loader
Foto

«Аъроф» сурасидан 3 сабоқ

Узоқ вақт давомида Аллоҳ ноёб мавжудот - инсонни яратди ва уни Одам Ато деб атади. Аллоҳ Жаннат аҳлини унга сажда қилишни буюрди. Иблисдан ташқари барча фаришталар Яратувчининг буйруғини бажардилар. «У зот: «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деди. У: «Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди» (7:12). «У зот: «Бас, ундан (жаннатдан) туш! Сен учун унда мутакаббирлик қилиб юриш йўқ. Бас, чиқ! Албатта, сен хору зор бўлгувчилардансан», деди» (7:13). «У:«Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», деди» (7:14). «У зот:«Албатта, сен муҳлат берилганлардансан», деди» (7:15). Шу пайтдан бошлаб Иблис инсониятга окора уруш эълон қилди ва баъзида биз унинг васвасаларига қулоқ соламиз.

Бизнинг биринчи рақамли душманимиз – иблисдир, унга қарши Аллоҳни зикр қилиш, Қуръон ўқиш ва намоз воситасида курашиш, асосий мақсади бизни Аллоҳдан узоқлаштириш ва жаҳаннам ўтига яқинлаштириш бўлган иблиснинг йўлида қадам қўйишдан эҳтиёт бўлинг.



2-сабоқ: Ўзингизга ва бошқаларга ишонинг. Аъроф сурасидаги (11-оят) «савварнакум» сўзининг энг оддий таржимаси «суврат бериш» – «Биз сизларни яратдик, кейин сизларга суврат бердик». Аллоҳ Таоло одамни энг ажойиб сувратда яратди. Инсон – Аллоҳ Таолонинг гўзал ижодидир. Шу сабабли биз ўзимизни боримизча қабул қилишимиз ва қадрлашимиз, бошқалар билан таққосламаслигимиз ва инкор қилмаслигимиз, ўзимиз ёки бошқалар қандай кўринишини масхара қилмаслигимиз лозим. Аллоҳ Таоло айтадики: «Батаҳқиқ, инсонни энг гўзал тузилишда яратдик» (Тийн сураси, 4). Эҳтимол, бизга ўз ташқи қиёфамизда қандайдир хусусиятни ёқтирмаслигимиз мумкин, бизни нимадир хижолатга солади, лекин ҳар сафар кўзгуга қараб, инсон уни Яратувчиларнинг энг яхшиси яратганини тушуниши керак.



3-сабоқ: Итоаткорлардан бири бўлинг. Иблисни жаҳаннамга Одам атога таъзим қилмаганлиги эмас, балки унинг Аллоҳ таолога итоатсизлиги олиб келди. Аллоҳ барча мавжудотларни унга сажда қилиш учун яратди, Аллоҳ бўйсунмаслик ва итоатсизликни ёқтирмайди. Бундан биз қандай сабоқ олишимиз мумкин?

Аллоҳнинг барча кўрсатмалари инсон учун очиқ ва равшан, биз Аллоҳ нимадан нафратланишини, инсонга нимани мажбурият қилиб юклаганини биламиз, лекин шундай бўлса-да, унинг буйруғларини шубҳа остига қўямиз, уларда мантиқни қидирамиз, кейинроққа қолдирамиз, уларни имконсиз, жуда қийин деб ҳисоблаймиз ва эътиборсиз қолдирамиз. Бу бизга бахт, эркинлик ва мустақиллик берадими? Эҳтимол, лекин фақат бу дунёдаги қисқа муддатли ҳаёт учун, бу эса ўз-ўзидан ҳақиқий бахт эмас. Лекин узоқ муддатда биз ҳеч нарсасиз қолмаймиз.

Фарзандларимиз бизга қулоқ солмаса ва биз уларнинг фаровонлиги учун белгилаб қўйган қоидаларни бузса, қанчалик ранжиймиз... Бу дунёнинг лаззатлари – шунчаки саробдир, биз уларга эргашамиз, лекин қўлга ололмаймиз. Наҳотки бу сароблар ортидан қувиб, Аллоҳ биз учун тайёрлаган ҳақиқий воҳани қўлдан чиқаришга интиламиз. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам унга итоат қилган киши Аллоҳга бўйсунишини айтганлар. Шундай қилиб, энг яхши итоат суннатга эргашиш ва Аллоҳга бўйсунишнинг тимсоли бўлган энг яхши одамларнинг намунасидир.

Абу Муслим  таржимаси