loader
Foto

Хитой неонацистлар ва исламофоблар учун идеалга айланмоқда

Шу тариқа жаҳон ҳамжамияти айрим хитойшунослар бир неча йил давомида гапириб келган нарсани билиб олди: Хитой охирги йилларда уни бутун дунё бўйлаб муқобил ҳуқуқлар учун иконага айлантирадиган кўпроқ жиҳатларга эга бўлиб бормоқда. АҚШ билан савдо уруши ва инсон ҳуқуқлари учун кураш доирасида Пекинни мунтазам қоралаб келадиган ғарб матбуоти бу жараённи янада кучайтирарди. Хитой сиёсатининг айрим элементларини ҳаддан ташқари ошириб кўрсатган ҳолда у Хитойнинг образини ўз фуқароларининг муайян тоифасига нисбатан янада жалб этувчан қилади.

Хитойга талаб

Дунё миқёсида уларнинг сони ўсиб бораётган муқобил «ўнглар» - 2000-йилларнинг ва неолиберал иқтисодиётнинг ғалабаси натижасидир. Уларнинг мафкурасини тавсифлаш қийин, улар орасида турли хил сиёсий қарашларга эга, фақат битта нарса: кучли умидсизлик, "ўтган вақатлар"ни қўмсаш ва элитага қарши кайфиятлар бирлаштирган турли одамлар бор.

Улар бу туйғуларни ҳис қилишининг сабаби шундаки, улар икки куч: маданий глобаллашув ва иқтисодий либераллаштиришнинг кучли босим остидалар. Бундай одамлар "ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйиш"га қодир, ёқтирмаган нарсаларни тўхтатадиган ва ўзларига ёқадиган нарсаларга ҳаракат қилдирадиган, шунингдек, глобаллашув жараёнига кира олмаган одамлар ўз муваффақиятсизликларида айблайдиган "душман"лардан ҳимоя қиладиган кучли қўлни талаб қиладилар.

Иқтисодиётни эркинлаштириш, иш жойини йўқотган кончи нуқтаи назаридан, элита вакиллари томонидан ўйлаб топилган шахсан уни, кончини, таҳқирлаш ва йўқ қилиш бўйича режа бўлиб кўринади. Ҳа, магазиндаги товарлар арзонлашган, лекин уларни харид қилиш учун пул тобора камайиб бормокда: у даъво қилиши мумкин бўлган иш ўринлари учинчи дунё мамлакатларига кўчиб кетган. Ҳукумат вакиллари ва ишбилармонлар учун ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўлиб кўринадиган нарса унинг учун – ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланадиган кишига хос бўлган ўзини ҳурмат қилиш ва кун кўриш учун зарур бўлган маблағларнинг йўқотилишидир.

Глобаллашув ҳам уларни ғазаблантиради, чунки доимий раившда тез ўзгариб турадиган шароитларга мослашишга мажбур қилади. Унинг юзага келган турмуш тарзини издан чиқарган янги ғоялар ва мигрантлар оқими турли вазиятлар туфайли тез ўзгара олмайдиган кишиларда ҳимоясизлик ҳиссини уйғотади.

АҚШ, Германия, Франция, Британия аҳолиси нафақат ўз юртдошлари, балки бутун сайёрамиз аҳолиси билан иш ўринлари учун рақобат қилишга мажбур бўлмоқда. Рақобатда ютқазиб қўйгач, улар ўз мамлакати маданияти, анъаналари, динида – яъни муҳожирлар ҳозирча улардан ўзиб кета олмайдиган жойларда ҳимоя изламоқда. Улар давлат мавҳум самарадорлик ва мультикультурализмга эмас, балки унинг аждодлари бу мамлакат учун урушларда қон тўккан муайян маҳаллий аҳолига ишлаши лозим, деб ҳисоблайди.

