loader
Foto

Миср ва Европа Иттифоқи ўртасида 67,7 миллиард евролик шартнома имзоланди

Бу ҳақда Миср Бош вазири Мустафо Медбули пойтахт Қоҳирада ўтказилган Миср-Европа инвеститсия конференсияси якунлари бўйича матбуотга берган брифингда маълум қилди.

Мазкур конферентсияда Миср Президенти Абдулаттоҳ ас-Сиси, Европа Иттифоқи комиссияси раиси Урсула фон дер Леен ва Миср Бош вазири Мустафо Медбули ва бошқа кўплаб вакиллар иштирок этди.

Европа Иттифоқининг Қоҳирадаги делегацияси томонидан берилган баёнотда, конференсия Миср ва Европа Иттифоқи ўртасида 2024-йилнинг март ойида сиёсий ва иқтисодий соҳаларда келишилган стратегик ва кенг қамровли ҳамкорликнинг биринчи муҳим натижаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Миср Президенти Сиси конференсияда сўзлаган нутқида ўз мамлакати билан Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқалар ҳамкорликнинг турли соҳаларида ривожланганлигини таъкидлади.

У шунингдек, март ойида икки томон ўртасидаги муносабатларни стратегик ва кенг қамровли шериклик даражасига кўтаришни мақсад қилган сиёсий декларация имзоланганини эслатди.

Конференциянинг якуний йиғилишида сўзга чиққан Бош вазир Медбули билан икки томонлама манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш учун конференсияни ҳар йили ўтказиш нияти борлигини айтди.

Қайд этилишича, анжуманда яшил водород, электромобиллар, инфратузилма, барқарор транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари каби соҳаларда жами 67,7 миллиард евро қийматидаги жами 35 та шартнома имзоланган.