loader
Foto

“Суперменнинг сўнгги кунлари”

Эдуард Лимоновнинг қаҳрамони Генрих атеистдир. Оғир касалга чалинганини билгач, сўнгги кунларида супермен бўлишга қарор қилади. Сўнгги пулларига қурол сотиб олади, ресторанда қуролли босқинчилик уюштиради, сўнг собиқ хотинининг ўйнашини ўлдиради, ўн тўрт яшар қизнинг номусига тегади, банкни ўмаради ва ўзи режа қилганидек францус полициялари билан отишмада ўлади (Китобдаги воқеалар Парижда бўлиб ўтади).

Умуман олганда бу “қалтироқ махлуқман ёки ҳаққим бор” дейдиган Раскольниковнинг бир варинатидир. Ф.М.Достоевскийда Родион Раскольниковга ўзгариши учун муҳлат-вақт берилади – каторга ҳукм қилинади. Генрих Петровда эса, вақт йўқ, ошқозон саратонининг сўнгги босқичи ва қалб қашшоқлиги уни вайронагарчиликнинг даҳшатли йўлига бошлайди.



Худди шу мавзуда Юрий Мамлеевнинг бир ҳикояси бор. Оддий совет прораби, аксар совет одамлари каби атеист: у ҳам саратон касалига чалинганини билиб қолади, шифо топишга умуман умид ҳам йўқ...

- Ҳеч қиси йўқ, деб ўйлайди прораб, - менинг ишларим меҳнатларимда акс этади. Урушдан кейин у ёғочдан бутун бошли кварталга тенг келадиган икки қатли ёғочдан уйлар қурган, шу уйларда одамлар яшайди, ва уларнинг хотирасида бўламан.

Ишга келса, стройтрестнинг бош муҳандиси у қурган уйлар бузилиб ўрнига янги уйлар тушажаги ҳақида хабар беради.

- Бироқ, фарзандларим борку, деб ўйлайди прораб. Бироқ, фарзандларим аллақачон улғайиб, ҳаммаси тарқаб кетган.

- Аёлим борку! Токи у ҳаёт экан мени ёдида сақлайди!



Тасодифан аёлининг ўйнаши борлигини билиб қолади, аёли эса, уни тезроқ ўлиб квартираси бўшашини кутаётган бўлади.

Атеист нимадан умид қилади? Ҳеч нарсаси йўқ. Ўлиш эса даҳшат. Олдинда бўшлик.



Хуллас гапимнинг аввалига қайтаман атеистларнинг жуда хавфли тарафин ўзимга кашф қилдим. Бошга оғир синовлар келганида атеист ўзини йўқотиб қўйади. Олдида, келажакда фақат қоп-қора бўшлиқ, деб ишонади. Ва кўп ҳолларда жиноятга қўл уради... Ўлиб кетгандан кейин ҳеч қандай ҳаёт, демак жазо ва мукофот, йўқ деб яшайдиганлардан эҳтиёт бўлиш керак...



P.S



Бундан ўн йил олдин ўзбек тилига Гулбоҳор Абдуллоҳ таржима қилган турк адиби Маҳмуд Олақошнинг “Пешонамдаги нур” деган китобини ўқигандим. У романда ҳам тахминан шундай мавзу. Бироқ воқеалар ривожи умуман биз кутмаган ходисалар билан якун топади... Айтиб берардиму, аммо ўзингиз ўқиб чиқинг... катта таъсурот оласиз...