Бу кишилар учун Хитой уларнинг мамлакатидан кўра ўз фуқаролари учун кўпроқ қайғурадиган давлат бўлиб кўринади. Савдо уруши туфайли улар Хитой одамлар ҳаётини издан чиқармасдан глобаллашувдан моҳирона фойдаланишини билиб олдилар. Маълум бўлишича, бозорни очмасдан, аксинча, уни ошкора ва яширин тўсиқлар билан тўсиб, харид қилишдан кўра юзлаб марта кўпроқ сотиш, шу тариқа одамларни иш билан таъминлаш, бюджетни эса йўллар, мактаблар ва касалхоналар қурилиши учун пул билан таъминлаш мумкин экан. Маълум бўлишича, ЖСТга аъзо бўлиб кириш, сўнгра унинг қоидаларига тупуриш ва ўз қоидаларини субсидиялаш, уларнинг инқироз даврида хонавайрон бўлишига йўл қўймаслик мумкин экан. Бизга қарата ўз қуролимиз – эркин иқтисодиётни қўллаган хитойликлардан кўра ғарб анча аҳмоқроқ эканда.

Ташқаридан қараганда, Хитой давлати тарихнинг оғир қадам ташлаши остида эзилган одамлар хоҳлаганидек кўринади. У гўёки яхлит, монолитдек кўринишда, ягона ирода билан бошқарилади, ўз қоидаларини ва асосларини содиқлик билан сақлаб қолади ва ташқаридан маданиятига тажовуз қилишнинг олдини олади.

Муқобил «ўнглар» учун бундан ширин мусиқа йўқ: ундан иш жойини ва отасининг турмуш тарзини такрорлаш истиқболини олиб қўяётган барча одамларни жон деб ўз шаҳридан узоқроқ бир жойга тўплаган бўларди. «Этник хилма-хиллик давлат кучини оширадими? "Хитой бу асрнинг энг қудратли давлати бўлади, - деб ёзади Брентон Таррант ўзининг манифестида. – Агар уларда хилма-хиллик бўлмаса, буни қандай амалга оширдилар? Хилма-хиллик ҳеч қандай куч бермайди. У бирлик, мақсад, ишонч, анъаналар, миллатчилик орқали берилади».

Агар чуқурроқ оладиган бўлсак, ҳозирги кунга нисбатан норози бўлган кўплаб одамлар учун, Хитой давлати ғарбдаги постмодерн декаданси уммонида худо сийлаган модерн оролига ўхшаган кўринишга эга бўлиши керак. Жуда кўп километрли кўприклар, сунъий қуёш, улкан заводлар ҳақида янгиликлар асосан Хитойдан келади. Четдан қараганда, умидсизликка тушган киши учун бу, эҳтимол, 1930 йиллардаги ишсиз америкалик учун СССРдаги улкан қурилиш лойиҳалари ёки фашистлар Германиясидаги оммавий жамоат ишлари ҳақида янгиликлар каби кўринишга эга бўлса керак.

Брентон Таррантнинг «Европа цивилизацияси ўлмоқда» деб ҳисоблашига ажабланмаса ҳам бўлади: муваффақиятлар ҳақидаги барча янгиликлар Хитойдан келаётган бир пайтда Ғарб дунёси сиёсий жанжалларга ва жинсий айнан ўхшашлик ҳақида тортишувларга ботиб ётибди. Унинг иш жойи Хитойга кетиб қолди ва бу Хитойдан нафратланиш учун, шунингдек, ўз элитаси хиёнат қилган Ғарб аҳолисидан иш жойини олиб қўйиб, ўзида дунё устахонасини ташкил қилган Хитой раҳбариятининг донолигига ҳайрон қолиш учун баҳонадир.

Хитой таклифи

Сўнгги ўн йилликлар ичида Хитой ҳам чапга қараганда кўпроқ ўнг томонга ҳаракат қилган ҳолда бундай тасаввурларга тўғри келмоқда. Ҳаттоки Дэн Сяопин даврида машҳур бўлган "хитой ўзига хосликларига эга социализм" атамаси ҳам "Хитой миллий социализми" тушунчаси билан бир хилдир, аммо Хитойга бу салбий тарихий коннотациялар сабабли бундай аталмайди.

Мазмун ҳам мос келмади. Маодан кейин узоқ вақтдан бери Хитойнинг агрессив ташқи сиёсати йўқ эди, у милитаризмдан, этник миллатчиликдан ва Европанинг фашист режимларини ҳалокатга олиб келган ҳамма нарсадан узоқ эди. 1980-2000 йиллардаги Хитой давлатчилиги кўпроқ Жанубий Корея ёки Сингапур каби анъанавий ривожланиш диктатурасига ўхшарди: авторитар, аммо шахсий ҳокимият кучига асосланмаган, хусусий секторни устидан жиддий давлат назорати, ҳокимиятга яқин йирик корпорациялар, бир чақага тенг маошлар, инсон ҳуқуқлари йўқлиги (бу бизнес учун жуда яхши) ва технологиялардан тортиб соч турмагигача Ғарбдан доимий ўзлаштиришлар.

Бундай ижтимоий модел ҳақиқий фашистлар орасида ҳайрат уйғотиши мумкин эмас: у жуда миллатлар билан боғлиқ эмас ва иқтисодий жиҳатдан марказлашган. Аммо 2010 йиллар бошида бу тизим ишдан чиқа бошлади: иқтисодий модел аста-секин ўз-ўзидан тугади ва бу билан яна фақат фаровонликнинг ўсишига таяниши мумкин бўлмаган Коммунистик партиянинг қонунийлиги масаласи пайдо бўлди.

Ғарб таҳлилчиларининг айтишича, бу вақтда қайсидир маҳалда Хитойнинг демократияга ўтиши рўй бериши лозим, аммо бу назария ўзларининг хомхаёлларидан бошқа ҳеч нарсага асосланмаган. Бунинг ўрнига, Коммунистик партияси ўзининг сафидан асосий вазифаси аҳоли учун сиёсий тузилмани мустаҳкам ва дахлсиз сақлайдиган янги мафкура ўйлаб топиш бўлган раҳбарни илгари сурди.

Кўпгина экспертлар Си Цзиньпин ўзининг асосий вазифаси деб самарасиз давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, маҳаллий ҳокимият органларини қарздан озод қилиш, молиявий бозорларда тартибни тиклаш ёки инвестициялар асосида ўсиш моделини ўзгартиришини кутишган. Бунинг ўрнига, унинг барча ютуқлари ҳали сиёсий соҳада мужассам топган: у миллатчилик, конфуцийчилик ва ўз ишланмалари омихтаси асосида уни қайта кашф қилишга ҳаракат қилиб, мафкуранинг аҳамиятини кескин оширди; жамият ҳаётининг муҳим жабҳалари, жумладан, оммавий ахборот воситалари, диний ва хусусий бизнес устидан партия назоратини кучайтирди; ҳукуматни марказлаштирди ва ўзини ҳозирги авлод раҳбарларининг "ўзаги" деб эълон қилди; чексиз интизомий кампания бошлади; армияни ислоҳ қилди ва ташқи сиёсатни кучайтирди.

Натижада, Хитой миллатчиликка ва анъана урфига асосланган синкектрик мафкурага эга; қаттиқ авторитар кучга эга; ўхшаш бўлмаганлардан (масалан, Шинжон мусулмонлари) қўрқадиган; фуқаролик эркинликларининг йўқ бўлган; унинг фикрлари зудлик билан расмий ҳужжатлар ва инсонларнинг кундалик ҳаётининг бир қисмига айланадиган олий етакчига сиғинадиган; корпоратив асосда фаолият юритувчи йирик давлат ва ярим-давлат секторига эга; илғор технологиялар асосида кенг кўламли кузатувлар амалга ошириладиган ва йўқотилган афсонавий қудрат ва қўшни давлатларнинг кўпчилигига ҳудудий даъво унинг асосларидан бири бўлган тажовузкор ташқи сиёсат юритадиган давлатга айланади.

Тушунарли бўлган сабабларга кўра, Хитой аҳолисининг сиёсий йўналишда нималарни афзал кўриши ҳақида ҳеч қандай тадқиқотлар олиб борилмаяпти, аммо унинг раҳбарияти нималарни афзал кўриши аниқ. Ўхшатишлар ўз-ўзидан вужудга келиб, ўзларини фашист деб атаган шахслар ХХРда ўзларининг идеалларини кўришида ажабланадиган нарса йўқ.

