loader
Foto

Исроил зудлик билан 10 минг қўшимча аскарга муҳтож

"Бизга зудлик билан 10 минг қўшимча аскар керак. Биз 4 минг 800 православ яҳудийни (Ҳаредис) ёллашимиз мумкин",- дейди Исроил мудофаа вазири Ёав Галлант.

Исроил мудофаа вазири Ёав Галлант армия зудлик билан 10 минг қўшимча аскарга муҳтожлигини айтди.

Исроил армияси радиоси Галлантнинг парламент хавфсизлик қўмитасида тақдим этган нутқини эшиттирди.

"Бизга зудлик билан 10 минг қўшимча аскар керак. Биз 4 минг 800 православ яҳудийни (Ҳаредис) ёллашимиз мумкин" деган у.

Исроилда эфирга узатилган 12-каналнинг хабарида, нафақага чиқишни истаган зобитлар сонида сезиларли даражада ортиш кузатилгани қайд этилди.

Исроил армиясида ҳар йили ўртача 100 дан 120 гача капитан ва маёр нафақага чиқса, Исроилнинг Ғазога ҳужумлари бошланган 7 октябрдан бери бу даражага эга 900 га яқин зобит шартномаларини бекор қилишни сўрагани хабар қилинган.

Хабарда, Исроил аскарлари ўзларини қадрсиз деб ҳис қилганлигини, жамоатчилик ва баъзи сиёсатчилар армияни ноқонуний қилиб қўйганлигини, армия зобитларни ўз ўринларида ушлаб туришда қийинчиликларга дуч келгани билдирилди.

25-июн куни Исроил Олий суди бир овоздан православ яҳудий эркакларни мажбурий ҳарбий хизматдан озод қилиш учун қонуний асос йўқлиги ва ҳарбий хизматга яроқли бўлганларни ишга олиш кераклиги ҳақида қарор чиқарганди.

Аксарияти диний сабабларга кўра ҳарбий хизматдан бош тортган православ яҳудийлар 9 миллионлик мамлакат аҳолисининг тахминан 12 фоизини ташкил қилади.