loader
Foto

Агрессор ўзидан қурбон ясаганда

"Сиз оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларни қандай қилиб негатив тўлқини билан тўлиб тошганини, баҳолашда дадиллик намойиш этиш борасида ўзига хос мода тенденцияси вужудга келишини, руҳонийларга нисбатан алоҳида, эркин муносабат, черков ташаббусларига ўз-ўзидан юзага келадиган "фуқаролик қаршилиги"ни пайқадингизми? Журналистлар, блоггерлар, эстрада юлдузлари, сиёсат арбоблари янги ва тобора радикал анти-клерикал баёнотларни эслатиб ўтиш имкониятини қўлдан бой бермайдилар. Буларнинг барчаси сунъий равишда, баъзан нолдан кучайиб борадиган даврда ҳукумат амалдорлари ва федерал ОАВ бўшашган, англаб бўлмайдиган шароитларда рўй бермоқда. Ачинарлиси шундаки, ўз фаолияти мазмунини доимий, мунтазам равишда черковга қарши мавзуни кучайтирган одамларга мурожаат қилиш сони кўпаймоқда".

Ўзларининг камтарона кучлари даражасида "черковга қарши мавзуни" кўтаришда иштирок этадиганлар ҳуқуқларида биз нима учун буни қилаётганимизни ва нима учун бошқалар буни қилаётганлигини тушунтирмоқчимиз. Биринчидан, кампаниянинг номида асосий эътибор РПЧ МП ҳозирги патриархи Кирилл Гундяевни ҳимоя қилишга қаратилганлиги, душманлар унга шахсан ҳужум қилишган деган хулосага келиш мумкинлиги сабабли масалага аниқлик киритиш лозим. Аслида, РПЧ қавмидан бошқа ҳеч ким унинг қандай патриархга эга эканлиги қизиқтирмаслиги керак. Агар улар ўзларининг олий руҳонийси ўз черковларини ҳокимият билан чатишиб кетган ҳамда таланган ва ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум қилинган, кўпчилиги православлар бўлган халқини эмас, бу ҳокимиятни ҳимоя қиладиган йирик тижорат корпорациясига айлантирганлиги ёқадиган бўлса, демак бу уларнинг иши ва муаммоси.

Аммо ҳамма учун, шу жумладан бизда ҳам муаммо бу ҳозирги патриархнинг шахси билан билвосита боғлиқ бўлса ҳам, бевосита боғлиқ бўлмаган нарса РПЧ унинг раҳбарлиги остида жамиятда ва давлат билан муносабатларда ўйнашни бошлаган ролдир. Рус православ черкови ҳақиқатан ҳам давлат черковига айлангани аниқ - ҳатто тенглар орасида биринчи ҳам эмас, балки шунчаки биринчи, қолганлари эса энг яхши ҳолатда четга чиқарилиб, энг ёмон ҳолатда эса йўқ қилинмоқда.

Шу билан бирга, Россиянинг амалдаги Конституцияси 14-моддасида айтиладики: "1. Россия Федерацияси дунёвий давлатдир. Ҳеч қандай дин давлат дини сифатида ёки мажбурий тарзда ўрнатилиши мумкин эмас. 2. Диний бирлашмалар давлатдан ажратилган ва қонун олдида тенгдирлар." Агар қоғозда шундай бўлиб, лекин амалда РПЧ давлат черковига айланган, бугунги кунда диний бирлашмаларнинг тенглиги ҳақида гап бўлиши мумкин эмас бўлса, унда бу нимани англатади? Бу шуни англатадики, мамлакатда конституцияга зид бўлган тўнтариш содир бўлди, бунинг натижасида мамлакат асосий қонунининг муҳим қоидаларидан бири бузилди. Ҳа, биз айтишимиз мумкинки, бу Путин ҳукмронлиги даврида, айниқса, кейинги даврларда оёқ ости қилинган Россия конституциясининг ягона қоидаси эмас. Бироқ, бу, айниқса, РПЧ ҳозирги раҳбариятидаги бевосита иштирокида бузилган диний бирлашмаларнинг тенглиги ва уларнинг давлатдан ажралиб чиқиши ҳақида эди. Шу тариқа улар бу тўнтаришнинг фаол иштирокчилари бўлди.

Ва айнан шу "черковга қарши мавзуни" қўзғатадиганларнинг аксариятига ёқмаяпти, унинг қавми баҳолаши керак бўлган РПЧ раҳбарининг шахсий ёки маънавий фазилатлари эмас. “Патриархни ҳимоя қилиш” кампаниясининг ташаббускорлари масалани шу тарзда тасвирлайдиларки, ҳозирги черков давлатининг ташкил этилишига қарши жамиятда юзага келган норозилик, баъзи принципиал равишда РПЧ ва унинг патриархига қарши қўзғатилган баъзи қора кучларнинг зарарли кампанияси натижасидир. Ҳақиқат эса бунинг мутлақо тескарисида - дунёвий давлатда ва кўп конфессияли мамлакатда РПЧ бошқа барча фуқароларга ўз иродасини, сиёсати ва мафкурасини айтиб беришга ҳаракат қилаётган имтиёзли диний-сиёсий-тижорат корпорациясига айланди. Бу, дарвоқе, "ҳеч қандай мафкура давлат сифатида ёки мажбурий тарзда ўрнатилиши мумкин эмас" деб айтилган конституциянинг яна бир моддаси (13-модда) бузилишидир.

Бу мамлакат аҳолисининг дунёвий қисмига ёқмайди, протестантлар ёки Иегова шоҳидлари каби РПЧ ёрдами билан улар йўқ қилинаётган бошқа диний гуруҳларнинг вакилларига ёқмайди. Бу, шунингдек, мамлакатнинг иккинчи энг катта тубжой диний жамоатчилиги – РПЧ уларга нисбатан икки томонлама стандартлар асосида ҳаракат йўналишини танлаган мусулмонларга ҳам ёқмайди. Шундай қилиб, мусулмонлар РПЧ шунга айлантиришга интилаётган диний жамият учун табиий ҳуқуқларга эришишга ҳаракат қилганда, РПЧ билан боғлиқ бўлган кўплаб сиёсатчилар ёки экспертлар бундай "исломлаштириш" таҳдид солаётган "дунёвий давлат" га мурожаат қилмоқдалар. Аммо худди шу "дунёвий давлат"да "православлаштириш" жадал суръатлар билан амалга оширилса, бу одатий ҳол деб қабул қилинади ва жамиятнинг қолган қисми норозилиги негадир патриархга қарши қаратилган сирли кампания сифатида тақдим этилади.

Ушбу персонажнинг ўзига келсак, юқорида тавсифланган тизимли ва йўналтирилган сиёсат айнан унинг даврида бўлганлигини таъкидлаш керак. У ва унинг шериклари уни шубҳасиз рад қилмоқчи эмаслиги сабабли, РПЧ қавми бундай патриархни ҳимоя қилиш ҳақида гап кетганда, у автоматик равишда жамиятнинг қолган қисми билан урушни танлашини тушуниши керак. Бунга фақат РПЧ йўналиши ва раҳбариятини ўзгартириш муқобил вариант бўлиши мумкин.

Абу Муслим таржимаси