Бир киши аёли томонга ишора қилиб: “У кўр аёлимга талоқ” деса-ю, у аёл кўр бўлмаса, ишора қилган аёлига талоқ воқе бўлади. Чунки, ишора пайтида исм ва сифатлар эътиборга олинмайди.
وَلَوْ كَانَ لَهُ امْرَأَةُ بَصِيرَةٌ فَقَالَ امْرَأَتُهُ هَذِهِ الْعَمْيَاءُ طَالِقٌ وَأَشَارَ إلَى الْبَصِيرَةِ تَطْلُقُ الْبَصِيرَةُ وَلَا تُعْتَبَرُ التَّسْمِيَةُ وَلَا الصِّفَةُ مَعَ الْإِشَارَة.
“Бир кишини кўзи соғлом аёли бўлса, у: “Бу кўр аёл талоқ” деб, кўзи соғлом аёлига ишора қилса, кўзи соғлом аёл талоқ бўлади. Чунки, ишора бўлганда исм ва сифатга эътибор берилмайди”.