loader
Foto

Ҳиндистондаги диний маросимда юз берган тиқилинч оқибатида 116 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ўтказилган маросим вақтида юз берган тиқилинч оқибатида 116 киши ҳалок бўлган.

Уттар-Прадеш штатининг Ҳатрас вилоятидаги Сикандара Рау шаҳрида “сатсанг” деб номланган оммавий ибодат чоғида тиқилинч юз берди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тиқилинч оқибатида 116 киши ҳалок бўлган.

Штатнинг Этаҳ вилояти расмийларидан бири доктор. Умеш Кумар Трипатҳи, мавзуга доир баёнотида, "Аксари аёллар бўлган, жами 116 киши избодда ҳаётдан кўз юмди. Яраланганлардан баъзилари шифохоналарга олиб кетилди" деди.

Юқори мартабали политсия зобити Ражеш Кумарнинг айтишича, тиқилинчда ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам бор.