loader
Foto

Даниёл алайҳиссалом: Шерлар асири...

Кўпгина тарих ва сийрат аҳли Даниёл алайҳиссалом Бани Исроилга юборилган пайғамбарлардан бўлиб Бухтанассор II замонида бўлган, дейишади. Бироқ унинг аниқ бир тарихдаги муддати айтилмаган, барчаси ихтилофлидир. Фақатгина у киши Довуд ва Закариёгача бўлган орадаги замонда келгани аниқ айтилган. Ривоятларда Даниёл шахсиятида икки-уч киши ҳақида келган:

1.    Катта Даниёл: Бобилга сургун қилинганлар ичида бўлган, лекин ёш бўлган.

2.    Баъзи ривоятларда Бухтанассор Қуддусни олганда у киши ўлган ҳолда эди, деган ривоят ҳам бор.

3.    Кичик Даниёл: Сургундан кейин Бани Исроил қавмида Бобилда туғулган.

-    Биринчи киши ҳақида: У ёшлигида Бани Исроил билан Бобилга сургун бўлган, кейинчалик у ерда Бухтанассор бир туш кўради, ҳатто уни эслолмай қолади, кейин салтанатидаги барча мунажжим, коҳин, олимларни чақиртириб қандай туш кўрганини ва унинг таъбирини улардан талаб қилади, бўлмаса уларни ўлим билан таҳдид қилади, улар жавоб беролмагач Даниёл у сўраган нарсани айтиб беради ва қолган одамларни ҳам ўлимдан қутқариб қолади. Шундан кейин у Бухтанассор қасрида маслаҳатчи бўлиб қолади, токи Бобил давлати қулаб форслар империяси Кир II ва ундан кейин Дория замонигача.

-    Иккинчи киши: Демак у Қуддусда вафот этган, Бобилга етиб бормаган.

-   Учинчи киши: Бир кун Бухтанассор туш кўради, тушида бир бола туғулиб унинг салтанатини бузиши ҳақида мунажжимларидан таъбир олади: Бугун бир ўғил бола туғилади, у салтанатингизни қулатади. Шунда у, айни у кечада туғулган барча ўғил болага ўлим фармонини беради. Даниёл ҳам у кечада туғулган эди, уни шерлар қафасига отади, бироқ шерлар уни тегмайди, сўнгра Аллоҳ уни онасига қайтаради... шунинг учун у шерлар асири, деган ном олган!

У киши ҳақида келган аксар ривоятлар Аҳли китоблардан келган, кўпроқ Насоролар Инжил пайғамбарларидан, деб - ёдга олади. Аҳмад ибн Абдулҳалим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу Даниёлнинг нубувватидир. Унда Масиҳ Исонинг башорати ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратлари бор. Ҳамда унда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг умматининг сифати ҳақида батафсил маълумотлар бор, зикр қилсак жуда узун бўлиб кетади. Дарҳақиқат уни мусулмонлар Ироқни фатҳ қилганда ўқиганлар. Бу ҳақида улардан бўлган олимлари -Абул Олия айтиб ўтган».(«ал-Жавобус саҳиҳ лиман баддала динал Масиҳ», 5/275-281.)

Форсда «Тустар»(Ҳозирги Эроннинг жанубий ғарбидаги шаҳарлардан бири) фатҳ қилинганида мусулмонларда машҳур қиссалар бор, Абу Зиноддан: «Абу Бурда ибн Абу Мусо ал-Ашъарийнинг қўлида бир узук кўрдим. Узук устида икки шер орасида бир киши бор эди, шер-лар у кишига оғиз очиб турарди. Абу Бурда айтади: Бу ўша кишининг узуги эди, мана шу шаҳарнинг одамлари даъво қилганидек у - Даниёл. Уни Абу Мусо у кишини кўмган куни олиб қўйган.

