Пекинга икки кунлик ташриф давомида шаҳзода Муҳаммад Хитой билан энергетика соҳасидаги битимлар ҳақида келишиб олиши, шунингдек, халқаро майдондаги нуфузини ошириши кутилмоқда.
«Муҳаммад бин Салмон унинг Ғарб доирасидан ташқарида ҳам вариантлари бор эканлиги ва ҳам Саудия Арабистони қироли сифатида ҳукмрон доираларда қолаётганини намойиш этиш учунҳамда Хитой раҳбарияти билан ишончли алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдор», - сиёсатшунос Айхам Камелнинг сўзларидан иқтибос келтиради Al-Jazeera.
Таъкидлаш жоизки, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Хитойга халқаро ҳамжамият томонидан бу мамлакатга диний ўзига хосликдан маҳрум қилинаётган ва атеистик дунёқараш зўраб ўтказилаётган миллионлаб уйғур мусулмонлари Шинжондаги «сиёсий тарбия» лагерларида тутқунликда ушланаётгани борасида жиддий айбловлар қўйилаётган бир пайтда келди.
Аввалроқ бин Салмон у ерда ҳам миллионлаб мусулмонлар турли хилда камситишларга, жумладан, радикал кайфиятдаги миллатчи индуистлардан зулм кўраётган ва қўшни Бангладеш давлатига депортация қилишга ҳаракат қилинаётган Ҳиндистонга ташриф буюрганди.
Жума куни Саудия Арабистони шаҳзодаси бу ерда расмий шахслар билан учрашиш учун Хитойга етиб келди. Уни бош вазир ўринбосари Хань Чжень қарши олди. Пекин билан кимё саноати ва энергетика ишлаб чиқариш соҳаларига оид муҳим битимлар имзоланди. Ташриф давомида у, шунингдек, Хитойнинг ўз мамлакати мусулмон аҳолиси учун қарата тарбиялаш лагерларидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам ҳимоя қилиб чиққан кўринади.
«Хитой ўзининг миллий хавфсизлиги манфаатларида терроризм ва экстремизмга қарши ишлар олиб бориш ҳуқуқига эга» - дея фикр билдирди шаҳзода Хитой телевидениеси орқали.