loader
Foto

Араб Лигаси энди Ҳизбуллоҳни террорчи ташкилот деб ҳисобламайди

Араб давлатлари лигаси энди Ҳизбуллоҳни террорчи ташкилот деб ҳисобламайди, деди Араб Лигаси бош котиби ёрдамчиси Ҳусам Заки.



Заки Араб Лигаси “Ҳизбуллоҳ”ни “Ливаннинг ҳозирги сиёсати ва келажагида муҳим рол ўйнаши” учун террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳизбуллоҳ” Араб Лигаси томонидан 2017-йил 19-ноябрда Саудия Арабистони ташаббуси билан ўша пайтда чақирилган фавқулодда сессияда террорчи ташкилот сифатида тан олинган эди. Ливан ва Ироқ овоз беришда қатнашмади.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ва унинг Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашидаги иттифоқчилари 2013-йилда Ҳизбуллоҳни террорчи ташкилот деб эълон қилган эди.