loader
Foto

Aftonbladet (Швеция): Шифокорлар импотенция ҳақида ўнта афсона нотўғри эканини исбот қилдилар

Жинсий майл ва потенция бир-бири билан чамбарчас боғланган – лекин организмнинг бошқа-бошқа функциялари билан боғлиқ.

Импотенцияга қарши дори ҳам муаммони ҳал қилишнинг энг ишончли усули эмас.

Гётеборгдаги Сальгрен университет касалхонаси урология бўлими бош шифокори Ула Братт (Ola Bratt) импотенция борасида айрим кенг тарқалган нотўғри фикрларни борасида шубҳаларни йўқотади.



«Импотенциядан фақат кекса ёшдаги эркаклар азият чекади»

Жавоб: кўпчилик ёш эркаклар ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта импотенция – ёки шифокорлар тили билан айтганда эректил дисфункция приступига учрайди. Бунинг сабаби кўпинча стресс ёки алкоголь бўлади. бироқ айрим ёш эркаклар эректил дисфункциядан касалликлар, масалан, неврологик касаллик туфайли қийналади.

Бироқ импотенция ҳақиқатда ёш билан боғлиқ равишда кўпроқ учрайди. Эрекцияга қон-томир касалликлари, қон босими юқорилиги ва диабет таъсир этади.

Бироқ тескари боғлиқлик ҳам бўлиши мумкин: ўрта ёш вакилларида эрекция билан боғлиқ муаммолар юрак-қон томир касаллигининг илк белгиси бўлиши, ундан кейин инфаркт ҳам келиши мумкин.



«Ҳамма гап психологияда»

Жавоб: албатта, стресс ва депрессия каби психологик омиллар катта роль ўйнаши мумкин, бироқ ёш ўтиши билан турли физиологик сабаблар – қон босими, диабет ва ҳ.к. ҳам кўпроқ аҳамиятга эга бўлади. Улар жинсий аъзонинг ғоваксимон танаси қон таъминотига, асаб ҳужайралари фаолияти ёки жинсий гормонлар ишлаб чиқаришга таъсир этади.

Кам сонли эркакларда сурункали эректил дисфункция асосан психологик муаммолар билан боғлиқ бўлади.



«Дори билан муаммони ҳал қилиш мумкин»

Жавоб: ҳамма насра бу қадр оддий эмас. Гарчи дори ёрдамида у ёки бу тарзда эрекция юзага келтириш мумкин бўлсада, аслида эрекциянинг ўзи якуний мақсад саналмайди. Табиийки, эркак киши жинсий лаззатланиш учун эрекциядан фойдаланишни истайди, дори-дармонларга мурожаат қилишга тўғри келадиган бўлса, бунга эришиш қийин.

Дорилар ёрдамида жинсий ҳаёт рисоладагидей кечиши учун жиддий ўзгаришлар, шунингдек, ёрдамчи воситалар, масалан, вакуумли помпа ёки эрекция халқаси керак бўлиши мумкин. Кўпчилик вақт ўтиши билан бу жараённи йўлга қўйиши мумкин, бироқ, масалан, таблетка қабул қилгач, эрекцияни кутишга тўғри келади, бу пайтгача эса жинсий хоҳиш йўқолиши ҳам мумкин.

Маҳаллий таъсир воситалари – жинсий аъзога укол қилиш ёки сийдик чиқиш каналига кремлар эса – турган-битгани оворагарчилик ва бу умуман хоҳишни ўлдиради.



«Виагра автоматик равишда эрекция юзага келтиради»

Жавоб: «Виагра» ва унга ўхшаш таблетка шаклидаги дорилар автоматик эрекцияга олиб келмайди, улар фақат бошланган эрекцияни кучайтириши мумкин, холос. Шу сабабли «Виагра» қабул қилгач, жинсий хоҳиш ва стимуляция зарур.