Абу Мусо узукдаги нақш ҳақида шаҳар аҳлидан сўраган экан: «Даниёл -салтанатидаги Шоҳга мунажжимлар ва олимлар келиб: фалон ва фалон кечада бир ўғил бола туғулиб у сенинг салтанатингни ўяди ва уни бузади, дебди. Шунда у: Аллоҳга қасам, ўша кечада бирорта ўғил бола туғулса уни ўлдираман, деди. Шундан кейин Даниёлни олиб шерлар галасига ташлаб беришади, шерлар унга тегмайди, фақат оғзини очиб қолишди, болага зарар беришмади. Унинг онаси келди, икки шер унга қараб оғзи очиқ нафас олиб турарди. Аллоҳ уни мана шу етган нарсалардан қутқарди». Абу Бурда айтади: Абу Мусо айтди: «Ўша шаҳарнинг аҳли айтдики: Даниёл Аллоҳнинг ўзига берган ушбу неъматни унутмаслиги учун - ўзи ва оғзини очиб турган ҳолдаги икки шерни узугининг устига нақш қилиб чизган».(Ибн Касир, «ал-Бидояту ван-ниҳоя», 2/379)

Холид ибн Динордан, Абул Олиядан, у айтди: «Тустарни фатҳ қилганимизда Ҳурмузоннинг байтул молида тобут устида ўлиб ётган кишини топдик. Бош тарафида унинг китоби бор эди. Уни Умар ибнул Хаттоб розиааллоҳу анҳуга олиб бордик. Унга Каъбни чақирдик, у арабчага ўгирди. Араблардан уни биринчи ўқиган киши мен бўлдим. Уни худди мана бу Қуръонни ўқигандай ўқидим». Абул Олияга шундай дедим: Унда нима бор эди? Айтди-ки: «Тарихингиз, ишларингиз, динларингиз, мақол-ларингиз ва кейин бўладиган ишлар». У кишини нима қилдингиз? - де-дим: «Кундузи ўн учта турли ерда қабр қазидик, тун бўлганда уни дафн қилиб барча қабрларни текис қилиб кўмдик. Уни одамлар очмасин деб яширдик»,(Бу иш - одамлар фитналанмаслиги учун Умар ибнул Хаттоб амри билан бўлган. (Аҳмад ибн Аб-дулҳалим, «Фатаво», 15/154)) деди. Ундан нима кутардилар? - дедим: «Осмондан ёмғир ёғмаса, тобутдан чиқаришар эди ва уларга ёмғир ёғар экан», деди, мен яна: «У кишини ким деб ўйлагансизлар», дедим: «Даниёл, деган киши», деди. Шунда айтдим: Уни қачон ўлган деб топдинглар? - дедим: «Уч юз йил», деди. Бирор нарсаси ўзгармаганмиди? - дедим: «Йўқ, фақатгина бўйни охиридаги баъзи сочлари, пайғамбарларнинг гўштларини ер чиритмайди ва вахший-йиртқичлар ҳам емайди».(Байҳақий, «Далоилун-нубувват», 1/381.)

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу санад Абул Олиягача саҳиҳдир. Лекин, агар унинг белгиланган тарихи уч юз йил бўлса; у пайғамбар эмас. Балки солиҳ бир кишидир. Чунки Бухорийда келган очиқ ҳадисда Исо ибн Марям билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орасида пайғамбар йўқ эди. Улар орасидаги вақт тўрт юз йил эди, олти юз йил ва олти юз йигирма йил ҳам дейилган. Унинг вафотининг тарихи саккиз юз йил бўлиши мумкин, мана шу Даниёл замонига яқинроқдир. Агар у Даниёл бўлса иш мана шундай тушунилади. Бўлмаса у бошқа кишидир, ёки пайғамбар ёки солиҳлардан. Лекин гумонлар уни Даниёл эканига яқинлаштирди. Чунки, Даниёлни форсларнинг шоҳи тутиб олган эди ва унинг ҳузурида қамоққа олинган эди, деб айтиб ўтдик. Абул Олиягача бўлган саҳиҳ санад билан ривоят қилинадики: унинг бурни бир қаричдан узунроқ эди. Анас ибн Моликдан яхши санад билан келган яна бир ривоятда: «унинг бурни бир тирсакдан узунроқ эди», дейилган. Эҳтимол у киши ушбу муддатлардан ҳам қадимги пайғамбарлардан бўлиши мумкин. Аллоҳ билгувчироқ».(Ибн Касир, «ал-Бидояту ван-ниҳоя», 2/40.)

Умар Шоҳирнинг

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан