилиб юборилдим. Ша-фоатимни умматим учун (охиратга) сақлаб қўйдим. Бир ойлик олдимдан ва бир ойлик ортимдан душманларимни қўркувга солиб қўйиш билан менга нусрат бе-рилди. Ер юзи менга намоз ўқиш учун жой ва (таяммум вақтида) покловчи қилиб берилди. Урушдаги ўлжалар менга ҳалол қилинди. Бундан олдин улар ҳеч кимга ҳалол бўлмаган»». Табароний. «Ал-муъжамул кабир», 7-жилд, 155-бет. Ҳайта-мий. «Мажмаъуз завоид», 8-жилд, 465-бет.)

Сўнгра «Қачонки, Аллоҳнинг нусрати (мадади) ва ғалаба келганида, одамлар тўп-тўп бўлиб, Аллоҳнинг дини (Ислом) га кираётганларини кўрганингизда...» оятларида кўп жиҳат-дан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўлим хабари бор. Хабарларда зикр қилинганки, бу сура билан у зот алай-ҳиссалом ўзларининг ўлимлари яқинлигидан бохабар бўлганлар.(Яъни шу сура нозил бўлиши билан у зот алайҳиссаломнинг қалблари у зотга яқинда вафот этишларининг хабарини берган.) ўша жиҳатлардан бири биз айтиб ўтганимиздек, (у зот бу суранинг) мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, ўз ажаллари яқинлашиб қолганини билганлар. Зеро, ўзларига буюрилган ишни) у зот алайҳиссалом тўла-тўкис адо этдилар, динни етказиш ва унга даъват қилишдан фориғ бўлдилар.

Иккинчи жиҳат шуки, у зот буни Аллоҳ таоло билдиргани учун билганлар. У Пайғамбар алайҳиссаломга маълум бир ало-матларни пайдо қилиш орқали у зотни бохабар қилган. Бизнинт ақл-идрокимиз англаб етмайдиган нарсани Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васаллам англаб етганлар.

Учинчи жиҳат шуки, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб динга кирганлари туфайли Пайғамбар алайҳиссалом уни шахсан ет-казишнинг машаққатидан қутилгач, ҳолбуки, бундан аввал бу ишни у зотнинг ўзлари бажарганлар, ана шу орқали, ўз ажал-лари келиб қолганини билганлар. Бу далолатнинг бир тури-дир. Унинг (суранинг) далолат қилиш жиҳати шуки, одамлар Аллоҳнинг динига гуруҳ-гуруҳ бўлиб кирганларида бу ҳолат Исломнинг ғолиб бўлгани ҳамда унга эътиқод қилувчилар-нинг кўпайганига ишора этган. Агар Пайғамбар вафот этади-ган бўлса, нусрат ва ғалаба улар ишонган диннинг заволга юз тутмаслигидан хотиржам бўлишга далолат эди.



[3]. дарҳол Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг ва Ундан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул этувчи Зотдир.

Баъзи муфассирлар бу оятни таъвил қилиб: «Раббингиз амри билан намоз ўқинг», деб маъно берганлар. Унинг асли биз юқорида зикр қилиб ўтганимиздек, тасбеҳ - бу Аллоҳ таолони халойиқларнинг барча сифатларидан ва Унга лойиқ бўлмаган васфлардан пок ва йироқ деб эътиқод қилишдир. Гўёки Аллоҳ таоло: «Унга сано айтиш билан Уни покланг, юксак сифатлар билан васфланг, Раббингиз сизга билдирган гўзал исмлар билан Уни зикр қилинг», демоқда.

[фа саббиҳ биҳамди Роббика] ояти «Субҳанал-лоҳи ва биҳамдиҳи!» деб айтинг», деган маънода бўлиши ҳам мумкин. Зеро, ҳадисларда келганки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳисаллам ўз дуоларида [Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи. Ва астағфируллоҳа ва атубу илайҳ]ни кўп айтар эдилар.(Яъни «Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Унга истиғфор айтаман ва тавба қиламан».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам [субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи. Ва астағфируллоҳа ва атубу илайҳ]ни кўп айтар эдилар. У зот шундай дедилар: «Раббим менга яқин орада умматимда бир аломат кўришимнинг хабарини берди. Бас, қачон ўша аломатни кўрсам [субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи. Ва астағфирул-лоҳа ва атубу илайҳ]ни кўпайтираман. Бас, мен уни кўрдим. (У:) [изажааъа насруллоҳи вал фатҳ]. У Макканинг фатҳидир». Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 6-жилд, 35-бет. Муслим. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», намоз китоби, 220-бет.)

