loader
Foto

СССР ва АҚШ ўртасидаги Исроил давлати

Балфур декларациясини тасдиқлаш бирор бир кучлироқ давлат зиммаси-да турар эди, чунки бир парча қоғозни кучли қилиш фақат кучли қонунга муҳтождир, аслида у бир парча қоғоз-ку ...!

- АҚШ президенти Калвин Кулидж 1925 йилда, «Сан-Ремо» келишувини ратификация қилди ва шу тариқа «Исроил давлати» тан олиниши АҚШ қонунчилиги бўйича қонуний мажбуриятга айланди-қолди. «Синедрион» Фаластин маъмурияти Балфур декларациясига қарши уйишма олиб бориш орқали жаҳон тарихини қайта ёзишга уринаётган бир пайт-да, келишувни янгилаш орқали Американинг Исроил давлати олдидаги тарихий мажбуриятини кучайтириш зарурлигини таъминлади.

Ингилизлар яҳудийларга Фаластин ерида давлат қурушга эмас, шунчаки яшаш учун қўним топишлари учун рухсат берган эди, чунки улар аллақачон араблар бунга жиддий ва қаттиқлик кўрсатишини тажрибали мутахассислар сифатида тушуниб етган эди, ундан ташқари нефт-қора олтин олди сотти ишлари устида қўйилган келишувлари, келгинди яҳудийларга давлат қурушига ёрдам беришларидан кўра анча муҳимроқ эди, бу хусусан АҚШ учун ҳам унчали фойдали иш эмас эди, лекин келишув қоғозчалари баъзан мажбурлаб турар эди.

Сионистлар буни жуда яхши кузатиб-мулоҳаза қилиб турган эди, шунинг учун улар Франсуз ва СССРдан келадиган дастакларга муҳтож эди. СССР - Сталинни сионистлар қаноатлантирдилар, Сталин ҳам буни ўзига катта фурсат, деб билган эди, чунки у Британиянинг дунёда содир бўлаётган глобал сиёсатида олиб бораётган империализмга чек қўйиш сиёсатига «стоп» тугмасини босолмосада; камида буни бузишни уддалай олишига ишонган бир катта ҳокимлигини билар эди, айниқса Винстон Черчилнинг қилган ишларига. Шунинг учун сионистларга аввал Татаристондаги Қрим шаҳрида давлат қурмоқчи бўлди, чунки у ерда яҳудийлар кўп эди ва совет давлати, оврупада яҳудийларни у ерга тўплаши ҳам қулай эди, бошқа тарафдан Америка ҳам буни босим билан таклиф қилар эди, чунки урушдан кейин СССРнинг ташқи қарзлари жуда кўп эди. Аммо, давлат қурушга кўз тиккан яҳудийлар буни қабул қилмади, фақатгина Фаластин, дедилар.

Сталин Ўрта шарқда бўлса ҳам уларнинг давлати қурулиши учун ёрдам беришини айтди, чунки унинг иккинчи мақсади Ўрта Шарқада коммунист тузумида бир давлат қуриб, ўша ерда яҳудий ва араб миллатлари бир синф бўлиб яшаши муҳим эди, динлари ва ирқлари унга муҳим эмас эди...

1948 йил «Араб Иттифоқи»дан кейин араблар (5 та давлат Миср, Сурия, Урдун, Ливан, Ироқ) ҳали қурулмаган «Исроил давлати» даъвосида бўлган яҳудийлар эълонидан кейин, эртаси кунидаёқ уларга қарши уруш очди. Ингилиз мандадлари тугаб петрол келишувларидан мамнун қолиб келишувни пухта қилиб чиқиб кетаркан барча қурол-аслиҳаларини арабларга топшириб ва яна керак бўлса қурол-яроқ билан дастак қилиш аҳди билан араб диёрларидан аллақачон чиқиб кетишган эди. Америкаликлар ҳам Труманни ушбу фактлар билан ишонтирди. Лекин орага Сталин кирди...

Сталин сионистларга «Иккинчи Жаҳон» урушидан немислардан қолган ғанималарни сотиш эвазига ёрдам беради, чунки у айниқса ингилизларга ва Черчилнинг хунук ишларига қарши эди, яҳудийларга ЧехоСлавакиядаги ниҳоятда катта миқдорда қурол-аслиҳалар сотади; ҳарбий учоқлар, ўқ-донлар ва ҳоказо... Сталин буни ЧехоСловакиядаги Ком.Партия бошлиғи асли яҳудий бўлган Спанскийга буйруқ бериб қилдирган. Шунингдек урушда қатнашган ветеран-собиқ тажрибали аскарлардан айрим қайдларга кўра 4 минг яна бошқаларда 4 миллион, дейилган... Сталин Бен Гурионга кема борадиган бир порт тайёрлашини тайинлайди, шу орқали унга айтилган-сотилган немисларнинг қуроллари етиб боради. Бу ишларнинг барчаси ноқонуний-норасмий йўл билан, бирорта халқаро кузатувчи ташкилотнинг кузатувида бўлмаган ҳолда амалга оширилган... Бен Гурион советлардан қурол-яроқ олмаганида араблардан «Исроилни» аниқ ҳимоя қилолмас эди!

