Қуръони Каримнинг сураларидан бирида: «Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки Биз унга сув туширсак, у сесканади ва кўпчийди. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир», дейилади (Ҳаж сураси, 5-оят). Шундан кўриниб турибдики, ерга ёмғир тушса, у ҳаракатга келиб, ҳажми зиёда бўлар экан. Бу илмий ҳақиқатдир. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ерда баъзи бўшлиқ жойлар бўлиб, унда ҳаво мавжуд. Ерга сув тушганда эса ўша жойлардан ҳаво чиқиб, ўрнини сув эгаллайди. Ана шу эгаллаш жараёнида сув ерни ҳаракатга келтирар экан.
Тупроққа сув қўшилса, унинг кенгайишини, намлиги камайса, торайишини кимё илми аниқлади.
Шундай қилиб, ерга сув тушса, яъни ёмғир ёғса, у ҳаракатга келиб, ҳажми катталашиши илмий йўл билан ҳам исбот қилинди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
"Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар" китобидан