loader
Foto

ОАВ Ар-Риёд журналистнинг ўлимида кимни айблаётганини билиб олдилар

Газетанинг маълумотларига кўра, ар-Риёд барча шубҳаларни валиаҳд шаҳзодадан узоқлаштириши мумкин бўлган вариантни маълум қилмоқчи.

Қироллик илгари сурган фаразига кўра, Ассирийга Хашукджини қиролликка сўроққа олиб келиш топширилган, лекин у «ёки кўрсатмани нотўғри тушунган, ёки ўз ваколатларини ошириб юборган».

Аввалроқ маълум қилинишича, турк полициячилари ғойиб бўлган журналист танасининг қолдиқларини бўлса ҳам топиш мақсадида Истанбул яқинидаги ўрмонларни титиб чиқмоқда экан. Шу аснода, терговчилар Хашукджи ўлгунича қийноққа солинган, деб гумон қилинаётган Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида кўплаб ДНК намуналари тўпладилар. Яқинда журналистнинг қотилларидан бири бўлиши мумкин бўлган шахс йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганлини маълум қилинди. Гап Саудия Арабистони ҲҲК учувчиси Мешал Саад Ал-Бустаний ҳақида бормоқда.