loader
Ўшал кунда бир чеҳралар қўрқувчидир.
Улар амал қилуви ва чарчавчидир.
Улар ўта қизиган оловга кирарлар.
Улар қайнаб турган булоқдан суғориларлар.
Уларга тикандан бошқа таом йўқ.
У на семиртирмас ва на очликни кетказмас.
Ўшал кунда бир чеҳралар неъматланувчидир.
Улар ўз ишларидан розидир.
Улар олий жаннатдадир.
Унда улар бекорчи гапни эшитмасдир.
Унда оқиб турган булоқлар бор.
Унда баланд-баланд сўрилар бор.
Ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бор.
Ва саф-саф тизилган ёстиқлар бор.
Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бор.
Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?
Ва осмонни қандоқ кўтарилганига?
Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига?
Ва ерни қандоқ текислаб қўйилганига?
Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан.
Сен улар устидан ҳукмингни ўтказувчи эмассан.
Лекин, ким юз ўгирса ва кофир бўлса.
Бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир.
Албатта уларнинг қайтиши Бизгадир.
Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Биздадир.