Ингилизлар мандатидан кейин араблар Фаластиннинг 3/2 қисмига эга бўлган эди, аниқроғи янги Урдун давлати ҳудудига ўтган эди, яҳудийларга эса 4/1 қисми берилган эди. Сионистлар етакчиси-президенти Да-вид Бен Гурион «Исроил давлатини» эълон қилганда - уруш бошланди, араблар дарҳол уруш қилиб бир-неча кунда Яфога (Тел-Авивга) етиб боришди, сионистлар СССР ва Франциядан ёрдам кутар эди... франсузлардан ҳам махфий ёрдам берилди, лекин Сталин юборган немис қуроллари, учоқлари, аскарлари тез вақтда Фаластиндан арабларни қувиб чиқди, ҳатто араблардаги - Урдунга берилган шарқий Қуддус ҳам тортиб олинди, араблар яҳудийлардаги қурол ва учоқларни кўргач қўлларидаги милтиқ ва минган отлари билан қочишга мажбур бўлишди.

Сталин яҳудийларга катта пул миқдорига қуролларни сотиб кейин у ерда коммунист давлатини қурмоқчи эди. Бу орада урушни тугатиш учун БМТ асамбеляси тез қарор олиши лозим эди, Сталин ва унга тобеъ бўлган давлатлар «Исроилни» давлат, деб тан олинишига овоз беришга тайёр эди, зотан Сталин ҳам бунга тезроқ қарор олинишига босим ҳам берар эди. АҚШ ва Британияга бу унчалик манфаатли эмас эди, чунки ўртада араблар билан петрол келишувлари завол топиши хавфи бор эди, бошқа тарафдан Ротшилд оиласининг сармояси Британия банкларини оёқда тутар эди...

Яҳудийларда янги ташкил қилинган «Мосад» ташқи истихборати АҚШдаги Рокфеллер оиласига мурожаат қилди, аниқроғи «шантаж» билан уларни ҳам БМТда овоз беришга ёрдам берилиши учун Иккинчи Жаҳон урушида Адолф Гитлер билан иш бирлиги исботланган ҳужжатларни бутун оламга хабарларда эълон қилмаслик шарти билан кўмак бериш ҳақидаги келишувни уддалайдилар, натижада Рокфеллер оиласига қарам бўлган Лотин Америка давлатлари - оиланинг буйруғидан кейин БМТ ассамбелясида овоз беришди ва БМТ «Исроилни» давлат, деб тан олди. Буни қаранг-ки, 2000 минг йиллик давлатсиз дарбадар-қувғинликда юрган яҳудийлар тарихида янгилик пайдо бўлди, одамлар тарафидан қўлланиб сохта давлатига эга бўлдилар: «..., одамларнинг арқони-аҳди билан (яъни ёрдами билан), ...»(Оли Имрон: 112). Албатта, одамларнинг ёрдами Аллоҳнинг ёрдами эмас, охиратга боғланган арқон эмас, дунё арқонлари билан ёрдам олган, буни диндорлар яхши тушуниб етади.

Тарихдаги энг катта хато қилинган қарорнинг санаси 1948 йил, 14 май ойида сохта бир «Исроил давлати» эълон қилинди.

Америка перзиденти Труман бу машъум хабар эълон қилинишдан бир неча дақиқалар олдин, яҳудийларнинг йирик одамларини ҳузурига чақириб улардан шукр ва салом эшитгач шундай дейди: «Мен сизларнинг Сирусингизман - Буюк Кирман», деб, худди ўзини ўтмишда Бани Исроилни Бобилликлардан озод қилиб Фаластинга қайтшга рухсат берган қадимги форс қиролига ўхшатди.

Мил. ав. 538 йилни эсланг, бобилликлардан яҳудийларни қутқариб уларга эркинлик берган Форс подшоси Кир эди, гўёки Труман ўзини Кирга ўхшатди. Гўёки тарих яна такрор бўлгандай...

Лекин Сталин яҳудийлар Америкага мойил бўлганини ва улар билан кучли алоқалар қилганини кўргач, уларга қарши Совет ўлкаларида яна таъқиб ва сургун ишларини бошлади, чунки яҳудийлар унга нонкўрлик қилганини ҳазм қилолмади. Токи 1953 йилгача совет ҳудудларида яҳудийлар таъқибга олинди, «Мосад» эса СССРнинг катта душманига айланди.

Умар Шоҳирнинг

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан