Қайд этилишича, қиролликдаги еттита асосий клан вакилларидан иборат бўлган «Оқсоқоллар кенгаши» бир неча кундан бери ёпиқ эшиклар ортида мажлислар ўтказяпти. Эслатиб ўтамизки, валиаҳд шаҳзода вориси, яъни ўринбосари лавозими
Муҳаммаднинг ўзи томонидан 2017 йил, у расман тахт вориси, валиаҳд этиб тайинланганидан сўнг бекор қилинганди. Валиаҳд шаҳзода лавозимига энг эҳтимоли юқори бўлган номзод сифатида аҳзода Муҳаммаднинг укаси – ўтган ҳафта элчи лавозимида хизмат қилган АҚШдан қайтиб келган 30 яшар Холид бин Салмон кўрсатилмоқда. "Агар Холид бен Салмон ўринбосар этиб тайинланадиган бўлса, бу Муҳаммад бин Салмон Сауднинг кетиш вақти яқин қолганини англатади", - деб ар-Риёддаги манба сўзларини келтирди Le Figaro.