Хоҳиш тарқагач, масалан, оргазмдан сўнг, ҳаттоки сиз уни кучайтириш учун таблетка қабул қилган бўлсангиз ҳам, эрекция йўқолади.



«Агар бу мен билан рўй берган бўлса, демак, абадий бўлади»

Жавоб: деярли ҳар бир эркак, ҳаттоки ўсмирлик даврида бўлса ҳам, импотенция ҳолатини бошидан кечиради. Бу, масалан, алкоголь ва сигарета билан тўйиб овқатлангандан кейин ёки муносабатлар бошланиш даврида ортиқча ҳаяжон ва сексдан кўп нарса кутиш туфайли рўй бериши мумкин. Бундай вазиятларда импотенция – ёки, тиббий атамадан фойдаланадиган бўлсак, эректил дисфункция – мутлақо табиий ҳодиса саналади ва эрекция билан боғлиқ муаммо келажакда ҳам сақланиб қолишини англатмайди.



«Жинсий алоқа имконсиз бўлиб қолади»

Жавоб: секс билан эрекциясиз ҳам шуғулланишнинг кўплаб усуллари мавжуд – буни фақат сизнинг фантазиянгиз чегаралаши мумкин, холос. Гарчи кўпроқ жинсий уйғониш ва стимуляция талаб қилинсада, эрекциясиз оргазмга ҳам эришиш мумкин.



«Импотенция хоҳиш етишмаслиги билан боғлиқ»

Жавоб: эректил функция ва жинсий хоҳишни турли физиологик омиллар бошқаради, лекин бу омиллар ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини кучйтириб туради.

Эрекция думғазадан бошланиб, жинсий аъзонинг ғоваксимон танаси бўйлаб ўтадиган асаб толаларининг иши туфайли рўй беради,  қон оқими шунчалик кучаядики, ғоваксимон тана қонга тўлади ва таранглашади. Бу асаб толалари ва қон оқимига таъсир этадииган касалликлар, жароҳатлар ва бошқа турли эректил дисфункцияга олиб келади.

Хоҳиш мияда вужудга келади ва унга кўплаб омиллар таъсир этади – тестостерон гормонидан тортиб дори-дармон ва ҳидларгача.

Агар хоҳиш ҳис қиладиган бўлса, унда кичик эрекция пайдо бўлади ва аксинча, агар унда енгил эрекция бўлса, хоҳиш тезроқ пайдо бўлади.

Кўпинча айнан хоҳиш тобора кучлироқ эрекцияга, демак, хоҳишнинг янада кучайишига олиб келадиган спирални ишга туширади. Шу сабабли хоҳиш ҳис қилмаётган эркакда эрекцияга эришиш қийин.



«Тестостерон даражасининг паст эканлиги шундай муаммоларга олиб келади»

Жавоб: тестостерон даражаси ёш ўтиши билан пасайиб боради, лекин унинг даражаси жуда паст бўлган чегарадан анча юқори бўлади ва эркак киши кучли хоҳишни ҳис қилиши ҳам, эрекция ҳам бўлиши мумкин.

Тестостерон биринчи навбатда хоҳиш билан боғлиқ, эрекция билан эмас. Бу эса тестостероннинг қуйи чегарадан анча ортиқчалиги эректил функцияни кучайтирмайди.



«Эрекция оргазмга эришиш учун зарур»

Жавоб: бундай эмас – эркак киши эрекциясиз ҳам оргазм олиши мумкин, фақат бунда кўпроқ жинсий уйғониш ва стимуляция керак бўлади.



«Бу сперма сифатининг пастлиги билан боғлиқ»

Жавоб: сперматозоидлар эрекция билан асло боғлиқ бўлмаган тестикулада пайдо бўлади. бироқ айрим касалликлар – масалан, ўтказиб юборилган простата саратони ёки жиддий инфекциялар сперма сифатини ҳам, эрекцияни ҳам ёмонлаштириши мумкин.

Абу Муслим таржимаси