Бир киши ўтирган аёлни хотиним деб ўйлаб, ишора қилиб: “Эй, Зайнаб талоқсан” деса, кейин у ўтирган аёл уни хотини бўлиб чиқмаса, у кишининг аёли Зайнабга талоқ воқе бўлади. Чунки, аёлни исмини айтиш билан талоқ қўйилаётган шахс аниқ бўлди.
وَلَوْ رَأَى شَخْصًا ظَنَّ أَنَّهُ امْرَأَتُهُ عَمْرَةُ فَقَالَ يَا عَمْرَةُ أَنْتِ طَالِقٌ وَلَمْ يُشِرْ إلَى شَخْصِهَا فَإِذَا الشَّخْصُ غَيْرُ امْرَأَتِهِ تَطْلُقُ لِأَنَّ الْمُعْتَبَرَ عِنْدَ عَدَمِ الْإِشَارَةِ الِاسْمُ وَقَدْ وُجِدَ.
“Бир киши бир шахсни кўриб, хотиним Умра деб ўйлаб: “Эй, Умра сен талоқсан” деди ва унга ишора қилмади. Натижада у бошқа аёл экан. Бас, у исми айтилган аёл талоқ бўлади. Чунки, ишора йўқлигида эътиборга олинадиган нарса, исмдир. У эса, мавжуддир”.