Хитойнинг ҳозирги раҳбарияти фуқароларнинг социализмга бўлган ишончини тиклай олмайди, шунинг учун у мамлакат устидан назорат қилишни давом эттирадиган жиҳатларни халқ орасида излаб топишга мажбур бўлмоқа. ХХР ҳақиқий фашизмга ёки миллатчиликкача бориши эҳтимоли жуда кам - бунинг учун Хитой жуда қари (тоталитар мафкуралар – уларни қўзғатиш осон бўлган ёшлар кўп истиқомат қиладиган давлатлар чекида), бой, мураккаб ва тартибсиздир. Аммо Хитойнинг ташқи дунёга ёйилган тасвири аниқ: бу темир интизомга, аниқ мақсад ва йўл-йўриқларга эга бўлган ва бунга эришиш йўлида бирор нарса олдида тўхтамайдиган давлатдир.

Москванинг ўрнини босиб

Эҳтимол, бу ХКП Марказий қўмитаси тарғибот бўлимининг энг яхши ақл-идрок соҳиблари билан курашаётган саволга аниқ жавоб шу ерда яширинган бўлиши мумкин: Хитой имиджини чет элда қандай қилиб муваффақиятли сотиш мумкин? Дўстона руҳдаги бўлмаган раҳбариятни айланиб ўтган ҳолда бой мамлакатларнинг аҳолиси орасида иттифоқдош дўстларини қандай қилиб топишлари мумкин?

Бугунги кунда ХХР раҳбарияти савдо-сотиқда "ўзаро фойда" ва "бутун инсониятнинг умумий тақдири" нинг чучмал ғояларига суянади, бироқ бу кўпчилик томонидан иқтисодий экспансия учун сурбетларча ниқоб сифатида қабул қилинади. Эҳтимол, бунинг ўрнига ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан яратилган: Хитой ҳукумат иш ўринларини, анъаналарни ва миллатнинг бирлигини сақлаш учун ҳамма нарсага тайёр бўлган индустриал жаннат сифатида образни Хитой тарғиботи билан сотиш маъқулдир. Банкирлар ва университет профессорлари орасида шу тарзда машҳур бўлиш мумкин эмас, лекин кўриб турганингиздек, ўз элитасидан ғазабланган оқ танли муқобил «ўнглар» орасида муваффақиятга эришиш имкони бор.

Ҳозир глобаллашувдан норози бўлганлар жаҳон ҳамжамиятида Москва сиёсий очколар тўплашга ҳаракат қилмоқда, лекин бунга у қадар эришилмаяпти. Россия ташқи бозорларда ва ғарблаштирилган элитада кучли қарамликка (савдо ва ментал) эга бўлган глобаллашган мамлакатдир. Бу ерда Ғарбга қарши шиорлар асосан электоратни сафарбар қилиш ва ички сиёсий хатоларни оқлаш учун керак.

Москва ўз фуқароларига фаровонлик келтирадиган иқтисодий моделни топа олмади, бундай моделни чет элга экспорт қилиш ҳақида-ку гапирмай қўя қоламиз. Агар Хитой четдан қараганда ярим фашистик турдаги сўнгги модерн бўлиб кўринадиган бўлса, унда Россия ўз тақдирига рози бўла олмайдиган, Испания ёки Полша каби аҳолиси мўътадил консерватив бўлган ўртача иқтисодга эга бўлган оддий Европа мамлакатига айланиш имконига эга бўлмаган Совет Иттифоқининг бир бўлагига ўхшаб кетади.

Москванинг фарқли ўлароқ, Пекин дарҳақиқат глобаллашувдан қабул қилмаганлар етакчиси ўрнини эгаллаши мумкин. Хитойнинг ривожланиши глобаллашув сабабли рўй бериши ҳам ҳайрон қолдирмаслиги керак: Пекин уни қўллашга муваффақ бўлди, Ғарб давлатлари эса фуқароларни хароб бўлишга маҳкум этди.

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси