loader
Foto

Яқин Шарқдаги низолар сабаби ёшлар сонида

Низоларга тўла Сурияда аҳолининг ўртача ёши 20 ёшни ташкил қилган бир пайтда, нисбатан барқарор бўлган қўшни мамлакат Ливанда демографик ёш ўртача 30 ёшни ташкил қилади.

Морланднинг кўрсатишича, Ливан аҳолисининг ўртача 20 ёш атрофида бўлган пайтлар кўп йиллик фуқаролик урушини бошидан кечирган. Эндиликда Ливанда аҳолининг ўртача ёши 30 ёш, гарчи у ерда низо учун шарт-шароитлар мавжуд бўлсада (худди ўша халқаро ўйинчилар, диний-этник тафовутлар) Ливан аҳолининг ўртача ёши 20 ёшни ташкил қиладиган Сурияда рўй берганидек, урушга тортилмади.

Морланднинг сўзларига қараганда, АҚШ ва Европа да миллатчиликнинг ўсиши аҳолининг қариши ва туғилиш кўрсаткичлари пасайиши билан боғлиқ.

«Агар ишчи кучи тақчиллигини тўлдириб турган жўмрагини ёпиб қўйсангиз, бу улкан иқтисодий оқибатларга олиб келади. Агар уни ёпиб қўймасангиз, ҳозирги кунда Европада кузатилаётган каби популистик ҳукуматга эга бўласиз».

«Инсонлар оқими» номли китобининг тақдимотида сўзга чиққан Морланд ғарб мамлакатлари узоқ муддатли истиқболда дунёнинг қолган қисмидан муҳожирлар киритмасдан гуллаб-яшнайдиган, фарзандсиз ёки кичик оила бўлиши мумкин эканлиги ҳақида ғоя амалга ошиши мумкин эмас.

У эслатиб ўтадики, АҚШда айнан ирқий ва иммиграцияга муносабат Трампнинг Оқ уйга киришига ёрдам берган. Бироқ муҳожирларнинг фарзандлари кўп бўлишидан хавотир ортиқча бўлиб, реал воқеликка мос келмайди.

«Энг ажабланарлиси шундаки, Латин Америкасидан келган ва АҚШда қўним топган муҳожирлар пировардида туғилиш кўрсаткичлари коэффициенти пасайишига эга бўлади. Бутун дунёда муҳожирлар янги уйлари туғилиш кўрсаткичлари коэффициентларини қабул қилади».

Бу муҳим ва қизиқарли далил мусулмонлар миграцияси ҳақида гапирилганда ҳам ёдда тутилиши лозим. Кўпинча мусулмон муҳожирлар орасида туғилиш кўрсаткичлари юқорилиги ғарб мамлакатлари мусулмонлар қўлига ўтиб кетишига олиб келади деган фикр ҳукмронлик қилади. Айримлар бундай истиқболга қўрқув тўла кўзлар билан, бошқалар эса умид билан қарайди. Аслида эса, мусулмон мигрантлар бирон мамлакатда муқим ўрин топиши билан, уларнинг қўшниси бўлган мусулмон бўлмаган миллатлар билан бир хилда фарзанд кўришни бошлайди. Шундай экан, Европада оқ танлиларнинг ўрнини мусулмонлар тўлиқ эгаллайди деган фикр умуман асоссиздир.

Морланд шунингдек, Хитойнинг битта бола кўриш борасида мажбурлаш сиёсати ҳам Хитой аҳолисиснини чеклашда кераксиз чора деб ҳисоблайди.

«Битта бола сиёсати қабул қилинишидан ўн йил олдин туғилиш даражаси 6 фоиздан 3 фоизга тушганди. Хитойда, эҳтимол, 20-30 миллион нафар йигирма ёшлилар кўпроқ бўлган бўларди».

Келажакдаги аҳолишунослик борасида умумий тенденцияларга келадиган бўлсак, Морланд башорат қиладики, дунё яқинда «кулрангроқ» бўлиб қолади, унда яшиллар (мусулмонлар) кўпроқ бўлади ва у ирқий жиҳатдан оқлиги камаяди.

Шуни қўшимча қилиш керакки, Морланд тадқиқотларини ҳозирнинг ўзида барча мусулмон мамлакатларга нисбатан қўллаш мумкин. Масалан, айнан ҳозир Туркия статистика институтининг ахбороти босиб чиқарилди. Бундан ташқари, Туркия аҳолиси қариб бормоқда (бу жараён аллақачон бошланган), лекин шундай бўлса ҳам, Туркия ғарб мамлакатлари билан таққослаганда анча ёш ҳисобланади. Бироқ бунда, агар Туркиянинг ривожланган ғарбий қисмини асосан аҳолининг ўртача ёши қўшни Сурия билан бир хил – 20 ёш бўлган қурдлар истиқомат қиладиган жанубий-шарқий қисми билан таққослайдиган бўлсак, бу яққол кўзга ташланади. Бу бизга Туркияда эҳтимолий беқарорликни қаердан кутиш мумкинлигини ишора қилади.

Якунда шундай хулоса чиқариш мумкинки, қариб бораётган аҳоли ҳам, аҳоли таркибида ёшларнинг ҳаддан ташқари кўплиги ҳам исталган мамлакат жамиятига хавф солиши мумкин. Пировардида, демография мамлакат ҳолати учун жавоб берадиган омиллардан биттаси, холос.