loader
Foto

Ижтиҳод

Таърифи

1. Ижтиҳод деб луғатда "мақсади ва ниҳоясига етиш учун бир иш талабида тоқат ва имкониятини сарфлапга айтилади.

Фақиҳлар ҳам ижтиҳодни луғавий маъносидан ташқарига чиқмаган ҳолда ишлатишади(Кашшофу истилоҳатил фунун 1-ж. 198-6. Аҳмад ибн Муҳаммад Файюмий. Ал-Мисбаҳул мунир. [ж, ҳ, д] моддаси.).

Усулул фиқҳ уламолари берган таъриф энг нозик бўлиб, у қуйидагичадир: "Ижтиҳод - зонний-шаръий хукмни хосил қилишда фақиҳ тарафидан тоқатнинг сарфланишидир". Намозларнинг фарзлиги, беш вақт бўлиши каби диндан экани зарурий тарзда билинган ўринларда ижтиҳод қилинмайди. Бундан маълум бўладики, шаръий хукмни қатъий далилидан билиб олиш ижтиҳод деб аталмайди(Имом Ғаззолий, Имом Лакнавий. Фавотиҳур раҳамут ал-матбуъ маъал Мустасфо. 2-ж. 362-6.).



Алоқодор сўзлар [ал-қийасу] - қиёс

2. Усулул фиқҳ уламолари ижтиҳодни қиёсдан кўра умумийроқ дейишган. Ижтиҳод аслнинг иллати борлиги сабабли насс бўлмаган ишда унга ҳукм собит қилиш билан бўлади. Қиёс ҳам мана шудир. Шунингдек, қабул қилиш ва рад этиш жиҳатидан нассларнинг даражаларини, ўша нассларнинг далолатларини билиш ила нассларни исбот этишда ҳам ижтиҳод бўлади. Яна саҳоба-нинг сўзи, Мадина аҳлининг амали, истисҳоб, истислоҳ ва шу каби қиёсдан бошқа далиллардан ҳукмларни билиш ҳам ижтиҳод бўлади ва бу ана шуни жоиз, деб билганлар наздидаги сўздир.



[ат-таҳаррийу] - изланиш:

3. Таҳаррий луғатда "талаб қилиш" ва "интилиш" маъноларини билдиради. Шариатда эса тўғрисини билишнинг имкони бўлмаган вақтда бирор ибодатни фикрининг ғолиб тарафига суяниб адо этишни билдиради. "Ибодат" деб чеклаб қўйилишининг сабаби, уламолар: "Таҳаррий ибодатларда бўлади", "Таваххий (эса) муносабатларда бўлади", дейишган. Таҳаррий - зонн ва шак-шубҳадан бошқа нарса. Чунки билиш билан билмасликнинг тенг келиши шубҳа бўлса, бирор далилсиз иккисидан биринингустун келиши зонндир. Таҳаррий эса ғолиб фикр билан иккисидан бирининг устун, қувватли келишидир. Гарчи таҳар-рий билан илмнинг ҳақиқатига етиб бўлмасада, у илм тарафга етакловчи далилдир. Имом Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам "Мабсут" китобида шу гапни айтганлар(Шамсиддин Сарахсий. Ал-Мабсут. "Сосий". 10-ж. 185, 205-6.). Унда яна шундай дейилган: "Ижтиҳод - шаръий аҳкомларни идрок ҳилиш воситаларидан бири. Лекин шариат дастлаб у орҳали собит бўлмайди. Шунингдек, таҳаррий ҳам ибодатни адо ҳилишга олиб борадиган воситаларидан бири. Гарчи ибодат дастлаб у билан собит бўлмаса ҳам(Шамсиддин Сарахсий. Ал-Мабсут. "Сосий". 10-ж. 186-5.).

[ал-истинбату] - истинбот:

4. Истинбот насс бўлмаган ўринда ижтиҳоднинг бирон йўли билан ҳукм ёки иллатни чиқариб олишдир.



Ижтиҳодга лаёқат

5. Усул уламолари мужтаҳиднинг мусулмон, соғлом фикрли, Китоб, Суннат, ижмо ва қиёсдаги ҳукм манбалари ҳамда уларнинг носих ва мансухи билимдони, шунингдек, араб тили ва грамматикаси, унинг морфологияси, балоғати, усулул фикҳ илмларини мукаммал билишини шарт қилганлар.

