Бу сурада инсонлар ва жинларнинг ёвузлари, яъни шайтонларидан омонда бўлиш учун Аллоҳдан паноҳ сўраш таълимберилади. 6-оятдан маълум бўлишича, жинларнинг шайтони бўлганидек, одамларнинг ҳам шайтони бўлар экан. Ҳар икки тоифанинг иши ҳам одамларнивасваса қилиб йўлдан оздиришдир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
1. (Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо
2. одамлар Подшоҳига,
3. одамлар Илоҳига
4. (инсон Аллоҳни эслаганда) чекиниб, (эсламаганда) васваса қилувчи (шайтон) ёвузлигиданки,
5. (у) одамларнинг дилларига васваса солур.
6. (Ўзи) жинлар ва одамлар жинсидандир»*.
* Ривоят қилинишича, яҳудийлардан Лабид ибн ал-Аъсам деганбир мунофиқ ўзини мусулмон кўрсатиб, Пайғамбар ҳузурларига келиб-кетиб юрар ва баъзи ҳожатларини адо этишда хизмат қилиб турар экан. Уни қўлга олиб бир гуруҳ яҳудийлар Расул (а.с.)нинг тўкилган сочлари ва тароғидан синиб тушган тишларини қўлга туширадилар ва шу нарсаларга сеҳр жодуқилиб бир эски қудуққа ташлайдилар. Шундан кейин Расул (а.с.)нинг сочлари тўкилиб, олти ой бетоб бўлиб ётиб қоладилар. Бир куни икки фаришта келиб, бири тиззалари рўпарасига, иккинчиси бош томонларига ўтириб бир-бири билан савол-жавоб қилишади. Бири:
– Унга нима бўлибди? - деса, иккинчиси:
– Сеҳрланибди, – дер эди.
– Ким сеҳрлабди?
– Лабид ибн ал-Аъсам исмли бир яҳудий.
– Сеҳрни нимага ўқибди?
– Тўкилган сочлари ва тароқ тишларига.
– Сеҳр ўқилган нарсалар қаерда?
– Зарвон номли қудуқда.
Шундан кейин одам юбориб кўрсалар, ҳақиқатан, ўша қудуқда соч толалари, тароқ тишлари ва нина суқилган яна ўн иккита тугун бор экан. Шу пайтда Аллоҳ таоло мазкур икки сурани нозил қилади. Жаброил (а.с.) сураларни ҳар бир марта ўқиганида, биттадан тугун ечилар экан. Шундай қилиб, ўн икки марта ўқиганларида, дарддан бутунлай фориғ бўлиб кетган эканлар (Мд.).