loader
Foto

Муслиманинг мусулмон бўлмаган одамга эрга тегишининг ҳукми қандай?

Бир аёл Исломга кириб муслима бўлса, эри эса кофир ҳолида қолса. Уларнинг эр хотинлик алоқалари давом этиши мумкинми? Бунинг ҳукми нима? Ҳалиги аёлнинг кофир эридан болалари бор. Агар ажрашадиган бўлса, болалари зое бўлиши, йўлдан озиб кетиши бор. Шу билан бирга, аёлнинг агар икковлари эр-хотин ҳолида яшаб турсалар эрининг Исломга кириб қолишига умиди бор..

Эрнинг мусулмон бўлишидан умид йўқ. Лекин ўзининг мусулмон бўлган аёлига жуда яхши муомалада бўлмоқда. Агар аёл бу эридан ажраб кетса бошқа бир мусулмон эрининг топилиши маҳол. У аёл эрсиз қоламанми деб қоламанми деб қўрқади. Бунинг ҳукми қандай?



Жавоб: Муслима аёл мусулмон бўлмаган эркакка турмушга чиқиши ҳеч бир ҳолатда мумкин эмас. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Бақара” сурасида айтган: “Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир (221-оят).

Аллоҳ таола “Мумтаҳина” сурасида айтади: “Бу(аёл)лар уларга ҳалол эмас ва улар ҳам буларга ҳалол бўлмаслар” (9-оят).

Албатта, бир одамнинг Исломга келишидан умидвор бўлиш муслима учун у билан оила қуришга сабаб бўлолмайди. Бунга ўхшаган мавҳум умидлар ва қизиқишлар ҳаромни ҳалол қиладиган нарсалар эмас.

Шунингдек, аёл киши Исломга кирса-ю, эри кофир ҳолича қолса, жумҳур уламолари наздида аёл Исломга кириши ва эрининг Исломни инкор қилиш билан иккаловининг орасидаги никоҳ алоқаси узилади. Ҳанафий мазҳабида аёл мусулмон бўлганидан кейин эрига ҳам Исломни арз қилинади. Агар эри Исломни инкор қилса, орадаги никоҳ бузилади. Агар хотини иддадалигида эри мусулмон бўлса ҳам. Агар эр хотинининг иддаси чиқмай туриб, Исломни қабул қилса, аввалги никоҳлари қайтади. Шу билан, яна бирга яшаб кетаверадилар. Агар эр идданинг ичида мусулмон бўлмаса, идда тугаганидан кейин мусулмон бўлса, унда аввал мусулмон бўлган аёли унга фақат янги никоҳ билангина қайта боғланиши мумкин. Мана шу иш фуқаҳолар қадимда ҳам, ҳозирда ҳам иттифоқ қилган ишдир. Эр мусулмон бўлиб қолар деган мавҳум умид, шириатнинг ҳукмини ўзгартирмайди.

(Мана шу гап бу китоб ёзилган пайтда бўлган бўлса, ҳозир баъзи олимлар буни бўлади деган фикрга бориб қолишган. Айниқса ғарбга кўп бориб келаётганлар ва у ерда юрганлар. Бу фикр бундан йигирма йилча олдин Қозоғистонда ҳам чиқди. Фиқҳий академияларда ишлаб юрадиган, ўша вақтда Исломободдаги ҳалқаро дорулфунунини раҳбари бўлган Ҳусайн Ҳомид Ҳассан Қозоқистонда маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Шу ерда ишлаётган рус аёллар мусулмон бўлишган. Эрлари мусулмон бўлмаган, лекин мен хотинимнинг мусулмон бўлганлигидан хурсандман, Исломни ҳурмат қиламан деган, лекин мусулмон бўлмаган. Ҳусайн Ҳомид Ҳассаннинг боши кейин роса қотди. Нима дейишини билмайди. Ажрагин, деса юқоридаги ҳолат, ажрамагин деса, бу ёқда бунақа ҳукмлар бор. Келиб мендан ҳам сўради, ана шу вақтларда баъзи бир одамлар ўтган саволдаги гапларга ўхшаш саволларни берган. Ўша вақтда баъзилар, Ҳасан Туробийга ўхшаганлар бўлаверади, яшаб юраверсин деганлар. Ҳозир вақт бошқача деган гапларни айтишган. Кўпчилик, йўқ бўлмайди дейишиб юрди. Икки ярим йил бўлди Шайх Қарзовийлар ҳам биз ўшанда нотўғри қилган эканмиз, хўп десак бўлар экан, деган гапларни ёзишиб қолди)

ВАШИНГТОН ИСЛОМ МАРКАЗИ