Бироқ сўнги пайтларда эълон қилинган илмий кашфиётлар серияси атеизм ҳимоячисининг қарашларини ўзгартиришга мажбур қилди. Флю ўзининг залолатда бўлганини, Коинот эса ўз-ўзидан пайдо бўла олмаслигини ва у биз тасаввур қилганимиздан ҳам қудратлироқ бўлган Зот томонидан яратилгани очиқ-ойдин эканлигини эълон қилди,
Флюга кўра, у олдин бошқа атеистлар сингари қачонлардир азалда ўлик материядан биринчи тирик материя пайдо бўлганига ишончи комил бўлган. “Бугунги кунда ҳаётнинг ҳамда биринчи репродуктив организмнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги атеистик назариянинг барпо этилишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди”, - дейди Флю.
Олимга кўра, ДНК молекулаларининг тузилиши тўғрисидаги ҳозирги замон маълумотлари унинг ўзидан-ўзи пайдо бўла олиши мутлақо мумкин эмас, балки буни кимдир ишлаб чиқарганини исботламоқда. Молекула ўзида сақлаётган ирсий код ҳамда энциклопедик ҳажмдаги ахборот кўр-кўрона мослашув имкониятини истисно этади.