loader
Foto

Истанбулнинг янги мэри Экрем Имомўғлу: у ким ва унинг ғалабаси нимани англатади?

Якшанба куни бўлиб ўтган сайловларда у ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси вакили, Туркия президенти Режеп Эрдўғаннинг энг яқин сафдоши Бинали Йилдиримдан ўзиб кетди.

Имомўғлу 49 ёшда. Мэр лавозимига номзодликка чиқарилишдан олдин йил бошида у Истанбулнинг Бейликдузу тумани маъмуриятини бошқарган ва кўпчиликка маълум бўлмаган.

Пойтахт мэри лавозимига сайловларда у 13 минг ортиқ овоз билан ғолиб чиққанди, лекин бу сайлов натижалари бир қатор қоидабузарликлар топган Марказий сайлов қўмитаси томонидан бекор қилинди.

Бироқ таҳлилчилар ғафлатда қолган ҳукумат дарҳол шунчаки Истанбулни мухолифат қўлига топширишни истамагани ҳақида гапира бошлади.

Лекин унинг иккинчи ғалабасини тан олишга тўғри келади. "Ҳаммаси яхши бўлади", - Экрем Имомўғлунинг сайловолди шиори мана шундай эди. Тўғри, экспертларнинг фикрига кўра, ҳамма учун ҳам яхши бўлмайди.

Имомўғлунинг ғалабаси нимани англатади?

Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўған учун мураккаб замонлар келди.

Мухолифатдан номзод пойтахтда икки марта ғолиб чиққанлиги шундан далолат берадики, турк жамиятининг зиёли ва илғор қисмида ўзгаришларга эҳтиёж мавжуд.

Бу эҳтиёж билан ҳисоблашишга тўғри келади: Истанбул – Эрдўған учун асосий шаҳардир.

Бу аҳолиси 17 млн кишидан иборат бўлган катта мегаполис, мамлакатнинг молиявий ва иқтисодий марказидир. Эрдўғаннинг ўзи сиёсий карьерасини айнан шу ерда, 1994 йил Истанбул мэри лавозимини олган ҳолда бошлаган.

Ғалаба қозонганидан сўнг Экрем Имомўғлу халқ манфаатлари йўлида Туркия президенти билан ҳамкорликка тайёр эканлигини айтди, лекин бу мулоқот қандай бўларкан?

Эрдўғаннинг ўзи бир неча марта айтганидек: "Агар Истанбулда ғолиб чиқсанг, демак Туркияда ҳам ғолиб чиққансан".

Эрдўған мантиқидан келиб чиқиб, мамлакатнинг потенциал етакчиси Истанбулга мэр бўлди ва кўпчилик таҳлилчилар дарҳақиқат шундай деб ҳисобламоқда.

Футбол эҳтирослари

Туркия президенти ўзининг футболга ишқибозлиги билан машҳур. У оддийгина футбол ишқибози эмас, футбол унинг учун – бутун бошли фалсафадир. Эрдўған бир неча марта футбол қалбларни забт этишга ёрдам беради, унинг тили ҳамма учун тушунарли деб айтган.

Қолаверса, 1950-йиллардан бошлаб бу қартани кўплаб турк сиёсатчилари ўйнашган ва сезиларли натижаларга ҳам эришган. Улар унинг нигоҳида футбол ҳукмдорлар ва оддий одамлар ўртасидаги тафовутларни йўққа чиқарадиган халқда оммавий бўлган.

Экрем Имомўғлу унинг вакили бўлган халқ-республика партияси, аксинча, бундай оммавий спорт турларига юқоридан, беписанд назар билан қараган элита партияси бўлиб келган.

У Истанбулда таъсир кўрсатиш учун 1970-йиллардан бошлаб курашган, лекин, экспертлар фикрига кўра, олифтагарчилиги туфайли қўллаб-қувватланмаган.

Бироқ Имомўғлу бу тўсиқни енга олди. Университет талабаси бўлган йиллари у Шимолий Кипрда Turk Ocagi Limasol клуби учун профессионал футболчи сифатида ўйнаган.

Шак-шубҳасиз, у футболни севади ва бундай сайловолди кампаниясида моҳирлик билан фойдаланди. Унинг стадионга ҳар бир ташрифи, бундай ташрфилар сони эса жуда кўп эди, унинг оммавийлигини оширарди.

Эрдўған, ўтмишда бир пайтлар ярим профессионал футболчи, ўзини майдонда ҳам, ҳаётда ҳам тўпурар ҳисоблайди. Имомўғлу эса ўзини дарвозабон деб ҳисобласа керак.

Бу икки ўйинчининг ўзаро алоқалар қандай бўлиши Экрем Имомўғлу Туркия пойтахти мэри лавозимига киришиши билан маълум бўлади.

Абу Муслим таржимаси