Китобни билишдан мақсад аҳком оятларини ёдлаш эмас, балки унга осонлик ва енгиллик билан етиш, шунингдек, маъноларига ҳам етиш имконини берувчи вазиятларини билишдир. Суннатни билишдан эса уларни ёдлаш эмас, балки ҳукмлар ҳақида ворид бўлган ҳадисларни билиш ирода қилинган. Эҳтиёж сезилган вақтда мурожаат қилиши учун мужтаҳид ҳузурида аҳком борасида келган ҳадисларнинг мажмуаси бўлиши, мазкур мажмуа мужтаҳидга ўзидаги ҳар бир боб ўринларига енгиллик ва осонлик билан етиш имконини бериши кифоя. Шунингдек, мужтаҳид ҳадисларнинг мақбул ва мардудини ҳам билиши лозим. Мужтаҳид мансух ҳадис билан фатво бериб қўймаслиги учун уларнинг носих ва мансухини ажрата олиши шарт. Куръон ва Суннатни саҳиҳ тарзда тушуниши учун араб тилини билиши керак. Чунки Куръон ҳам, ҳадис ҳам араб тилида ворид бўлган ва араб тилининг сўзлаш услубида жорий бўлган. Шунингдек, мужтаҳид олим аҳкомларни истинбот қилаётганида ва қарама-қаршилик чоғидаги таржиҳда саҳиҳ қоидалардан чиқиб кетмаслиги учун усулул фиқҳ қоидаларини билиши шарт қилинади.

Бу шартлар фиқҳнинг барча масалаларида ижтиҳодга ташаббус қилувчи (мутасадди) мужтаҳиди мутлақ учундир.



Ижтиҳод даражалари

6. Ижтиҳод гоҳида тўрт имомларнинг ижтиҳоди каби мутлақ бўлса, гоҳида мутлақ бўлмайди.

Унинг даражалари борасидаги тафсилотлар "Усулий илова"да келади.

Усулий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

7. Ижтиҳод фарзи кифоядир. Чунки мусулмонлар янги пайдо бўлаётган ишларнинг хукмларини чиқаришлари керак.

Амалда рўй берган бирор иш борасида сўралган вақтда ижтиҳодга лаёқатли кишидан бошқаси бўлмаса ва бу борадаги хукмни чиқаришда ижтиҳод қилинмаса, юз берган нарсанинг ўтиб кетишидан қўрқиладиган даражада вақт зиқ бўлса, лаёқатли киши ижтиҳод қилиши шарт.

Бир қавлда: агар ҳодиса мужтаҳиднинг ўзида юз берса ва бу борада унда ижтиҳод қилишга вақт бемалол топилса ҳам, унинг ўзи ижтиҳод қилиши лозим бўлади, дейилган.

Боқилоний, Омидий ва аксар фақиҳларни фикри ҳам шу. Бошқа фақиҳлар: "У мутлақ тақлид қилиши жоиз", дейишган. Бошқалар: "У муайян ҳолатларда (тақлид қилиши) жоиз", деб айтишган(Али ибн Муҳаммад Омидий. Ал-Иҳком фил усулил аҳком. 3-ж. 140,146-6.).

Ижтиҳодга боғлиқ бўлган масалалартафсилоти "Ал-мулҳақул усулий"да келади.

Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

8. Фақиҳлар шаръий далиллардаги ижтиҳоддан бошқа, мусулмон киши ибодатларни бажаришда шубҳага тушиб қолганида муҳтож бўладиган ижтиҳод навини ҳам зикр қилганлар.

Нотаниш жойда намоз ўқимоқчи бўлганда қиблани аниқлаш учун қилинган ижтиҳод шулар жумласидандир. Бу ҳолат қибла томонни унга кўрсатадиган киши тополмаганида бўлади. Шунда юлдузларнинг жойлашуви, қуёш ва ойнинг чиқиши, ша-молнинг эсиши ва шунга ўхшаш шаръан эътиборли далиллар билан қиблани топишга ҳаракат қилади. Фақиҳлар буни намознинг муқаддимасида "Қиблага юзланиш" бобида зикр қилишган.

Покиза кийим билан нажосатли кийим ёки покиза сув билан нажосатли сув шубҳали бўлиб қолиб, бошқасини топа олмаганидаги ижтиҳод қилиш ҳам шулар жумласидан. Фақиҳлар буларни ҳам намознинг муқаддимасида "Нажосатни кетказиш шарти" мавзусида зикр қилишган.

Намоз ёки рўза вақти кирганини билолмайдиган жойга қамаб қўйилган кишининг ижтиҳоди ҳам шундай. Фақиҳлар буни "Рўза" бобида "Рамазон ойининг кирганини билиш" мавзусида зикр қилиб ўтишган(Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. "Мустафо Ҳалабий". 1-ж. 77, 80-6. 3-ж. 171-6. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиҳҳил Имом Шофеъий. "Ийсо Ҳалабий". 1-ж. 8, 9-6. Ибн Рушд. Би-доятул мужтаҳид. 2-ж. 499-5. Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳизоя. "Мустафо Ҳала-бий". 3-ж. 101-6. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул киноъ ъала матнил Икно. "Ансорус сунна". 1-ж. 39-6. 2-ж. 277-6.).

"Фиқҳ энциклопедия"си китобидан