Бунга сабаб шуки, [субҳаналлоҳ] ибораси Аллоҳ таоло ҳақли бўлган саноларнинг барчасини, Уни олийлик, улуғлик ҳамда буюклик билан васфлашни, барча айбу нуқсонлардан ва халойиқлардаги барча иллатлардан поклаб ёд этишни ўзида мужассам этадиган жамловчи иборадир. Аллоҳ таоло бандалари Уни ўзи ҳақли бўлган саноларнинг бар-часи билан васфлашдан ожизликларини билгани учун уларга бу жамловчи иборани жорий қилиб қўйган.

Шунингдек,[алҳамду лиллаҳи] ибораси ҳам бандаларга инъом қилинган барча неъматларнинг шукрини ўзида мужассам қиладиган жамловчи ибора бўлиб, уларнинг ўзлари-га берилган неъматларнинг шукрини биттама-битта адо этишдан ожизликларини, бу ишга қурблари етмаслигини билгани учун Аллоҳ таоло уларга бу иборани жорий қилиб қўйган.

[Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа оли Муҳаммад] жумлалари ҳам ана шу маънода тушунилади. Яъни У зот ўзининг «Албатта, Аллоу ва Унинг фаришталари Пайгамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар уам) унга салавот ва салом айтингиз!»,(Аҳзоб сураси, 56-оят.) - деган ояти билан бандаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишга буюрган. Уларда Пайғамбар алайҳиссаломга муносиб бўлган нарсани бажаришга имкон яратилмаган бўлгач, шу ишга Унинг ўзи бошчилик қилиши чуун улар «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад» дейишга бую-рилдилар. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

«Ундан мағфират сўранг!» ояти хусусида Абу Бакр Асам шундай деган: «Аллоҳ таолонинг «Ундан мағфират сўранг!» -деган сўзи шуни кўрсатадики, у зот алайҳиссалом ўз ишларида айрим камчилик ва нуқсонга йўл қўйганлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло у зотга ўша иш учун мағфират сўрашни буюрган».

Аммо бу жуда хунук гап бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи васаллам бирор нарсада нуқсонга ва бирор ишда камчиликка йўл қўйиш билан асло сифатланмайдилар. Аммо Аллоҳ таоло бир лаҳзалик ва кўз юмиб-очгунчалик муддатда ҳар бир кишига ўзининг неъматлари, фазлу марҳамати ва яхшиликларидан шундай нарсаларни бериб қўйганки, ҳатто узоқ умр кўрса ҳам, уларнинг энг кичигини бўлсада, лоақал бир донасининг шукрини адо қилишга унинг имконияти ҳам, тоқати ҳам йўкдир.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ўзи берган неъматларнинг шукрини адо этишда у зот алайҳиссалом нуқсонга йўл қўйган бўлишлари мумкинлиги эътиборидан мағфират сўрашга буюр-ди. Ёки бу мағфират сўраш у зотнинг ўзлари учун эмас, уммат-лари учун бўлиши мумкин.

Борди-ю, бирор киши эътироз билдириб: «У зотнинг аввалги ва охирги гуноҳлари кечирилган, деб айтиб қўйилган бўлса-да,(Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ушбу оятга ишора қилаётган бўлса ажаб эмас: «(Эй Муҳаммад!) Биз Сизга аниқ фатҳ (ғалаба) бахш этдик. (Бу фатҳ) Сиз учун Аллоҳнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни кечиши, Сизга Ўз неъ-матини мукаммал қилиб бериши, Сизни Тўғри йўлга ҳидоят қилиши учундир» (Фатҳ сураси, 1-2-оятлар.) у кишига истиғфор айтишни буюришдан қандай маъно бор?» - дейиши мумкин. Бунга икки томонлама жавоб берилади: би-ринчиси шуки, Аллоҳ таоло у зот алайҳиссаломни ўз умматла-ри ҳақига истиғфор айтишга буюрган бўлиши мумкин. Бунинг мисоли «ва ўз гуноҳингиз учун уамда мўмин ва мўминалар(нинг гуноҳлари) учун магфират сўранг!»,(Муҳаммад сураси, 19-оят.) - оятидир.

Ёхуд Аллоҳ таоло агар у зот алайҳиссалом истиғфор айтишни ўзларига лозим тутиб олсалар ҳамда унда бардавом бўлсалар, у кишини мағфират қилишни ваъда қилган бўлиши эҳтимоли бор.

[иннахУ каана тавваабаа] ояти «У азал-азал-дан тавбаларни қабул қилувчи эди, мўътазилийларнинг «У зот кейин тавбаларни қабул қилувчига айланган», деган гапларига мувофиқ Ўзи касб қилган ва яратиб олган ишлар сабабидан тавбаларни қабул қилувчига айланган эмас», деган маънони англатади. Мўътазилийлар: «Агар халойиқ гуноҳ қилиб, (шу гунохдарига) тавба этсалар, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қа-бул қилади. Аммо ундан аввал (Аллоҳ таоло) тавбаларни қабул этувчи бўлмаган», дейдилар.

Сўнгра оятда келган [тавваабан] лафзи «орттириш, кўпайтириш» шаклида келган бўлиб, «тавбанинг кетидан тав-бани қабул қилади» деган маънодадир. Яъни агар бандаси бир марта тавба қилса, сўнг гуноҳга қўл уриб осийлик қилса, сўнг-ра иккинчи ва учинчи бор, ҳатто ундан ҳам кўп марта тавба қиладиган бўлса, албатта, У зот унинг тавбасини қабул қилади.

Иккинчиси,[тавваабан] лафзи «У Қайтарувчи зот бўлиб, бандаларни гуноҳ ишлардан тавба қилишга қайтаради. Яъни уларни тавба қилишга муваффақ қиладиган зот Удир», деган маънода бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло (бу ўринда) [ғоффаарон] демасдан [тавваабан] деди. Ҳозирги каби гапларда [иннаҳу каана ғоффаарон] дейилса, тўғри бўлар эди.(Чунки оятда бундан олдин «Ундан мағфират сўранг!» дейилган.) Зеро, бошқа бир оятда    [фа қултустағфиру Роббакум.]

[Иннаҳу каана ғоффаро] (Бас, дедимки: «Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли Зотдир» (Нуҳ сураси, 10-оят).) бўлиб келган. Бироқ бизнинг фикри-мизча, бундай келишининг мазмуни шуки, (бу ердаги) мағфират сўрашдан мурод, «Астағфируллоҳ!» дейиш эмас, аммо У Зотга тавба қилиш билан бирга Ундан мағфират сўрашдир. Чунки У тавбаларни қабул этувчи Зотдир.Эҳтимол, бу ерда измор (Измор: эллипсис (сўз ёки гап бўлагининг гапда тушиб қолиши). «Ал-қо-мус», арабча-ўзбекча қомусий луғат, 38-бет.) мавжуддир. У зот гўё: «Ундан мағфират сўранг ва Унга тавба қилинг! Зеро, У тавбаларни қабул этувчи Зотдир», дегандек бўлади. Бинобарин, Аллоҳ таоло саволда мағфират сўрашни зикр қилиш билан кифояланиб, жаво-бида уни зикр қилмаган. (ъни иншоий (буйруқ маъносини ифодаловчи) гап бўлмиш - «Ундан мағ-фират сўранг!» жумласида мағфират сўрашни зикр қилиш билан кифояланиб, унинг жавоби бўлмиш «Зеро, У тавбаларни қабул этувчи Зотдир» жумласида уни зикр қилмаган бўлиши мумкин).Гапда бу каби ишлар жоиздир.

Сўнгра «дин» бир исм бўлиб, хоҳ тўғри бўлсин, хоҳ нотўғри. инсон унга эътиқод қиладиган нарсага айтилади. Шунга кўра. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга - ўзингизнинг динингиз, менга - ўзимнинг диним»,(Кафирун сураси, 6-оят) деб, ўзлари эътиқод қила-диган нарсани ўзларига, кофирлар эътиқод қиладиган нарсани уларга нисбат берганлар. Аммо «тўп-тўп бўлиб, Аллоҳнинг ди-нига кираётганларини...» оятида диннинг Аллоҳ таолога нис-бат берилишига келсак, чунки у Унинг ўзи бандаларига буюрган ва уларни чақирган диндир. Шунинг учун ҳам (дин) бу ерда Аллоҳга боғлаб зикр қилинди. Яна хам Аллоҳ билувчироқдир!

Имом Мотуридийнинг

Таъвилот ал-Қуръон китобидан

Алоуддин Ҳофий таржимаси